281
Биринчи Президентимиз жуда ўринли таъкидлаб ўтганларидек, «чуқур
таҳлил, мантиққа асосланмаган фикр одамларни чалғитади. Фақат баҳс-
мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатиши
мумкин»
1
Демак, замонавий инсон мустақил қарор қабул қила оладиган, жамоада
ишлай оладиган, ташаббускор, янгиликларга мослаша оладиган, машаққатли ва
асабий холатларга чидамли, бу холатлардан чиқа оладиган бўлиши керак.
Ҳамма бундай сифатларни математика таълимида компетенциявий ѐндошувдан
фойдаланиш асосида эришиш мумкин.
Бугунги кунда иқтисодий ривожланган
давлатларда компетенциявий
ѐндошув таълим мазмунини модернизация қилиб, янгича ўқитиш
йўналишларидан бирига айланган. Бу давлатлардаги умумий таълимнинг
янгича мазмунининг асосини ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ҳосил
қилиш ва ривожлантириш ташкил этади.
Таълимга компетенциявий ѐндошув эскириб қолган ―билим, кўникма ва
малакани ўзлаштириш‖ концепциясига қарши ўлароқ, касбий, шахсий ва
жамиятдаги кундалик ҳаѐтда учрайдиган ҳолатларда самарали ҳаракат қилишга
имкон берадиган
турли кўринишдаги малакаларни ўқувчилар томонидан
эгаллашни назарда тутади. Шундай қилиб, компетенциявий ѐндошувда
математик
таълимнинг
асосини
амалий,
тадбиқий
йўналишларини
кучайтиришга қаратилади.
Бундан ташқари, тузилаѐтган таълим стандартлари ўқувчиларнинг олий
таълим муассасаларида таълим олишлари, турли касб эгалари бўлишлари ва ҳар
томонлама фаол фуқаро бўлишлари учун зарур бўладиган сифатларни акс
эттириши керак.
Мамлакатимизнинг дунѐ ҳамжамиятига интеграциялашуви, фан-техника ва
технологияларнинг
ривожланиши
ѐш
авлоднинг ўзгарувчан
дунѐда
рақобатбардош бўлиши фанларни мукаммал эгаллашни тақозо этади, бу эса
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимига математикани ўргатиш бўйича
халқаро стандартларни жорий этиш орқали таъминланади.
Стандарт лойиҳаси тузилишда қуйидаги умумэътироф этилган халқаро
меъѐрлардан фойдаланилди:
1) Европа Кенгашининг ―Узлуксиз таълим
учун таянч компетенциялар -
умумевропа стандартлари структураси‖ тўғрисидаги ҳужжати («Key
competences for lifelong learning - a European Reference Framework»
56
)
2) Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (Organisation for
Economic Cooperation and Development (OECD)) Халқаро ўқувчиларни баҳолаш
Дастури (Programme for International Student Assessment (PISA)) стандартлари
57
.
56
Recommendation of the European Parliament and of the Council of 18 December 2006 ―On key
competences for lifelong learning‖ (2006/962/EC)
57
PISA 2012 Assessment and Analytical Framework (mathematics, reading, science, problem
solving and financial literacy.
282
3) Таълим натижаларини баҳолаш бўйича Халқаро Ассоциациясининг
(International Association for the Evaluation of Educational Achievement (IEA) )
Халқаро математика ва аниқ ва табиий фанларнинг тенденцияларини ўрганиш
маркази (Trends in international mathematics and science study Center (TIMSS))
стандартлари
58
.
1-ҳужжатнинг айрим ҳолатларини назарда тутган ҳолда Халқ таълим
вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази тавсиясига кўра
математика
бўйича қуйидаги таянч компетенцияларга эришишга қаратилган
таълим
Do'stlaringiz bilan baham: