План
Бошқарувчи фаолиятида ташқи мотивлар.
Бошқарувчи фаолиятида ички мотивлар.
Бошқарувчилик фаолияти ютуқли ва ютуқсиз мотивлари.
Бошқарувчи фаолиятида психологик мотивлар.
Глоссарий
Мотивациянинг икки шакли - Ташқи мотивация, Ички мотивация
1. Ташқи мотивация – ходимларни ишга жалб этиш ва фаолиятга ундаш мақсадидаги ташкилот томонидан амалга оширилувчи тадбирлар.
2. Ички мотивация – одамнинг бирон йўналиш бўйича фаолиятини таъминловчи ўз хоҳиши, эҳтиёжи ва манфаатлари.
мотивация - ходим ёки меҳнат жамоасини ташкилот мақсадлари сари фаолиятга ундаш маъносини англатади.
Ташкилот эҳтиёжларига – корхона мақсади, амалга оширилиши лозим бўлган режалар, имкониятлар ва инсон ресурсларини бошқариш имконияти киради.
Шахсий эҳтиёжлар эса ҳар бир инсонда ўзига хос бўлиб, бошқа ходимларникидан фарқ қилиб туради.
Демотивация сўзи – мазмун жиҳатидан мотивацияга қарама-қарши маънони англатади ва ходимнинг фаолиятини сусайтирувчи тусиқ сифатида тушунилади.
Описание темы
Мазкур мавзуда мотивация сўзининг психологик мазмуни ва бошқарув амалиётида қўлланиш имконияти ҳақида гаплашамиз. Мотивация мотив сўзидан келиб чиқади ва бирон ҳаракат сабаби маъносини англатади. Фаолият асоси сифатида аввал одамда у ёки бу эҳтиёж пайдо бўлади, шундан сўнг эҳтиёж қондирилиши учун ҳаракат амалга оширилади. Айнан шу ҳаракатга туртки бўлувчи ички куч мотив ва эҳтиёжни қондириш давомида ишга тушувчи қатор мотивлар мажмуаси мотивация деб, аталади. Бошқарув соҳасига оид мотивация - ходим ёки меҳнат жамоасини ташкилот мақсадлари сари фаолиятга ундаш маъносини англатади.
Мотивациянинг икки шакли фарқланади:
1. Ташқи мотивация – ходимларни ишга жалб этиш ва фаолиятга ундаш мақсадидаги ташкилот томонидан амалга оширилувчи тадбирлар.
2. Ички мотивация – одамнинг бирон йўналиш бўйича фаолиятини таъминловчи ўз хоҳиши, эҳтиёжи ва манфаатлари.
Албатта, самарали бошқарув амалиёти нуқтаи назаридан мотивациянинг иккинчи шакли анчагина унумли ва мақбул кўриниш касб этади. Ходимнинг бирон фаолиятни ўзи танлаши, бу фаолиятга фаолликни ўзи қабул қилиши ва мақсад сари йўналиши ҳар қандай раҳбар учун хавас қилишига арзигулик ташкилий масаладир.
Раҳбар ўз итоатидаги ходимни бирон ишга қандай жалб этиш, мақсад сари интилишини таъминлаш ва бошлаган ишини охиригача етказиш ҳақида ўйлар экан, бу йўналишда турли услубларга мурожаат этади. Кимдир ходимни мотивацияловчи омил сифатида пул, моддий маблағ деган тушунча билан яшаса, бошқа бир раҳбар ходимнинг лавозимда, мансабда ўсиши асосий туртки деб қараши, яна бир раҳбар эса ходимни фаолликка ундаш асоси сифатида иш шарт-шароитини яхшилаш ва ходимга муносабатни ижобийлаштириш деб тушуниши мумкин. Албатта, ушбу санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси туртки берувчи куч сифатида иштирок этади.
Материалы к теме
Do'stlaringiz bilan baham: |