Ўзбекистон Республикасида сайлов жараѐнларининг конституцион
асослари
Республикамизда ўтган давр мобайнида асосий қонунимиз бўлмиш
Конституциямизнинг 117-моддасида ―Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан
белгиланади‖, деб мустаҳкамлаб қўйилган нормага мувофиқ, 5 та сайловга
оид қонун ва бир қатор қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Мазкур қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳозирги кунгача амалга оширилган сайловларнинг очиқ, шаффоф ва мустақиллик принциплари ҳамда умумеътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишига қайсидир маънода тўла замин яратди дейишга асосимиз бор.
14. 2019 йил 4 сентябрь, «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун асосида эса иккита нормага ўзгартириш киритилди. 117-моддада суд муомалага лаѐқатсиз деб топган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этгани учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаѐтган шахсларгина сайловда иштирок этмаслиги, бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан тўғри ѐки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ўзгартириш киритилди.
6-мавзу. Аѐллар ва бола ҳуқуқлари. Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ва қадр қимматни камситувчи турларига қарши курашиш. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан ҳимоя қилиниши
Аѐл ҳуқуқлари Аѐллар ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар. Бундай ҳужжатлардан бирига БМТ Бош Ассамблеясининг 1967 йил 7 ноябрдаги 2263 (XXII) - резолюцияси билан қабул қилинган ―Аѐлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисида декларация‖ киради. Ушбу декларацияда қуйидаги ҳуқуқлар ўз аксини топган:
Аѐлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини инкор қилишга ѐки
чеклашга олиб келувчи уларга нисбатан камситиш ўз асосига кўра
адолатсизлик ҳисобланади ва инсон қадр-қимматига қарши жиноят эканлиги
(1-модда);
Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича Комиссия Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш томонидан 1946 йилда таъсис этилган. Комиссиянинг вазифалари доирасига хотин-қизларнинг сиѐсий, иқтисодий, фуқаровий, ижтимоий соҳалар ва таълим соҳасидаги ҳуқуқларини рағбатлантириш тўғрисида
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга тавсиялар ва аърузалар тайѐрлаш, шунингдек эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципини амалга ошириш мақсадида хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим муаммолар бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар ва
таклифлар тайѐрлаш вазифалари киради.
Аѐлларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан ҳар бир шахс (24 модда), шахсий ҳаѐт ва уй-жой дахлсизлиги (27 модда), суд ҳимояси (26 модда) каби ажралмас ҳуқуқларга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |