Кредитнинг ички чегараси - кредитнинг турли шаклларга эга эканлигидан келиб чиқади (банклар, тижорат ва бошқалар). Кредитнинг ички чегараси миқдор жиҳатдан кредитнинг ҳар бир шаклига бўлган талабга, корхона ва халқ хўжалигининг эҳтиёжига ва кредит ресурсларининг мавжудлигига боғлиқ
Кредитнинг қайта тақсимлаш чегараси иқтисодиётда мавжуд кредит ресурсларининг ҳажми билан белгиланади.
Кредитнинг антиципациявий чегараси. Кредит ёрдамида пул жамғармаларини ҳосил қилиш имкониятларини сўнги чегараси антиципация деб юритилади ва бу имконият унинг барча шаклларида намоён бўлади.
Кредитнинг асосий шарти - бу қарз учун ҳақ тўлаш. Бу хақ қарз суммасининг йиғиндисига нисбатан фоиз ҳисобида олинганидан уни қарз фоизи ёки кредитнинг фоиз ставкаси деб юритилади. Фоиз миқдори кредитнинг тури, уни тўлаш муддати, олинган қарзни ўз вақтида узилишига боғлиқ. Масалан, тижорат кредитининг фоиз ставкаси одатда, банк кредитининг фоиз ставкасидан паст бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар томонидан хўжалик субъектларини қисқа муддатли кредитлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга биноан (Тошкент, 2001 й) фоиз ставкаси банк бўйича ҳисобот ойи бошига бўлган ўртача фоиз ставкасига Марказий банк томонидан тартибга солинадиган фойда нормасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Адабиётларда кредитнинг номинал ва реал фоиз ставкалари тушунчалари мавжуд. Номинал фоиз ставкаси деганда кредит шартномаси- да кўзда тутилган фоиз ставкалари тушунилади.
реал фоиз ставкаси ═ номинал фоиз ставкаси - инфляция даражаси. Бундан ташқари кредитнинг қатъий белгиланган ва сузиб юрувчи фоиз ставкалари тушунчалари ҳам мавжуд.
Қатъий белгиланган фоиз ставкалари кредит шартномаси бажарилгунга қадар ўзгармасдан қолади. Бунда банк ўзининг активларини маълум қисмини йўқотиши мумкин. Сузиб юрувчи ставкада фоиз ставкаларига тегишли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиб борилади.
Халқаро кредитлар бўйича фоиз ставкалари жахон ссуда капиталлари бозорида аниқланиб, бу бозорларнинг асосий қисми Лондон, Токио, Нью Йорк, Франкфурт-на-Майне, Париж, Брюссель шаҳарларида жойлашган.
Умуман кредитлар бўйича фоиз ставкалари турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Шундай омилларнинг асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси.
Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати. Талаб ошса, фоиз ортади, таклиф ошса у камаяди.
Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси. Кўпроқ наф келтирса, фоиз юқори ва аксинча.
Қарзни тўлаш муддати ва шарти. Қарз узоқ муддатга берилиб уни аста-секин кичик қисмлар билан қайтарилса, қарздор юқори фоизга рози бўлади ва аксинча.
Қарзни қандай пул билан берилиши. Қарз эркин конвертирланган валютада берилса фоиз юқори ва аксинча.
Инфляция даражаси. Бунда фоиз даражаси инфляция даражасига нисбатан тўғри мутаносибликда ўзгаради.
Пулни қарз беришдан кўра бошқа йўсинда ишлатишдан тушадиган даромад. Бунда пул эгасининг афзал кўриш принципи амал қилади. Масалан, агар акция бўйича дивиденд юқори бўлса фоиз пасаяди ва аксинча.
Қарз беришнинг хатар даражаси. Агар қарзнинг қайтиб келиши кафолатланса фоиз паст, агар уни қайтиши шубхали бўлса фоиз юқори бўлади ва бошқа омиллар.