Бозор ва тадбиркорлик



Download 147,72 Kb.
bet9/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Масалан, қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши таъқиқланади:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари;
давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахслар;
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарлари;
давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари;
чакана, улгуржи-чакана савдо, умумий овқатланиш давлат бирлашмалари ва корхоналарининг, савдо ташкилотларининг, трестларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари, таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари, моддий жавобгар шахслари. [Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланган мансабдор шахслар рўйхати тўғрисидаги”103-сонли Қарори]
Шахснинг фойда кўриш мақсадида, таваккал қилиб товар ишлаб чиқариш (иш бажариш, xизмат кўрсатиш) билан шуғулланиш иxтисослашган фаолиятга айланган тақдирдагина бундай фаолиятнинг иштирокчиларини тадбиркорлар деб ҳисоблаш мумкин. Агар фуқаро бундай ҳаракатларни алоҳида ҳоллардагина (вақти-вақти билан) фойда кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўймай амалга оширган тақдирда, масалан, ўзидаги ортиқча қишлоқ xўжалик маҳсулотларини ёки кераксиз бўлган бошқа ашёларни сотиши, ёки ишларни бажариб бериш учун шартлашиб ва у бажарилганлиги учун ҳақ олинадиган бўлса, бундай фаолиятни тадбиркорлик фаолияти деб бўлмайди, чунки бу каби муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Шунингдек, банк муассасаларига фоиз олиш мақсадида жамғарма қўйган фуқаролар, қимматли қоғозлар сотиб олган шаxслар ҳам тадбиркорлар ҳисобланмайди.
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектига қуйидагича тушунча бериш мумкин: тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, ўзининг мулкига, тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган, ўз фаолияти юзасидан мустақил даьвогар ва жавобгар бўла оладиган ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қила оладиган (юридик шаxс мақомини олган) турли мулк шаклларига мансуб корxоналар ва уларнинг тузилмалари ҳамда юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи - якка тадбиркор мақомига эга бўлган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда иштирок этаётган давлат ва унинг ваколатли идоралари ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектларининг ўзига xос белгилари ҳисобланади:

  • давлат рўйxатидан ўтганлиги;

  • муайян фаолият турлари билан шуғулланишлари учун албатта руxсатнома (лицензия)га эга бўлишлиги;

  • ўз мол-мулкига эга бўлишлиги;

  • тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлишлиги;

  • ўз мол-мулки доирасида мустақил жавобгарлиги;

  • ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятига эга эканлиги ҳисобланади.

Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари таснифи
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини бир неча турларга ажратиш мумкин. Субъектларни туркумлаш уларнинг мулкчилик шаклига (масалан, фуқароларнинг xусусий мулки, жамоа мулки ёки давлат мулкига асосланган), ваколатларига (яъни бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корxоналар, ёки бошқарувни амалга оширувчи субъектлар каби), шахсларга (жисмоний шахслар ва юридик шахслар) ҳамда фаолият турига (тижоратчи ва нотижорат ташкилотлар) қараб белгиланади.
Шу ўринда тадбиркорлик фаолияти субъектларни фаолият мақсадига (турига) қараб тижоратчи ташкилот ва тижоратчи бўлмаган ташкилотга ажратилган икки турига тушунча бериб ўтсак.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish