Фойдалаилган адабиѐтлар
1. Сотиболдиев З.Ш. ―Дизайн асослари‖. -Т.: ―Иқтисод-молия‖. 2008.Б.7
2. Стефановская Т.А. Педагогика: наука и исскуство. –М.: Издательство
―Совершенство‖. -1998. С.17
3. Толипов Ў.Қ., Шарипов Ш.С., Исламов И.Н. Ўқувчилар дизайнерлик
ижодкорлиги. –Тошкент: ―Фан‖, 2006. Б.24
4. Ҳабибулло Солих. Рамзий безаклар маъноси. –Тошкент: ―Ўзбекистон‖,
2003. №3. Б.32
5. Ходжабоев А.Р. Научно-педагогические основы учебно-методического
комплекса подготовки учителя труда. Автореф. дисс…д-ра пед. наук. –Т.: 1992.
С.6
6. Нишаналиев У.Н. Формирование личности учителя трудового обучения:
проблемы и перспективы. –Ташкент: Ўқитувчи, 2000. С.32
ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТ ТАЪЛИМ СИФАТИ ГАРОВИ
Бердиева Х.М.
педагогика фанлари номзоди СВХТХҚТМОҲМ
Педагогик қобилиятлар факат педагогнинг муваффақиятли ишлаши
натижасигина эмас, балки кўп жихатдан педагогик фаолият самарали бўлиши
шарти ҳамдир. Шу муносабат билан педагогнинг фаолиятида педагогик
қобилиятларининг аниқ мақсадни кўзлаб таркиб топиши ва ривожланиши катта
роль уйнайди. Тажриба ва махсус тадкикотлар бунинг батамом хакикий нарса
эканлигини курсатмокда. Масалан, шахс хусусиятларини кузатиш педагогнинг
педагогик тажриба хосил қилишига хамда унинг махсус маълумотлар
тўплашида муҳим ўрин тутади. Педагог ўзининг социал психологик
кузатувчанлиги билан ўқувчиларнинг турли характер хусусиятлари ва
майлларини пайқаб қолиш қобилиятинигина эмас, шу билан бирга уларнинг
пайдо бўлиш сабабларини билиб олиш, уларга бу сабабларнинг пайдо бўлиш
вазиятига мувофик баҳо бериш маҳоратини ривожлантиришга қодирдир.
Агар педагогда ўқувчилар билан муносабатларининг ишонч асосида
қурилишига йўл-йўриқ бўлсагина, бундай мулоқот рўй беради. Тарбия
жараѐнида бундай йўл-йўриқни амалга ошириш мураккаб ишдир. Албатта,
катта ѐшдаги кишиларнинг ўқувчилар ҳаѐтига қўшилиб кетиши ниҳоятда
қийин. Педагогда ўқувчилар билан ўзаро ишонч ва дўстлик муносабатлари
вужудга келгандагина бунга эришиш мумкин.
Педагогик маҳорат эгаси оз мехнат сарф қилиб, катта натижага эришади.
Қобилият фаолият жараѐнида пайдо бўлади ва ривожланади, қобилиятни
ривожлантириш учун эса лаѐқат, зеҳн, истеъдод яъни инсон нерв тизимида
анатомо-физиологик хусусият ҳам бўлиши зарур. Педагогнинг баъзи психик
процесслари унда шахсга хос сифатларининг шундай комплексини ташкил
қиладики, буни педагогик қобилият деб аташ мумкин. Таълим-тарбия
ишларининг мувафаққиятли бўлишини педагог шахсига хос бўлган бир қанча
сифатлар, шу жумладан, унинг иродаси, ҳиссиѐтлари, характерига хос бўлган
93
бир қанча хусусиятларини ҳам таъминлаб беради. К.Д.Ушинский «Фақат
шахсгина шахснинг ривожланишига ва таркиб топишига таъсир қилиши
мумкин, фақат характер таъсири билан характерни вужудга келтириш мумкин»,
- деб ѐзган эди.
