Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юкбагаж (грузобагаж) ларни ташишга бўлган умумий талаблар



Download 3,14 Mb.
bet142/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

17.10. Юкбагаж (грузобагаж) ларни ташишга бўлган умумий талаблар

Йўл чиптаси сотиб олинмаган ҳолларда фуқаролардан уларнинг ёзма аризасига биноан ҳам юкбагаж ташишга қабул қилинади. Юкбагаж корхона ва ташкилотлардан станция ёки вокзал бошлиғининг ёки унинг ўринбосари рухсати билан қабул қилинади. Юкбагажини ташиш учун фуқаролардан ва корхона ва ташкилотлардан юкбагаж тарифи бўйича пул олинади.


Юкбагажининг оғирлиги 80 кг, узунлиги 3 мдан ортиқлиги, шиша идишлардаги суюқликлар, бўш бочка ва яшиклар, флягалар ташишга қабул қилинмайди.
Тез бузиладиган юклар йўлда туширилиб, бошқа вагонга юклашни талаб қилса ташишга олинмайди.
Поездларнинг станцияда тўхташ вақти камлиги эътиборга олиб, ДС оғир ва кўп жойли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташишга рухсат бермаслиги мумкин.
Шишалик ва ойнали юклар ҳам бошқа вагонга юклашни талаб қилмасалар ташишга олинади.
Юкбагажни жўнатиш вақтида жўнатилаётган ва юк тушириб олинадиган станцияларда поезд 5 минутдан кам тўхтамаслиги керак. Юкбагажни бир неча кун илгари қабул қилиниши ҳам мумкин, лекин жўнатиш вақтигача бўлган кунларга сақлангани учун пул олинади.
Юкбагаж корхоналардан ўралган ҳолда қабул қилиниб, фуқаролардан саранжомланмаган ҳолда ҳам қабул қилиниши мумкин, агар улар йўлда йўқолиб қолинмайдиган ва бошқа юкларга зарар етказмайдиган бўлсагина.
Телевизор ва радиоприёмниклар яхши жойланган ва ўралган ҳолда қабул қилиниб, «Эҳтиёт, телевизор» ёки «Эҳтиёт радиоприёмник» деган ёзувлар ёпиштирилади.
Мотовелосипед, мотоцикл, мопед ва б.қ. баклари ёнилғи ёки мойсиз бўлишлари талаб қилинади. 165 кг дан ортиқ оғирликдаги мотоцикл ва мотороллерлар завод томонидан ўралган ҳолда қабул қилинади.
Фуқаролардан юкбагаж бир ўрин оғирлиги 80 кг дан ортиқ бўлганда ва багаж ишларини бажаришга рухсат берилган станциялар ўртасида ташишга қабул қилинади. Йўлда бир вагондан иккинчи вагонга юкбагаж юкланса, бу ишларни бажаришга рухсат берилган станцияларда, бўлинмайдиган юкбагажлар (холодильник ва б.қ.) оғирлиги 80 кг дан 165 кг гача бўлиши мумкин.
Заводлардан таъмирланиб қайта юборилаётган юкларнинг бир жойи оғирлиги 80 кг дан ортиқ (двигателлар, холодильниклар) бўлиши ҳам мумкин (фуқаролар адресига юборилаётганда).
Корхоналардан навбатсиз равишда: тиббиёт дорилари, тиббиёт асбоб-ускуналари; адабиётлар, киноленталар ва бошқа экспедициялар учун бўлган юкларни корхоналарга ва темир йўл транспорти корхоналарига юбориладиган юклар қабул қилинади.
Юқорида келтирилган юклардан кейин юкбагаж ҳолида тез бузулувчан юклар: гўшт ва балиқ маҳсулотлари, икралар, сут маҳсулотлари, тухум, сабзавот мевалари; вагон-ресторанлар ва буфетлар учун юборилаётган: ёғлар, вино, пиво, сувлар; нон ва нон маҳсулотлари, кўчатлар ва ўсимликлар қабул қилиниши шарт.
«Ўзбекистон темир йўллари» учун йил фасллари қуйидагича қабул қилинган: ёзги фасл-май дан октябр ойи бўйича, ўтиш фасли-ноябр, апрел ойлари, қишги фасл-декабрдан март ойлари ичида.
Тез бузиладиган юкларни йўловчилар поездида багаж вагонларида ташилади, лекин йўлда вагонда ҳарорат ўзгартирилмайди (жавобгарлик-юк жўнатувчи томони). Бу юклар ДС рухсати билан поезд жўнашидан камида 2 соат олдин қабул қилинади. Тез бузилувчи юкларни қачон эгаси олиши ҳақидаги ахборотни эълон қилиб, юк эгасини огоҳлантириш юк жўнатувчи томонига юкланади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish