ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида
таълим тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши
натижасида замон талабларига мос равишда
амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш
кўп жиҳатдан, ўқув муассасалари раҳбарлари-
нинг ҳиссалари ва раҳбарлик фаолиятларини
тўғри ташкил этганликларига боғлиқдир.
Шундай экан, ижтимоий тараққиётнинг
ҳозирги даврида таълим муассасаларига
юқори ташкилотларнинг кўрсатма ва директив
ҳужжатлардаги вазифаларни кўр-кўрона ба-
жарадиган раҳбарлар эмас, балки ўз фаолияти
ва ҳар бир ишга ижодий ёндашувчи, янги та-
факкурдаги замонавий, педагогика, психоло-
гия, бошқарув фанларидан хабардор бўлган ва
улардан моҳирона фойдалана биладиган, шу-
нингдек, мукаммал шахсий фазилатлар, ўзига
хос хусусиятлар, бошқарувчилик қобилияти,
муайян муомала маданияти, имон-эътиқод,
ғоявий-сиёсий билим, қиёфага эга, ҳис-
туйғулари, анъаналар, расм-русумларни анг-
лай оладиган, фидойилик, қатъийлик, савод-
хонлик, ижтимоий фаоллик, ташкилотчилик ва
тадбиркорликка лаёқатли ходимлар тайинла-
нишлари лозим
1
.
Раҳбарлик – турли хил вазифаларнинг тўп-
лами ёки амал курсисидан иборат эмас, балки
касбдир. Демак, раҳбарлик қилиш учун инсон-
дан зарур билим, кўникма ва малака, маҳорат,
касбий назокат, тажриба, қобилият ва ўзига
хос хусусият талаб этади.
Раҳбарлик:
●
катта санъат;
●
махсус мазмунга эга бўлган касбий фао-
лият;
●
фаолиятни такомиллаштиришга қаратил-
ган ижодий фаолият;
●
педагогик бошқарувдир.
Аслида бошқарув раҳбарлик фаолияти тар-
кибида одамлар билан биргаликдаги фаолият
ва улар ўртасидаги мулоқот ҳисоблангани учун
раҳбар ва жамоа томонидан бўладиган барча
ҳаракатлар, таълим муассасаси фаолияти учун
қулай ва зарур шароитнинг яратилиши,
ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси ўртасидаги
ўзаро самимий психологик муҳит ҳамда ижо-
дий фаолиятни ташкил этишга қаратилади.
1
Ишмухамедов Р.Ж., Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х.
Директорнинг иш китоби (амалий тавсиялар). – Т.: «Фан
ва технология», 2007. –-3-б.
Бу эса раҳбардан ходимларни ўрганиш,
уларнинг қобилият ва билим савияларидан ке-
либ чиқиб, уларни ўқув муассасаси, ўқув-
тарбия жараёнига танлай олиш, лавозим ва
вазифаларга тайинлай олиш, муҳим кўрсатма
ва буйруқларнинг қатъий ижросини талаб
қила олиш, уларнинг ўзига хос фазилат, ютуқ
ва камчиликларини сеза билиш, ютуқларини
қўллай билиш, камчиликларини бартараф
қилиш, ходимлар имкониятларидан кенг фой-
далана билиш каби касбий қобилият ва
маҳоратни талаб этади.
Р.Ж.Ишмухамедов,
А.А.Абдуқодиров,
А.Х.Пардаевларнинг фикрича, раҳбар:
●
обрўли, нуфузли ва ишончли;
●
ишбилармон, уддабурон ва ёқимли;
●
меҳрли ва ўз ишининг фидойиси;
●
қатъиятли ва сўзининг устидан чиқувчи;
●
виждонли, андишали, инсофли ва ўзига
ишонч уйғота оладиган;
●
ўзига яраша келишган, ораста, хушбичим
ва башанг кийинишга берилмаган бўлиши ке-
рак
2
.
Педагогика фанлар доктори, профессор
М.Очиловнинг фикрича, мактабда таълим-
тарбия ишларининг самарадорлиги кўп
жиҳатдан мактаб раҳбарларининг ўқитувчи ва
ўқувчилар билан муомала одоби, раҳбарлик
қилиш услубига боғлиқ. Бу соҳада муомала
одобининг мураккаблиги шундан иборатки,
унда раҳбарлик ва бўйсуниш, эркинлик ва
ижодкорлик тамойилларини уйғунлаштира
билиш талаб этилади
3
.
Раҳбарлик ва раҳбар танлаш масаласининг
ўта мураккаб иш эканлиги, «етти ўлчаб, бир
кесиш» лозимлиги ҳақида XI асрдан буён кат-
талар учун таълим-тарбия соҳасида намуна
бўлиб келган ва Шарқ тарихи, маданиятида
ўзининг «Сиёсатнома» асари билан ўчмас из
қолдирган Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий –
Низомулмулк ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.
Низомулмулк кишиларни ишга тайинлаётган-
да нималарга эътибор бериш лозимлиги
ҳақида фикр юритиб, амалдорларни тўғри тан-
лаб, уларга қўлларидан келадиган ишлар ва
вазифаларни топшириб, уларнинг ижросини
2
Ўша жойда, 19-б.
3
Очилов М. Муаллим – қалб меъмори. – Т.: «Ўқитувчи»,
2001. –76-б.
19
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |