132. Математик статистика методларини белгиланг
А) маъруза ва суҳбат методлари;
В) * χ2 методи, Стьюдент методи;
С) адабиётларни таҳлили, ретроспектив таҳлил;
D) тест ва анкета сўровлари, архив материаллари билан ишлаш методи.
133. Фундаментал ва амалий илмий техник тадқиқотлар танлови натижалари нима учун апелляция қилинмайди?
1) * Экспертиза жараёни очиқ равишда ўтказилганлиги учун;
2) Экспертлар шу фан сохасининг энг юқори малакали вакилларидан танлаб олинганлиги учун;
3) Лойихалар учун ажратилган молиявий маблағнинг чекланганлиги учун;
4) Экспертларнинг хулосаларини ошкора қилмаслик учун.
134. Билимларни ўзлаштиришнинг биринчи босқичи бўлган идрок қилиш тушунчаси нимани ифодалайди?
A) Билиш фаолиятининг маҳсули
B) Билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланиши
C) Таълим олиш жараёни
D) * Борлиқнинг инсон онгида акс этиши
135. Ўқув фаолиятини рағбатлантиришга оид тадқиқот нимани кўзда тутади?
A) *Талабанинг актив фаолиятга мойиллигини ошириш
В) Яхши ўзлаштиришга эга талабаларнинг бошқаларга ўрнак қилиш
C) Ўзлаштириш натижаси юқори бўлишини таъминлаш
D) Ўзлаштириш даражасининг мониторингини амалга ошириш
136. Таълим олувчилар жамоасининг билим сифатини кўрсатадиган маълумотларни олиш, уларнинг фикрлари ва қарашларини аниқлаш, шунингдек касбга йўллашни белгилаш учун маълум бир ишланган шаклда ўтказиладиган методни кўрсатинг?
А) * Анкета-текшириш методи;
В) Суҳбат методи ва интервью;
С) Рейтинг методи.
D) Индукция методи
137. Илмий-тадқиқот ишида тадқиқот фарази нима?
А) *Исботланиши лозим бўлган илмий фикр;
В) Илмий таълимот ва назарий тадқиқотлар олиб бориш;
С) Илмий фараз илмий билишда эгалланадиган малака.
D) Таҳлилий маълумотлар асосида тадқиқот дастлабки йўналишини белгилаш учун хизмат қиладиган фикрлар.
138. Илмий-педагогик тадқиқотларни амалга оширишда кириш қисмини баён қилиш кетма-кетлигини кўрсатинг.
А) Тадқиқот ишининг долзарблиги, муаммонинг ишланганлик даражаси, тадқиқот мақсади, объекти, предмети, илмий фарази, тадқиқот вазифалари, тадқиқотнинг методологик асоси, тадқиқот методлари, илмий янгилиги, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқиладиган ғоялар.
В) * мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, тадқиқот мақсади, тадқиқот вазифалари, объекти, предмети, тадқиқот методлари, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
С) Кириш қисмида тадқиқот ишининг долзарблиги, тадқиқот мақсади, илмий янгилиги, илмий фарази, илмий- амалий аҳамияти, таҳлилий материаллар, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган манбалар, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми, илова.
D) мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги, тадқиқот мақсади, тадқиқот вазифалари, объекти, предмети, тадқиқот методлари, илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Do'stlaringiz bilan baham: |