Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Ой, кун ота бирла она фарзанди сен бўлсанг не тонг,
Ким, сен саминдурсен валек ул икки андоҳким садаф
9
(НН 266-б). 
Ушбу байтда ота ва онасини ой ва қуѐшга ташбеҳ қилган ҳолда фарзандни 
самин (гавҳарга) қиѐс қилади. У ўзида гавҳар етиладиган садаф ҳўққа 
(қимматбаҳо тош солинадиган қутича) нинг бағрида ўсиб улғаяди.
Гўѐ сен қимматбаҳо гавҳарсану улар (ота-она) иккаласи сени бағрида 
парваришлаган садаф. Улар сени дунѐга келтирган ва ўзлари ҳам оппоқ садаф 
сингари пок ва гўзал яратувчилардир. Байтда денгиз садафлари бағрида ўсиб 
чиқадиган саминд (гавҳар) ҳақида фикр юритилади. 
Алишер Навоий ―Ҳазрат Алининг ―Наср-ул Лаолий‖сини ва унинг форсий 
назмга солинган нусҳасини ўқиганим сари менда ана шу асарни туркий тил 
била ораста қилсам...то андин турк улусига ҳам ҳаззи шофи баҳраи вофи 
муяссар бўлғай‖, деган орзуси туфайли уни туркий тилга эркин таржима 
қилган. 
10
Алишер Навоий араб ҳикматлари асосида ѐзилган ―Назмул-жавоҳир‖ 
асарининг 89-рубоийсида шоир ҳар бир одамнинг ўз падари бузрукворини 
ҳурмат қилишга чақиради:
Фарзанд ато қуллуғин чу одат қилғай, 
Ул одат ила касби саодат қилғай,
Ҳар кимки, атоға кўп риоят қилғай, 
Ўғлидин анга бу иш сироят қилғай
11
(НЖ-56 б) 
Фарзанд ўз отасига қуллуқ қилиб, эрта-кеч унинг хизматида бўлса, бу 
ишни ҳаѐтидаги энг муҳим одати қилиб олса бундан ўзи фақат яхшилик топади, 
рўзғори обод бўлади. Унинг ҳаѐти обод бўлиб, касбу кори саодат топади, 
ривожланади. Отасини қанчалик парвариш қилса, доим эътиборда бўлса, 
падари бузрукворини рози қилса, эл-улус ҳам уни қўллаб-қувватлайди.
12
Отасига яхши муносабатда бўлиб, кўнглига қараб иш тутган, кексайиб қолганда 
ҳам бирдек ҳурмат билан падарининг хизматини қилган фарзанднинг ўзи ҳам 
шу яхшиликларидан баҳраманд бўлади. Бир кун келиб бу яхшиликлари 
фарзандидан ўзига қайтади. У киши ―Қуш уясида кўрганини қилади‖ деган 
9
А. Навоий ―Наводир ун Ниҳоя‖.- Т.: ―Фан‖ 1987 й. 266-бет.
10
Қаранг:
И. Ҳаққул. Навоийга қайтиш. –Т.: ―Фан‖, 2007 й. 
11
А. Навоий ―Назм ул жавоҳир‖ Т.:Ғ.Ғулом номидаги нашриѐт матбаа ижодий уйи 10-жилд, 2013й. 56-бет.
12
Қаранг: Т.Ғафуржонова ―Назм ул жавоҳир‖//Навоий ва адабий таъсир масалалари. –Т.: ―Фан‖ 1968 йил, 348 
бет. 


56 
мақолнинг мазмунини руҳан ҳис этади. Шоир рубоийни ѐзган даврда Темурий 
шаҳзодалар орасида турли низолар чиқиб, ўзаро бир-бирига душманлик назари 
билан қарашарди. Уларнинг орасида тож-тахт талашишлари давом этаѐтгани 
боис ҳатто, ўз отасига қарши тиғ кўтарган фарзандлар ҳам йўқ эмас эди. Ана 
шундай кишиларга, айрим ҳолларда ота-онасини ранжитиб, улардан дуоибат 
олган кишилар ҳам учраб туради. Бундай тубанликка учраган одамлар ҳаѐтда ўз 
ўрнини топа олмаган.
Баъзи фарзандлар ўзларининг ножўя ҳаракатлари, ота-онасига етказган 
изтироблари, ҳатто, падари бузрукворларини зор-зор йиғлашга мажбур қилиш 
ҳолати ҳам учраб туради. Буларнинг барчаси одамлар томонидан қораланади. 
Бироқ оталар доим фарзандларига яхшилик тилайди. Унинг жисмига бирор 
тикан тегишини ҳам истамайди. Шу туфайли шоир, фарзанд улғайиб вояга 
етганида, ота-онани эъзозлашга, икки дунѐсининг обод бўлиши учун уларни 
табаррук зотлар деб билиб, хизматини қилишга чақиради. 
Улуғ тааб эгалари бирор воқеанинг моҳиятини ўқувчининг тушуниб 
олиши учун уни бошқа бир ҳаѐтий воқеага қиѐслаб тушунтирадиларки, бундай 
ҳолда олға сурилаѐтган фикр тингловчига тўла етиб боради. Улуғ аллома Ал-
Ҳаким ат-Термизий ҳам бу усулдан кенг фойдаланади. Пайғамбаримиз 
Муҳаммад с.а.в.нинг ҳадисларини тушунтиришда бу усулга қайта-қайта 
мурожаат қилади. Имоннинг кўпайиши ва камайиши ҳақидаги мунозарани 
ойдинлаштиришда қуѐш нурининг камаймаслиги, аммо қуѐшнинг ерга тушиб 
турган нури қуѐш билан ер ўртасида булутлар пайдо бўлса, ердаги қуѐш 
нурининг хиралашиши мисолида тушунтирган эди. Алишер Навоий ҳам бу 
усулдан кенг фойдаланади. Баъзан мураккаб масалаларни ҳам оддий ҳаѐтий 
нарсаларга қиѐслаш асосида тушунтиради. Айрим ҳолларда олға сурилаѐтган 
нарсаларнинг моҳиятини тўла тушунтириш учун ўз фикрининг асл мазмунидан 
келиб чиққан ҳолда ўша фикрнинг ўзига мос салоҳиятли нарсаларга қиѐс 
қилади. ―Ҳайрат ул-аброр‖ достонида таълим-тарбияга алоҳида эътибор 
қаратади. Достоннинг XXXII боби олтинчи мақолати таълим-тарбияга 
бағишланади. Унинг сарлавҳасидаѐқ ―Тавозуъ васфидаким ―дол‖ дек қаддини 
ҳам қилган қадамини бахтнинг бошига қўяди... дейилишининг ўзи ҳам 
шоирнинг камтарлик ҳақидаги фикрини тўла баѐн этиб турибди. Фарзанднинг 
ҳаѐтида ота-онанинг тутган ўрнини гавҳару садафга ўхшатган шоир ушбу 
достонда бу улуғ зотларни ердаги тирикликнинг инсоният ва ҳайвонот дунѐси
учун энг улуғ нарса - Қуѐш ва Ойга қиѐслайди. Зеро Қуѐш ва Ой инсоният яшаб 
турган оламда тенги йўқ. Барча жонсиз ва жонли нарсаларнинг яшаши учун 
асосий манба қуѐш бўлганлиги учун шоир отани унга ўхшатади. Чунки 
пайғамбарлардан бири Сулаймон с.а.в. ота-онани улуғлаб ―Ота қодири мутлоқ, 
она ризолиги марсум‖ (урф-одатимиз) деганида уларнинг ниҳоят даражада 
буюклигини кўрсатган эди. Қодири мутлоқ бирикмасининг маъноси Алишер 
Навоий асарлари тилининг изоҳли луғатида ўта қудратли (Оллоҳ, Ҳудо) деб 
берилади. Демак бу бирикма, аввало, Оллоҳга кейин кишининг падари 
бузрукворига нисбатан ишлатилади.
Алишер Навоий уларнинг бу сўзларидан ўз асарларида ўринли 
фойдаланади. Бундан ташқари у ўзидан олдинги яшаб ижод этган шоирларнинг 


57 
ота-она ҳақидаги қарашларини ҳам ўрганган эди. Шоир ўзи яратган эпик ва 
лирик асарларида ота-онанинг фарзанд ҳаѐтининг кечишидаги хизматларини 
Фарҳод, Мажнун, Сухайл, Искандар тимсолларининг ҳаѐт йўлини ѐритишда 
кенг баѐн қилади.
Ана шулардан келиб чиққан ҳолда А.Навоий отани қуѐшга қиѐслаш 
баробарида онани ойга ўхшатади. Фарзанд учун отани дунѐдаги энг улуғ ва 
боқий ҳаѐт манбаи қуѐшга, она эса инсоният пайдо бўлгандан буѐн бир неча 
минг йиллар ўзига маҳлиѐ қилиб келаѐтган туннинг энг катта ѐритгичи ойга 
ташбеҳ қилинади. Ердаги ҳаѐт ва тириклик учун улар қанчалик даражада 
зарурлигини ҳисобга олган ҳолда фарзанд учун ота-она шундай буюк инсонлар 
эканлигини алоҳида таъкидлайди. Шу туфайли: ―отангни қуѐш деб билсанг, 
онангни ой деб бил. Улар сенинг ҳаѐтингга нур сочиб турувчи инсонлардир‖,-
дейди шоир. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish