Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2018 йил 28 
декбрдаги Олий Мажлисга муроажаатномаси. 
2. Киселев Ю.Я. «Психологическая готовность спортсмена. Пути и 
средства достижения», М.: 2000. 
3. 
Спортивная психология в трудах зарубежных специалистов. 
Хрестоматия, СП.: 2005. 
4. Таймазов Р.А., Голубь Я.В. Психофизиологическое состояние 
спортсмена (Методы оценки и коррекции), М.: 2004. 
5. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. Т.ЎзМУ. 2002. 


391 
ЗАМОНАВИЙ ТАДБИРКОР АЁЛ ПСИХОЛОГИЯСИ
МУҲИМ КОМПОНЕНТЛАРИ 
 
Раҳмонова Мавлуда 
ТерДУ магистранти 
Тадбиркорлик ѐки бизнес атамалари инглизча ―businеss‖ сўзидан олинган 
бўлиб, "бандлик" деган маънони англатиб, ҳар қандай қонуний тижорат 
фаолияти тушунилади. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс тадбиркор 
хисобланади. 21-аср шахсининг асосий психологик хусусиятларидан бири–
янгиликлар, инновацияларга таяниб ҳаѐтнинг асосий мазмун-моҳияти бўлган 
меҳнат, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳисобланади. Ушбу ишлаб 
чиқариш замонида яшаѐтган бунѐдкор шахс ўз тадбиркорлигида кўпроқ 
коммуникатив, 
интеллектуал, 
ижтимоий 
психологик 
ва 
ҳуқуқий 
имкониятлардан фойдаланади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда шахснинг табиркорлик фаолияти учун 
кенг йўл очиб берилганлиги, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш 
тизимининг яратилганлиги инсонларда тадбиркорликка бўлган мотивациясини 
янада оширмоқда. Айниқса тадбиркор аѐллар учун яратилаѐтган имкониятлар 
Ўзбекистонда замонавий аѐл тадбиркор қиѐфасининг шаклланишига замин 
яратди. Тадбиркорликдаги муҳим омил бу тадбиркорнинг шахсий 
хусусиятларидир. Тадбиркор бўлиши учун ташқи ҳолатдан ташқари фақат 
шахсан ўзига боғлиқлик томонлари борки, сармоя ва ҳуқуқий муҳит тўла 
мавжуд бўлганда ҳам бусиз у ҳақиқий тадбиркор бўла олмайди.
Ҳар қандай тадбиркор сингари тадбиркор аѐллар учун ҳам муҳим бўлган 
сифатлар жуда кўп. Улардан энг муҳимлари: ақл-идрок, коммуникативлик, 
иродавийлик, ишбилармонлик, тижорат ва албатта таваккалга мойиллик 
қобилиятидир. Дунѐда иш билан бандлик ҳар қандай давлат ижтимоий 
сиѐсатида муҳим ўрин эгаллайди, чунки фойдали меҳнат билан банд кишилар 
қанчалик кўп бўлса, жамиятда иқтисодий ўсиш имкониятлари шунчалик 
кенгайиб, ишсизлар ва боқимандалар эса шунчалик камроқ бўлади.
Тадбиркор аѐлларга хос руҳий ва ички кечинмалар уларда тадбиркорлик 
кўникмалари билан боғлиқ тарзда ривожланади. Бу борада уларда қуйидаги 
хусусиятларни таркиб топиши муҳимдир:
 -ўз хатти-ҳаракатларини танкидий баҳолай олиши; 
 -ўз имкониятларини ҳисобга олиб ишлаши; 
 -бошқаларнинг унинг фаолиятига берган яхши ва ѐмон баҳоларни 
таҳлил этиб бориши;
 -тадбиркорлик фаолиятида кўп учраб турадиган тавакалличиликни 
мантиқий таҳлил қилиш;
 -фикрни оғзаки ва ѐзма шаклда қисқа, тушунарли аниқ тарзда 
ифодалаш; 
 -қийин вазиятларда ҳам мулоҳазакор бўлиш қобиляти, ҳазил-мутоиба 
туйғуси бўлиши; 
 -ҳаракатга интилиш ва уни ҳимоя этиш, самимийлик, ҳалоллик ва х.к. 


392 
Замонавий тадбиркор аѐл иш юритиш соҳасида барча омил, чора-тадбир, 
воқеаликка бир хил муносабатда бўлиб, ҳаммасини ўз диққат марказида тута 
билиш қобилиятига эга бўлиши керак. Бунинг учун у ҳар томонлама билимдон 
бўлмоғи зарур. Шундагина аѐл мазмунан ишбилармон бўлиши мумкин. Унда 
замонавий техника, технология, ташкилотчилик, билимдонлик даражасида 
бўлмаса, орқада қолади, рақобатга бардош бера олмайди ва бозор иштирокчиси 
сифатида юқори даражага эриша олмайди.
Замонавий тадбиркор аѐл психологик қиѐфасининг шаклланишига бир 
қатор омиллар таъсир этади - маълумоти, ҳарактери, оилавий таъсир, олдинги 
иш ва ҳаѐтий тажрибаси, ўз ишига муносабати, режалари ва ҳ.к. Тадбиркорлик 
фаолияти натижалари ноаниқ бўлган шароитларда ҳам, мунтазам тарзда тезкор 
қарорлар қабул қилиш ва амалга ошириш қобилиятига эга бўлган, ишда 
ташаббускорлик, янгиликка интилиш, таваккалчилик, мустақил фикрлаш каби 
шахс хусусиятлари асосида шаклланади.
Маълумки, масъулият шахснинг етуклигини белгиловчи муҳим 
кўрсатгичлардан саналади. Америкалик олим Дж.Роттернинг фикрича, ҳар бир 
инсонда икки типли масъулият кузатилади. Биринчи типли масъулият 
шундайки, шахс ўзининг ҳаѐтида рўй бераѐтган барча ҳодисаларнинг 
сабабчиси, масъулияти сифатида фақат ўзини тан олади. Масъулиятни ўз 
бўйнига олишга ўргатилган болаларда ҳавотирлик, нейротизм, конформизм 
ҳолатлари кам учраркан. Улар ҳаѐтга тайѐр, фаол, мустақил фикр 
юритувчилардир. Уларда ўз-ўзини ҳурмат ҳисси ҳам юқори бўлиб, бу бошқалар 
билан ҳам ҳисоблашиш яшашга сира ҳалакит бермайди. Масъулиятлиликнинг 
иккинчи тури ундан фарқли, барча рўй берган ва берадиган воқеа, 
ҳодисаларнинг сабабчиси ташқи омиллар, бошқа одамлар (ота - она, 
ўқитувчилар, ҳамкасблар, бошлиқлар, танишлар ва бошқ.).
Масъулият ѐки масъулиятлилик бу кишининг ҳар бир бажарган амаллари, 
қилган иш-ҳаракатлари, гапирган сўзлари мазмунини олдиндан аниқ тасаввур 
қилиш, улар учун ўзида жавобгарликни тўла ҳис этиш қобилиятидир. 
Масъулиятли киши ҳар бир ҳатти-ҳаракати учун атрофдаги кишилар, ота-она ва 
таниш-билишлари олдида жавобгар эканини чуқур ҳис этади. У бирор гапни 
гапириш, бирор амални бажаришдан олдин унинг оқибатини ўйлайди, 
бошқалар олдида уялиб қолмасликка ҳаракат қилади. 
Масъулиятли тадбиркор аѐл ҳамиша ваъдасининг устидан чиқади, 
режалаштирган ишларини албатта бажаради. Ваъда бажарилгач нафақат фойда 
олиш, балки чуқур қониқиш, хурсанд бўлиш ҳиссини бошидан кечиради, ўзини 
енгил, бардам ҳис қилади. Аксинча, масъулиятсиз тадбиркор аѐллар эса бебурд, 
беандиша, енгил табиат бўладилар, тадбиркорлик фаолиятини юритишда 
шерикларига кўплаб ваъдалар берадилар, лекин гапларининг уддасидан 
чиқмайдилар. Шунинг учун ишбиламон инсонлар бундайларга ишонмайдилар, 
уларни ҳурмат қилмайдилар. Улар ҳақида ―ваъдабоз‖, ―гапини бурди йўқ‖, 
―енгил-елпи‖ деб гапирадилар. 
Тадбиркорлик йўлини танлаган аѐлларда бўлиши лозим бўлган сифатлар: 
- Меҳнатсеварлик, одамларга нисбатан дўстлик, инсонпарварлик, самимийлик,
халоллик, виждонлик, сабр-матонат, ҳолислик; - Тартиблилик ва 


393 
интизомлилик, ўзига ва бошқаларга талабчанлик, ўзгалар фикрини тушуниш ва 
ҳисобга олиш; - Интилувчанлик; - Соҳа ва касб сирларини яхши билиш, юқори 
ўқув ва малака, янги технология талабларига мос билими ва тажриба, ишлаб 
чиқариш техника ва технологиясини чуқур билиш, бошқариш усулларини яхши 
ўзлаштирган бўлиши, ўз билими, малакаси кўникмаларини ошириб бориш, 
ахборат айрибошлашни билиш; - Ташқи кўринишига эътиборли бўлиш- тоза 
озодалик, тартиблилик, зиѐлилик, кийим-кечакда, хулқ-атворда нафосатлилик, 
саранжон-саришталик ва бошқалар. 
Мана шу хусусиятларни ўз фаолиятида намоѐн қилган тадбиркор аѐлилар 
бозор иқтисодиѐти шароитида тадбиркорлик фаолиятини мувофақиятли 
юритишга тайѐр бўладилар.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish