65
фаолиятдир. Болаларнинг тасвирий фаолиятдан малака ва кўникмаларини
шакллантириш омиллари Т.Н.Комарова томонидан атрофлича илмий асослаб
берилган бўлса, болаларни расм ишлаш техникасига ўргатиш муаммоси XX аср
бошларида В.М.Бехтерев, Корродо Риччи, Либерти Тедд томонидан тадқиқ
этилган. Улар болалар ижодиѐтининг ўзига хос
ривожланишини таъкидлаган
ҳолда бу жараѐнда расм ишлашга ўргатишнинг зарурлигига алоҳида урғу
берганлар.[2]
Либерти Тедд расм чизишда қўл ҳаракатлари учун махсус машқлар
тизимини ишлаб чиккан. Бу машқлар мактабгача ѐшдаги болалар учун
мўлжалланган бўлиб, бу каби машқларни болалар бажонидил бажарадилар. У
фақатгина геометрик шаклларни чиздириш билан чекланиб қолмасдан, балки
табиий унсурларни чиздириш ва бу оркали болаларнинг она табиатга бўлган
қизиқишлари,
кузатувчанликларини
ривожлантириш
лозимлигини
таъкидлайди. П.Н.Никонорова эса ўз тадқиқотлари натижасига асосланган
ҳолда тасвирий фаолиятда вазифаларни турли материаллар ва техникада ишлаш
болаларнинг ижодий ташаббусини уйғотиши, фантазияси ва
тасаввурларини
ўстиришнинг муҳим шарти эканлигини таъкидлайди. Тадқиқотчилар
томонидан яратилган болаларни тасвирий фаолиятга ўргатиш машқларидан
бошланғис синф ўқувчилари тасвирий фаолиятини такомиллаштиришда ҳам
самарали фойдаланиш мумкин.[3]
Жамиятдаги юз бераѐтган катта ўзгаришлар мактаб олдига ўқув
фаолиятининг барча жабҳаларида ижодкор ўқувчи шахсини шакллантириш
билан боғлиқ муаммолар ечимини топишни талаб қилмоқда. Айниқса,
таълимнинг
бошланғич
босқичларида
ўқувчилар
ижодкорлигини
шакллантириш, болаларда ижодий фаолиятга нисбатан мотивация уйғотиш
муҳимдир.
Ҳозирги кун ўқитувчиси болалар билан ишлаш давомида ижодкорлик
кобилиятларининг янада самаралироқ ривожланишига ѐрдам бериши,
ўқувчиларнинг
ақлий
ва
амалий
малакаларини
фаоллаштиришни
таъминлайдиган таълим усуллари ва методларини қўллашга диққатини
қаратиши лозим. Бунинг учун ўқитувчи таълим муассасасидаги шарт-
шароитлар ва ўз имкониятларидан кенгрок фойдаланиши максадга мувофик
бўлади.
Бошланғич синфларда ижодкорликни шакллантиришда ҳар бир
ўқувчининг
шахсий хусусияти, имкониятига қараб ижодий қобилияти,
иштиѐқи, қизиқишини самарали ривожлантириш, уларга ечими аниқ бўлган
ижодий вазифалар бериш, амалий машғулотлар уй вазифалари, мустақил
топшириқлар
орқали
ўқувчилардаги
ижодкорлик
хусусиятларини
фаоллаштириш ва йўналтириш усуллари билан амалга оширилиши мумкин.
Тасвирий санъат ўқитувчиси ўзининг хар бир дарсини бола ҳаѐтидаги
ѐркин воқеа бўлиб қолиши, улардаги мустақил ижодкорлик хисларини
уйғотишга интилиши даркор. Бошланғич синф ўқувчилари
учун расм чизиш
ўзига хос қизиқарли машғулот эканлигини хисобга олиб, унда хар сафар
аввалгисига ўхшамаган, янги, ўзига хос, ҳаяжонли, қизиқарли муҳит яратилиши
лозим. Ўқитувчи бу муҳитни ўқувчилар билан жонли мулоқот, мусиқа,
66
тасвирлар, шеърий сатрлар, ўйинли холатлар, компьютер дастурлари ѐрдамида
яратиши мумкин.
Жумладан, тасвирий санъат дарсларидаги ижодий фаолият мобайнида
таклиф этиладиган тасвирни хар хил ифодалаш шакллари:
• коғоз текислигида хажмли шаклларни (натурадан караб, хотирадан,
тасаввурдан)
тасвирлаш;
• конструктив ва декоратив расмлар ишлаш;
• санъат асарлари ва борлиқдаги кўринишларни идрок қилиш;
• ўртоқлари билан жамоа бўлиб ишлаш, синфда ва уйда бажарилган
вазифалар натижасини биргаликда муҳокама қилиш;
• тасвирий санъатдаги маънавий меросларни ўрганиш;
• ўрганилаѐтган мавзу бўйича кўргазмали материаллар тўплаш каби
йўналишларда
тасвирий
саводхонликни
шакллантириш
ўқувчиларда
ижодкорлик хусусиятларни таркиб топтириш ва ривожлантиришнинг муҳим
шартларидан биридир.
Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларда ижодкорликнинг фанлараро
алоқадорлик тамойилидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Зеро,
ўрганилаѐтган мавзу бўйича мусиқа (мусиқа асарлари эшитиб расм ишлаш,
тасвирий санъат ва мусика ўртасида алоқа ўрнатиш), адабиѐт (шеърий сатрлар
ўқиш, топишмоқ, эртак, иллюстрациялар чизиш), тарих (санъат асарлари
яратилишини ўрганиш, тарихий воқеалар, мавзули воқеабанд
мавзуларни
ўрганишда жанглар тасвири ва х.к.), технология (ўйинчоқлар, келгусида нақш
ишлаш учун идишлар, қутичалар ясаш), информатика фанлари билан боғлиқ
график ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мазкур жараѐнлар болалар
келгусида тасвирий санъат соҳасидаги мутаҳассис бўлмасада, оламни кенг ва
ѐрқин тасаввур қилиши, турли касблар ҳақида тасаввурларини бойитиши ва
ўзининг қизиқиши ва лаѐқатларига мос касб соҳасини танлашига туртки
бўлиши мумкин.
Айниқса, мактабда уюштириладиган кўргазмаларда қатнашиш бошланғич
синф ўқувчиларини рағбатлантириш шаклидан бири бўлиб,
ота-оналар билан
учрашув ѐки байрам тадбирларига бағишланган бундай кўргазмалар тез-тез
ўтказилиб турилиши максадга мувофиқ. Вақти-вақти билан бундай кўргазмалар
ташкил этиб туриш болаларда ўз ишларининг ўзгалар томонидан эътироф
этилишини кўрганда уларда фахр ва ғурур туйғуларини уйғотади. Ўз ишларини
бошқалар иши билан таққослаш, баҳолаш ҳамда ютуқ ва камчиликларини
кўриш имкониятини яратади. Ўқувчиларнинг дарсда ишлаган ишларидан
яқинлари ва дўстлари учун совға сифатида ҳам, мактаб йўлакларига
безак
сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиларига ҳос бўлган
ўзини кўрсатиш, рағбатланишга бўлган мотивация айнан шу каби тадбирлар
орқали юксалиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: