Бугунги кунда дунё бўйича ишлаб чиқараётган (ёки олинаётган) каучукнинг 2/3қисми синтетик каучукдир. Жаъми олинган каучукнинг60-70% и шиша ишлаб чиқариш чунсарф бўлади, бу мақсад учун чидамлилиги ва ёпишқоқлигини юқори бўлган бутадиен-стирол каучги қўл келади. Катта юк кўтарувчи механизмларнинг шинасини табиий ва синтетик каучук аралашмасидан тайёрланса, авиация шиналари фақат табиий каучукдан ясалади.Барча ҳолларда ҳам тайёр маҳсулот таркибидаги каучукнинг миқдори 60% дан кўп бўлмайди. Чунки, каучукка олтингугурти, қоракуя ва бошқа кўпгина тўлдирувчилар қўшилади.
- Полиэтилен ишлаб чқариш немис кимёгар Карл Циглер (1898-1973), полипропилен ҳосил қилиш технологияси эса италиялик кимёгар Джулио Натта (1903-1979) номлари билан боғлиқдир. Бу икки олимга полимерланиш жараёнларини тадқиқи қилиш соҳасидаги муваффақиятлари учун кимё бўйича 1963 йилнинг Нобель мукофоти берилган.
Австралиялик кимёгар К.Райхенбах ёғочни қуруқ ҳайдаш маҳсуотларини таҳлил қила туриб унинг қатрони таркибидан кимёвий нафаол моддаларни ажратиб олди ва уларни “парафин” деб атади. Лотинча “парум аффинис” сўзларидан йиғилган бу ибора “мойиллиги кам” деган маънони беради. 1830 йилда юқори молекуляар тўйинган углеводородлар учун берилган бу ном кейинчалик метан қаторидаги барча углеводородлар учун ҳам умумий бўлиб қолди.
- этил спиртига концентрланган сульфат кислотатаъсирэттирилганда ёнувчи газ ҳосил бўлишни 1669 йилда флогистон назариясини яратувчилардан бири И.Бехер аниқлаган бўлса ҳам этиленнинг ҳоссалари 1795 йилда гооландиялик кимёгарлар И.Дейман ва унинг шогирдлари П.ван Троставейк, Н.Бондтд ҳада А,Лауверенбург томоиндан атрофлича ўрганилди. Этиленнинг хлорланишидан оғир мойсимон суюлқикл-дихлорэтан ҳосил бўлишинианқлаган тадқиқотчилар шарафига бу галонли бирикма ҳозиргача “голланд” кимёгарларининг мойи” деган нони сақлабқолган. Этиленнинг ўзи кейинчалик А.Фуркуа таклифига мувофиқ “олефин (мой ҳосил қилувчи) гази” деб атала бошланди. (французча – “газ олефиан” сўзларидан олинган). Секин-аста этилен қатори углеводородларининг барча ҳам олефинлар (мой ҳосл қилувчилар) деган номга эга бўлиб қолишди.
“Вазелин” сўзи немисча “вассер” (сув) ва грекча “елаймон” (мой) сўзларининг омухталашувчи натижасидир.
- “Керосин” сўзи грекча “Кэрос” (мум), немисча “церазин” (тоғ муми) сўзлари билан ўзакдошдир. Керосин – таркибда 10-14 та углерод атоми бьўлган ва қайнаш температураси 180-2400 С оралиғида жойлашган суюқ углеводородларнинг аралашмасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |