Шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига бағишланган адабий кеча баённомаси
26.04.2022 йил
Пайарик туман
Раис: Ж.Юсупов.
Арм.рахбаи.Нажимова.Г.
Қатнашдилар: Маъмурият аъзолари, АРМ ходимлари, Ўзбек тили кафедраси ўқитувчилари,ўкитувчи ва ўкувчилар.
Кун тартиби:
Шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кеча ўтказиш.
Эшитилди :
Юсупов.Ж.-маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари - Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеърият дурдоналари билан жуда яхши танишмиз. Ўзбекистонда Муҳаммад Юсуф ижодини танимаган, шеърларидан ҳеч бўлмаганда бир мисра ёд билмаган инсон бўлмаса керак.Шоиранинг барча ижод намуналари чоп этилган ва ҳаммаси мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган.Шоирнинг эҳтирос ва меҳр билан битилган машқлари кўпчиликнинг юрак мулкига айланган.Бугунги йиғилишимиздан мақсад Ҳамширалик иши бўлими 207-гуруҳ ўқувчилари томонидан тайёрланган мушоира кечасини ўтказиб эл севган шоиримизни ёд этишдир.
Тадбир давомида шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилди.Чинакам халқ шоири бўлмиш Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеърлар ёд айтилди, саҳна кўринишлари,қўшиқлар ва рақслар намойиш этилди.
Қарор қилинди:
Гуруҳларда Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган маънавият соатлари ўтказилсин.
Даврий нашрларга ушбу тадбир ҳақида мақола берилсин..
Раис: Юсупов.Ж.
Котиба: Г. Нажимова
9-май “Хотира ва қадрлаш”кунига бағишлаб ўтказилган тадбир баённомаси
08.05.2022 йил
Пайарик туман
Раис: Ж.Юсупов.
Арм.рахбаи.Нажимова.Г.
Қатнашдилар: Маъмурият аъзолари, Ёшлар иттифоқи фаоллари, АРМ ходимлари, барча ўкитувчи ва ўкувчилар.
Кун тартиби: “Ҳамширалик иши” бўлими 203 -гуруҳ ўқувчилари томонидан тайёрланган “Хотира ва қадрлаш куни” га бағишланган маърифий-бадиий тадбир намойиши.
Эшитилди: Юсупов.Ж.– маънавий–маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари: Мустақиллик шарофати билан юртимизда жуда кўплаб ҳайрли ва савобли ишлар амалга оширилмоқда.Шулардан бири 9-май куни ўтказиладиган “Хотира ва қадрлаш” куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.Бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз учун жон фидо қилган ота-боболаримизнинг хотираси мангу дилимиздадир.Бизнинг коллежимизда ҳам бу байрам мунтазам равишда нишонланиб келинмоқда.Бугун Ҳамширалик иши бўлими 307-гуруҳ ўқувчилари томонидан маърифий-бадиий тадбир тайёрланган.
Тадбир давомида ўқувчилар Улуғ Ватан уруши,Афғон уруши қурбонлари хотирасини ёд этиб шеър ва саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Қарор қилинди: 1.Барча гуруҳларнинг маънавият соатларида “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган маърузалар ўқиб муҳокама қилинсин.
2.Маҳаллалардаги уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш ташкиллаштирилсин.