Педагог ва психологлар талқинида қобилият – шахснинг муайян фаолият
юзасидан лаѐқати ва унинг ишини мувафаққиятли бажаришдаги субъектив
шарт-шароитини ифодаловчи индивидуал психик хусусиятлардир. Педагогик
қобилият эса муайян психологик тизимга эга бўлиб, унга қуйидагилар киради:
Эмпатия - бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга
ҳамдардлик қилиш қобилиятидир (биргаликда дардлашмоқ). Перцептив
қобилият – идрок жараѐнининг асосий тузулиши биринчи бўлиб, буи дрок
объекларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан
иборатдир. Яъни идрок этиш боғчадаги ўқувчини олдига кубиулари қўйилган
расмлари билан қўйиб чиқади. Одамларни солиштириш образи. Дидактик
қобилият – ўқувчилар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим
қонуниятини ҳамда методларини ўрганган ҳолда, келишнинг таълим, барс
олиш қобилиятидир ва ибратли дарс бериш. Конструктив – педагогнинг ўз
ишини режалаштира олишидир. Коммуникатив қобилият – бошқа одамлар
билан бўладиган мулоқотни яхшилайдиган ва биргаликдаги фаолиятда
психологик қовушувганликни таъминлайдиган қобилиятдир. Ўқувчи билан
ўзаро мулоқотда бўлиш. Мисол: Фалон домла биз билан самимий муносабатда
бўлади ѐки бўлмайди. Билиш қобилияти – билим эгаллаш ва уни
ўзлаштиришни таъминлайди. Англаш(тушуниш) қобилияти – айрим
ҳаракатларни одам қилади, англанмаган ҳаракат, одам онгли ҳаракат қилади.
Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши, педагогик махоратга эришиш
учун педагогда куйидаги қобилият турлари мавжуд бўлиши ва тарбиялаб
етиштирилишги лозим. Билим қобилияти, тушунтира олиш қобилияти, нутқ
қобилияти, ташкилотчилик қобилияти, обрў орттира олиш қобилияти. диққатни
тақсимлай олиш қобилияти. Бу педагогик қобилиятлар шахснинг ахлоқий
томонини хам эмоционал - иродавий томонини қам характерлаб беради. Бу
сифатларнинг хаммаси бир-бири билан ўзаро боғланган булиб, бир-бирига
таъсир этади ва бир бутунликни хосил килади.
Қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билим ва камолат даражасини хисобга
олади, уларнинг нимани билишлари ва хали нимани билмасликларини, нимани
унутиб қўйганликларини тасаввур этади. Бундай педагоглар ўқувчиларни эмас,
балки ўзларини назарда тутадилар. Қобилиятни, тажрибали педагог ўзини
ўқувчининг ўрнига қўя олади. Унинг катталарга аниқ ва тушунарли берган
маълумоти, ўқувчиларга тушунарсиз ва мавҳум бир нарса бўлиши мумкин.
Шунинг учун у баѐн этишни характер ва шаклини алоҳида уйлаб чиқади, хамда
режалаштиради.
Шунингдек, қобилиятли педагог материални баѐн этиш жараѐнида турли
ўқувчиларнинг қандай ўзлаштираѐтганларини катор белгилар асосида тўғри
аниқлаб олади. Ва зарурат туғилган холларда баѐн қилиш усулини ўзгартиради.
У тегишли вазият юзага келмагунча иш бошламайди.
Қобилиятли педагогнинг нутки дарсда хамиша ўқувчиларга каратилган
94
бўлади. Педагог янги мавзуни тушунтираѐтган, ўқувчининг жавобини таҳлил
қилаѐтган, маъқуллаѐтган ѐки қоралаѐтган бўлса хам, унинг нутқи ҳамиша
ўзининг ички кучи, ишончи, ўзи гапираѐтган нарса билан қизиқаѐтганлиги
билиниб туради. Фикрлар ифодаси ўқувчилар учун аниқ ва содда, тушунарли
бўлади. Педагог узундан узок жумлалар, мураккаб сўуз бирикмалари, қийин
термин, ибораларни қўллашдан қочади. Ўринли юмор, ҳазил, енгилгина истехзо
билан яхши муносабатда бўлади.
Педагогнинг юқорида келтириб ўтилган барча қобилиятлари унинг ўз
фаолиятини самарали ташкил этиши, шу билан бирга таълим сифатининг
ошишига бевосита таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |