17.12. Юкбагажни сақлаш муддати ва туриб қолганини сотиш
Юкбагаж станцияга келгандан сўнг (туширилган куни ҳисобга олинмайди) 24 соат бепул сақланади, ундан кўп сақланган вақт учун тасдиқланган миқдорда тўлов олинади.
5 суткадан кейин талаб қилиниб олинмаган юкбагаж керакли хўжаликларга бериб юборилади.
Юкбагажнинг ташиш вақти (юкбагаж ёки йўловчи) поездларининг юриш вақтлари билан аниқланади. Агар бирор станцияда бошқа вагонга юкланадиган бўлса поезднинг юриш вақтига 2 сутка қўшиб ташиш вақти аниқланади.
Юкбагаж йўқотилса (қисман ҳам) ва ташиш вақтида яроқсиз ҳолга келиб қолса ва ташиш вақти чўзилиб кетса темир йўл «ЎТЙ» ДАТК Устави ва СНГ давлатлари томонидан қабул қилинган келишувига асосан жавобгардир.
Қўл юкларини сақлаш учун олинганда кладовҳик томонидан йўловчига жетон берилади ва унинг номери ҳисобот дафтарига ёзиб қўйилади (автоматик камералар бундан мустасно) ва қўл юкини бериш вақтида жетон бўйича ўз дафтарига эгасига «берилди деб» ёзиб қўяди. Қўл юкларини сақланганлиги учун «Ўзбекйўловчитранс» томондан тасдиқланган тариф бўйича пул олинади. Автомат сақловчи аппаратларда 1 суткасига 100 сўм тўлов олинади ва жетон олиб сақлашга берилган қўл юки йўқотилса, энг катта пассажирлар станциясида «ЎТЙ» ДАТК шикоят станция бошлиғи кўриб чиққандан сўнг 3000 сўм тавон пули тўлаш кўзда тутилган, бу 3000 сўмдан ортиқ пул тўланадиган бўлса «Ўзбекйўловчитранс» бошлиқлари томонидан шикоят кўриб чиқилади.
Агарда йўқолган қўл юки кейин топилса, эгасига берилган пулни қайтариб олингандагина, берилади.
Агар йўловчи берилган жетонни йўқотиб қўйса, у ўз юки шу эканини исбот қилиб бергандан сўнг берилади ва йўқотилган жетон пули ушлаб қолинади.
Сақлаш учун берилган юклар бир сутка давомида сақланади ва кейин станциянинг умумий омборхонасига сақлаш учун ўтказилади. Агар эгаси 30 кун ичида талаб қилиб олмаса, қонун-қоидаларда кўрсатилган тартибда сотиб юборилади.
Адабиётлар рўйхати
Межгосударственнўй пассажирский тариф (МГПТ).
Введено в действие с 1 июня 1995 года с изменениями введеннўми в действие с 1997, 1998, 1999, 2001, 2002 годах.
Соглашения о международном пассажирском сообҳении с учетом особенностей применения его отдельнўх норм в сообҳении по железнўм дорогам государств участников СНГ, Латвийской Республики, Литовской Республики, Эстонской Республики. Т. 1997.
Основў эксплуатационной работў железнўх дорог. Учебное пособие под редакцией проф. В.А. Кудрявцева. М. проф-обриздат, 2002.
Нурмухамедов Р.З. Управление эксплуатационной работой железнўх дорог. Т. «Ўқитувчи», 1990.
Правила вўдачи бесплатнўх билетов для проезда по ГАЖК «Ўзбекистон темир йўллари». Т. 1997.
Приказ по ГАЖК «ЎТЙ» № 294-Н ОТ 29.08.2003 «О восстановлении действия порядке вўдачи и использовании служебнўх и разовўх билетов по личнўм надобностям для железнодорожников и членов их семей».
Приказ председателя ГАЖК «ЎТЙ» от 12.11.2003 «О внесении изменений и дополнений в «Правила вўдачи бесплатнўх билетов по ГАЖК «Ўзбекистон темир йўллари» по личнўм надобностям».
Правила перевозок пассажиров и багажа по железнўм дорогам государственнўй акционерной компании «Ўзбекистон темир йўллари». Т. 2001.
Газета «Темирйўлчи» за 2000-2006 г.г.
МУНДАРИЖА
Кириш …………………………..….3
Do'stlaringiz bilan baham: |