Bog'liq 5-маъруза БУҒ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ
БУҒ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ
Иссиқлик электр станциясининг асосий қурилмаси – ўта қиздирилган буғни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган буғ қозонидир. Дастлабки хомашё ёнилғи, ҳаво ва сув ҳисобланади. Ёнилғини ёнишида олинган энергия сувга узатилади, бунинг натижасида ўта қиздирилган буғ ишлаб чиқарилади. Чиқитлар – совиган тутун газлари атмосферага чиқариб ташланади.
Баъзи бир кимё ва озиқ-овқат саноатида жуда кенг тарқалган барабан туридаги буғ қозонининг схемаси расмда келтирилган. Ёнилги, одатда мазут еки газ ҳаво билан аралашган ҳолда ёндириш қурилмаси орқали ўчоқга киради ва ёнади. Ҳаво вентилятор ёрдамида ҳайдалади. Ёниш маҳсулотлари – қизиган тутун газлари мўрилар орқали ўтиб, турли хил иссиқлик узатиш сиртларига иссиқликни беради ва тутун сургич билан тутун қувурига тортилади. Сув экономайзерида иситилган, олдиндан қуйқа ҳосил қилувчи аралашма (қоришма) лардан ва унда эриган ҳаводан тозаланган сув қозон ўчоғига ўрнатилган барабанга узатилади. Сув ўчоқни ички томондан тўсувчи трубаларда буғланади. Барабанда сув сиртида тўйинган буғ тўпланади ва тўйинган буғда мавжуд бўлган сув томчиларининг буғланиши ҳамда унинг температурасини берилган қийматгача етказиш учун мўлжалланган буғ қиздиргичга келади.
Баъзи саноат корхоналарида кенг тарқалган ДКВР ёки ДКЕ туридаги кичик қувватли барабанли қозонларнинг автоматлаштириш системасини қараб чиқамиз.
Қозон барабанидаги сув сатҳи баландлигини автоматик ростлаш барабанга берилаётган сув сарфини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Сув сатҳи баландлиги дифференциал-трансформатор ўзгарткичли ДМ дифманометр 14б билан ўлчанади. Р25.1.2 туридаги ростловчи асбоб 14в сигнални қабул қилади ва трубопроводдаги сувни узатиш тусқичининг МЭОК туридаги ижрочи механизми 14г нинг электр двигателини бошқарувчи магнитли кушгични улайди ҳамда узади. Чиқиш сигналининг қиймати ростловчи асбобни созлаш параметрлари қийматларига ва сатҳ баландлигининг берилган қийматдан оғиш катталигига боғлиқ.
Буғ босими дифференциал- трансформатор узатмали МЭД монометр 6б билан ўлчанади ва ростловчи асбоб Р25.1.2 нинг киришига узатилади. Ростловчи таъсир ПИ-ростлаш қонунига мувофиқ мазутни горелкаларга узатиш қувурида ўрнатилган МЭОК 6г электр юритмали клапан ёрдамида берилади.
Кўриб чиқилаётган система ростловчи Р25.3.2 асбоби 11г буғ қиздиргичнинг 2-босқичидан чиқишда температура ўзгаришининг катталиги ва тезлиги ҳақидаги сигнални қабул қилади ва пуркалаётган сув сарфини ўзгартириш йўли билан барқарорлаштирувчи таъсир киритади. Чиқувчи катталикни сақлаб туриш аниқлигини таъминлаш учун ростловчи блок 11г чиқувчи катталикнинг топшириқдагидан четлашишига қараб объектнинг ўша киришига ўша ростловчи орган ёрдамида – пуркалувчи сув узатувчи қувурда ўрнатилган МЭОК туридаги электр юритма 11д ли дарча ёрдамида тузатувчи (коррекцияловчи) таъсир ишлаб чиқади. К16..32 туридаги дифференциалловчи қурилма эса биринчи босқичдан кейин ўта қиздирилган буғ температурасига пропорционал сигналга бу катталикнинг ўзгариш тезлигига пропорционал ташкил этувчини киритади.
Ёнилғи ва ҳавонинг сарфланишлари ҳарқида амалиёт учун етарлича аниқликда ижрочи механизмларнинг ҳолатига қараб МЭОК 6г электр юритмаларнинг – ҳаво узатувчи трубопровод ёпмаси (сурмаси) ва 9е – вентиляторнинг йўналтирувчи аппарати, Р25.32 9д ростловчи блок 6г ва 9е ростловчи органларнинг датчиклари сигналларини қабул қилади ҳамда ижрочи механизм 9е га таъсир қилувчи дискрет чикиш сигнали ишлаб чиқаради.
Ўта қиздирилган буғ ва сув сарфи ДК-40 la, 10а диафрагмаларнинг мембранали дифманометрлар ДМ 1е ва 10б билан биргаликдаги комплектда ўлчанади. Иккиламчи дифференциал трансформаторли асбоблар КСД 1д ва 10в сарфларнинг жорий қийматини доиравий диаграммага ёзади ва интегратор ёрдамида тораювчи қурилма орқали ўтадиган моддаларнинг йиғинди миқдори ҳисобланади.
1-расм. Буғ ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш схемаси