Бошланғич ташкилотлари тўғрисида низом I. Умумий қоидалар


V. Ёшлар етакчиси фаолиятини ташкил этиш



Download 291,36 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi291,36 Kb.
#162901
1   2   3   4   5
Bog'liq
Nizom

V. Ёшлар етакчиси фаолиятини ташкил этиш.
Ёшлар етакчисининг вазифаси ва ваколатлари
25. Ёшлар иттифоқининг маҳаллий кенгашлари таълим муассасалари билан биргаликда ёшлар етакчиси лавозимига номзодларни аниқлайди ҳамда номзодларни танлаш бўйича тузилган ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этади.
Ҳудудий танлов комиссияси қуйидаги таркибда шакллантирилади:
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгаши раиси;
- ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғи;
- ҳудудий ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи (келишув асосида);
- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосари (келишув асосида);
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгаши аппаратининг бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири.
Номзодларни танлаш бўйича тузилган ҳудудий танлов комиссияси томонидан ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар танланади. Танланган номзодлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилади. Муносиб деб топилган номзодга ҳудудий комиссиянинг тавсияномаси берилади. Номзод берилган тавсиянома асосида таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан ишга қабул қилинади.
26. Ёшлар етакчисини ўз ихтиёрига кўра ёки бошқа сабаблар билан лавозимидан озод этиш масаласи ҳудудий танлов комиссияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
27. Ёшлар етакчиси лавозимига кўрилаётган номзодлар:
- 35 ёшдан ошмаган, олий маълумотли, камида бир йиллик педагогик ёки ёшлар билан ишлаш амалиётига;
- етакчилик қобилияти, нотиқлик маҳорати, ташаббускорлик ва фидойилик хусусиятларига;
- бошқарув қобилияти, ташкилотчилик, жамоатчилик билан ишлаш ва иш юритиш бўйича билим-кўникма ҳамда муайян иш тажрибасига;
- замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича малакага;
- ёшлар тарбиясига салбий таъсир қилувчи бузғунчи ғоя ва мафкуралар, маънавий таҳдидлар, зарарли иллатлар ҳақида тўлиқ тасаввурга;
- мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсати ва таълим-тарбия жараёнига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ёшлар иттифоқи фаолияти тартиби тўғрисида етарли маълумотга эга бўлиши лозим.
28. Ёшлар етакчиси қуйидаги вазифаларни бажаради:
- бошланғич ташкилот фаолиятига раҳбарлик қилади;
- ҳар ҳафтанинг пайшанба куни Ёшлар иттифоқи ҳамда ҳар ҳафтанинг жума куни “Камалак” болалар ташкилоти бўйича таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таълим сифати, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши, давомати, дарсликлар ва кутубхонадан фойдаланиш даражаси ҳамда ёшлар мурожаатлари бўйича умумий йиғилишлар ўтказади;
- умумий ўрта таълим муассасаси ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;
- ёшлар масаласига оид давлат қарорлари ва дастурлари ижросини таъминлайди;
- бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этади ва унинг номидан иш юритади;
- бошланғич ташкилот таркибидаги тўгараклар, клублар ва бошқа тузилмалар ишини бошқаради;
- сардорларга ташкилий-услубий кўмак беради, таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлайди;
- юқори ташкилотлар ва таълим муассасаси раҳбарига бошланғич ташкилот фаолияти юзасидан сўралган маълумот, ахборот ва ҳисоботларни тақдим этади;
- бошланғич ташкилотда белгиланган номенклатура асосида иш юритади, юқори ташкилотлар ва таълим муассасаси раҳбарияти топшириқларининг бажарилишини таъминлайди;
- бошланғич ташкилот учун ажратилган хона, моддий-техника воситалари ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлайди;
- мактаб радиоси фаолиятини йўлга қўяди;
- ҳар ҳафта синфлар ўртасида мониторинг тизими ҳамда “Ёшлар иттифоқи” ва “Камалак” кўчма кубокларини жорий этади.
29. Ёшлар етакчиси умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши ва бошқа ёшлар масаласига оид комиссияларга аъзо сифатида киритилади.
30. Ёшлар етакчиси Иттифоқнинг маҳаллий кенгаши ва таълим муассасаси директорига тўғридан-тўғри бўйсунади.

Download 291,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish