Бошқарувнинг педагогик – психологик муаммолари:
Раҳбар кадрларни танлаш уларни тарбиялаш ва лавозимларга жойлаштириш;
Психологик жиҳатдан танлаш бўйича кадрларни махсус методлар ва методикалар билан қуроллантириш;
Фаолиятнинг профессиограммавий таҳлилидан келиб чиққан ҳолда раҳбар кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида янги тизим яратиш ҳамда уни узлуксиз равишда такомиллаштириш;
Таълимий ахборот кўламини илмий жиҳатдан аниқлашдан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурини тузиш раҳбарларни тузиш мазмунининг ҳар бир бўғини учун муайян мезонлар ишлаб чиқиш;
Бошқариш малакалари ва кўникмаларини шакллантиришнинг психологик табиатидан ўқув курсларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб таълимнинг услубий тизимини яратиш;
Касб моҳиятига асосланиб, раҳбарлик лавозимига ўқилаётган шахсларни психологик тайёрлашнинг методлари шакллари, воситалари методикаларини ва принципларини такомиллаштириш;
Раҳбар лавозимига тайёрланувчи шахслар даставвал уларнинг олдиларига қўйиладиган талаблар билан танишиши ва ўзидаги мукаммаллик заифликлари юзасидан қатъий қарорга келиши лозим. Бу мулоҳазаларнинг заифликлари юзасидан қатъий қарорга келиши лозим. Раҳбар психикасига лавозим тақозо этувчи талаблар ўз ичига уч хил туркумга тааллуқли жабҳаларни қамраб олади: билимга доир, эмоционал ҳис-туйғу иродавий фазилатлар. Билишга ва билиш жараёнига алоқадор талаблар қуйидагилардан иборат:
Диққат хусусиятларининг эгаллаганлик даражаси;
Сезги ва идрокни юксак даражасига эришганлик;
Тасаввуф обпразлари, вақтни пайқаш ўқувчанлиги;
Тасаввур образлари ва ижодий хаёлга мойиллик;
Хотиранинг мустаҳкамлиги, барқарорлик пухталиги ва кўламининг кенглиги мантиқийлиги, тезкорлиги ва мазмундорлиги;
Нутқ, нутқ фаолияти ва нутқ қобилиятининг мазмундорлиги;
Нутқ, нутқ фаолияти ва нутқ фаолиятининг кўрсаткичи;
Фикрлаш, мулохаза юритиш фаолиятининг сермазмунлиги самарадорлиги, теранлиги, ижодийлиги, топқирлиги ностандартлиги.
Раҳбар кадр учун эмационал ҳолатлар ва ҳис – туйғуларни оқилона бошқарув уқувига эга бўлиш ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини – ўзи бошқариш ўзга кишиларнинг кечинмаларини ҳис эта олиш.
Эмоционал ҳолатларга ўз муносабатини билдириш, реакцияга кириша олиш бу нарсаларга лоқайд бўлмаслик, юмор ҳиссининг мавжудлиги ҳамиша муайян мезонга риоя қилган ҳолда тобе кишилар билан муносабат муомалага риоя қилиш;
ҳиссиётнинг қонуниятларини эгаллаш ва жамоанинг бошқарилув туйғусини олдиндан аниқлаш уларга асосланиб аъзолари билан муносабатига киришиши зарурат туғилганда тезкор қарор қабул қилиш.
Эмоционал ҳолатларга баҳо бериш ва уларнинг ҳар бирини таҳлили қилиш имконияти
Раҳбар кайфиятини аниқловчи омилларнинг барқарорлиги.
Эмоционал реакциялар ифодалашишининг ташқи воситалари,
Эмоционал барқарорлик раҳбар шахсининг хислатини эканлиги,
Раҳбарлик фаолияти ва раҳбар шахси учун идоравий сифатлар жуда муҳим аҳамиятга эга, уни бошқариш эса психологик тўсиқлар вазиятлар, низом ҳолатларни енгиш манбаи бўлиб ҳисобланади.
Раҳбар кадрнинг нуфузи барқарор ирода субъекти эканлигини ҳар қайси ҳаракат ва фаолиятда намойиш қилишда ўз ифодасини топади.
Шахслараро муносабатда ишқ туйғуни вужудга келтиради, инсонни инсон томонидан тўғри идрок қилишга шароит туғдиради, индивидуал услубни шакллантиради, обрў – эътибор маънавий бойлик бўлимидан ташқари ишлаб чиқариш самарадорлигининг омили, илиқ психологик муҳитнинг механизми ҳисобланади. Шахснинг иродасига қуйидаги талаблар қўйилади:
Иродавий куч – қувватнинг мужассамлашуви;
Бошқарув фаолиятининг машаққатлари мақсадга интилиш ва собитқадамлилик;
Ташаббус, мустақиллик ижодийлик;
Дадиллик жасоратлик тўсиқларни писанд қилмаслик;
Саботлилик, қатъийлик принципиаллик;
Вазминлик эсанкирамаслик ўзини қўлга ола бошлашлик;
Интизомлик ўзини ўзи уддалаш ўзига ўзи буйруқ бериш;
Ўз кучига ишонч, ўзини қила олишлик ва бошқалар.
Маълумки бошқарув жараёни учун ижрочиликнинг психологик хусусиятлари ва уларнинг ўзига хослиги муҳим аҳамиятга эга. Худди шу боисдан жамоа гуруҳ ва уларнинг аъзолари юзасидан муайян даражадаги психологик маълумотлилик фаолият ва муомалали ташкил қилиш, уюштириш мулоқотга киришиши воқеликга тортилганлик масалаларни эътиборга олиш бошқарув жараёнини мақсадга мувофиқ амалга оширишни таъминлайди.
Раҳбарлик, психологик саводхонлик ҳар қайсиси алоҳида хусусият, вазият, ҳолат, зиддият, шахс қаршилиги, муносабат, муаммо ва ечимга оқилона ва омилкорлик билан индивидуал ёки дифференциал ёндашишни амалиётга татбиқ этишга кенг кўламли имконият, пухта шарт–шароит шахсий услуб вужудга келишига негиз яратади. Бинобарин раҳбар ходимларнинг индивидуал типологик хусусиятлари бўйича психологик билимлар билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки ижтимоий психологик ҳолатлар, қонуниятлар, ҳодисалар ривожи, уларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳаракатланувчи механизмлар ижтимоий муаммоларнинг ечими жараёнда қатъий қабул қилиш ва уни бажарилиши босқичлари тўғрисидаги маълумотлар билан қўлланилиши лозим. Акс ҳолда жамоа гуруҳ сингари микротузилмаларни бошқаришда психологик муҳитни барқарорлаштирида шахслараро муносабатларни тўғри ташкил қилишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда одамлар ўртасида ўзаро таъсир, таъсирланиш, таассурот ўзаро тушуниш ҳамдардлик каби мураккаб кечинмаларкучи давомийлигини англаб етишда нуқсон ва камчиликларга йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |