Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг асарларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб қўйилганлиги таъкидланади: - тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш; - Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантириш.1 Шу вазифаларни ҳал қилиш учун биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари аниқлаб олинди ва бажарилди.

Иқтисодий муносабатлар ва ташкилий – бошқарув тузилмаларининг бир туридан бутунлай бошқа янги турига ўтиш, иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосий йўналишларини аниқлаб олишни тақозо қилади. Иқтисодий ислоҳотлар – бу бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.

Иқтисодий ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад мамлакат аҳолиси учун яшаш ва фаолият қилишнинг энг яхши шароитларини яратиш, уларнинг маънавий-ахлоқий етуклигига эришиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашдан иборат.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: - мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш; - аграр ислоҳотлар; - молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти; - бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш; - ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти; - ижтимоий ислоҳотлар.