Х 24 Юк қийматини эълон қилиш
Юк қиймати босма ҳарфлар билан кўрсатилади (СМГСнинг 10-моддаси).
Х 25 Жўнатма № (назорат ёрлиғи)
Графанинг юқори қисмида жўнатувчи темир йўлнинг рақамли коди ва жўнатувчи бекатнинг рақамли коди келтирилади.
Графанинг қуйи қисмида жўнатувчи темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосидаги жўнатма рақами кўрсатилади.
Назорат ёрлиқларидан фойдаланилганда 2 варақнинг 25 графасига (йўл ведомости) ва йўл ведомостининг қўшимча нусхасина назорат варақлари ёпиштирилади.
Х 26 Божхона белгилари
Бу графа божхона органларининг ёзувлари учун мўлжалланган.
Х 27-30 графаларга умумий изоҳлар
Бу графалар фойдаланилаётган вагонлар ҳақидаги маълумотларни назарда тутади ва юкларни вагонли жўнатма сифатида ташишда тўлдирилади.
Вагонлар ҳақидаги маълумот ортишни амалга ошираётган жўнатувчи ёки жўнатиш бекати томонидан киритилади. Чегара бекатларда вагонли жўнатмаларни бошқа колея кенглигидаги вагонларга юк тушириб, қайта ортилган ёки йўл давомида юк тушириб, қайта ортилган ҳолларда юкни юк тушириб, ортган бекат вагон ҳақидаги бошланғич маълумотларни ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчирилади ва юк ортилган ҳар бир вагон бўйича маълумотларни киритади.
5 боб. Темир йўл шохобчалари
5.1. Темир йўл шохобчасининг тушунчаси
Темир йўл шохобчалари, деб корхоналарга, ташқилотларга, муассасаларга (қуйида корхоналар, деб юритилади) алохида хизмат кўрсатувчи йўлларга айтилади. Темир йўл шохобчалари- корхоналарнинг темир йўл тармоқлари, омбор қурилмалари, юкларни ортиш–тушириш механизмлар, ҳаракатланувчи таркиб, тарози ускуналари, сигналлаштириш ва алоқа тизимларидан иборат комплекс тузилмасидан иборат. Шохобчалар иш ҳажмига мос равишда юкларни узлуксиз ортиш–тушириш, маневр ишларини бажаришлари, вагонлар ва локомотивлардан оқилона фойдаланишни таъминлашлари зарур. Шохобчалар магистрал темир йўлларга юклар ортиш Билан бирга, кўп миқдорда корхонанинг ўз ички юкларини ҳам ташийдилар. Бу йўллар умумий темир йўл тармоклари билан узлуксиз релсли излар орали боғланишда бўлади. Темир йўл шохобчаларининг иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, улар умумий темир йўл тармокларини бевосита ишлаб чиқарувчи ва истеъмол жойлари билан боғпаб туради. Жуда кўп миқдордаги юкларни темир йўл шохобчаларидан, юк жўнатувчидан, темир йўл ташишга қабўл қилиб олади ва юк олувчиларга темир йўл шохобчаларида топширади.
Темир йўл шохобчалари корхоналарнинг ёки темир йўлнинг тасарруфида бўлиши мумкин. Агар темир йўл шохобчаларида нафақат темир йўлда юк ташиш жараёнининг дастлабки ва охирги операциялари, балки корхонанинг ички технологик юк ташиш ишлари ҳам бажарилса, бундай тасарруфида бўлади ва игу корхонанинг мулки ҳисобланади.
Темир йўл шохобчаси корхона тасарруфида бўлса, унинг чегарасида «Темир йўл шохобчасининг чегараси» белгиси урнатилади. Бу вазиятда темир йўл шохобчасининг магистрал темир йўлга туташиш стрелкаси ва туташиш стрелкасидан темир йўл шохобчасининг чегара-сигача бўлади йўлнинг кисми темир йўлнинг тасарруфида ва унинг балансида бўлади.
Ташқилотларнинг шохобчалари алохида корхоналарга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Ушбу шохобчалари умумий фойдаланиш темирйўллари билан узлуксиз богланган.
Ҳар бир шохобчагага унинг қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг, бу шохобчадан фойдаланиш ва поездлар ҳаракатини ташқил қилиш учун Йўриқнома тузилиши шарт. Ушбу йўрикнома тармок эгаси томондан тузилиб, бекат бошлиғи билан келишилган ҳолда, МТУ раҳбари томондан тасдиқланади. Ушбу йўриқномада поздларнинг оғирлиги, узунлиги, ҳаракат тезликлари, локомотив турлари кўрсатилган бўлиши шарт.
Ушбу йўриқнома тасдиқланганга кадар, вагонларнинг шохобчага узатилиши таъқиқланади. Шунингдек, вагонларни шохобчаларига узатилиши МТУ ва шохобча эгаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Ушбу шартнома шоҳобча ҳамда станция меъёрий технологик кўрсаткичларга асосланган ҳолда,технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |