Bog'liq Boshqaruv Tamoyillari Yakuniy ish Axmadjonov 091-19 AX 2021 may
• мослашиш, ён берувчанлик;
• бош тортиш (қочиш, узоқлашиш);
• қарши курашиш, рақобат;
• хамкорлик;
• муросага келиш.
МУЗОКАРАЛАР – низоларни ҳал қилиш воситаси сифатида тактик усулларнинг мажмуидан иборат бўлиб, қарама-қарши томонларнинг ўзаро мақбул ечимга келишларига қаратишдир.
2-саволга жавоб.
Бошқарувнинг мохияти ва вазифалари. Бошқарувни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини хисобга олган холда ўрганиш лозим.
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун махсулот тайёрлашда мехнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради.
Ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, бошқарув мақсадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошқарув мехнат унумдорлиги ва ишлаб чикариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборат. Ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг мақсади ишловчилар самарали мехнат қилиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий химоя қилишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва ахолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
-ресурcларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.
Бошқача сўз билан айтганда, бошқарув - бу Менежмент, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Шу нуқтаи назардан бошқарув-бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир. Бугунги кунда бошқарув ва менежмент тўғрисида қуйидаги умум қабул қилинган фикрлар мавжуд:
Ҳар қандай фаолиятнинг ижобий натижа бериши, энг аввало танловни тўғри бажара олишга, маъқул ва ишончли қарорни қабул қила олишга ҳамда бу қарорнинг бажарилишини назорат қила олишга боғлиқ. Масалан, юқори фойда олиш қуйидаги учта жиҳат бўйича тўғри танловни ва ишчан қарор қабул қилишни талаб қилади (1-чизма).
Ҳаражат-бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳамда иш ҳақи тўлашга сарфланадиган маблағлар йиғиндисидир. Ҳаражат таркибига:
-маҳсулот (хизмат) таннархи;
-маъмурий ҳаражатлар;
-ижара ва фоиз тўловлари;
-иш ҳақи;
-солиқлар киради.
Бозор иқтисодиётида танлаш қоидаси янада жиддийлаштирилади. Зеро, ишлаб чиқариш (хизмат) учун ресурслар тўғри танлангандагина ва улардан самарали фойдалангандагина ҳаражатлар юқори фойда келтириши мумкин.
Наф-бу маҳсулот (хизмат)нинг истеъмолчиларга қанчалик ижобий натижа келтиришидир. Ҳаридор ҳарид қобилияти доирасида энг нафли молни танлашга интилади. Шундагина у қониқади. Аммо товарнинг нафлилиги қанча юқори бўлса, унинг нархи ҳам шунча баланд бўлади. Бу эса, ўз навбатида ҳаридорнинг сотиб олиш қобилиятини пасайтиради.
Баҳо-бу товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган қийматидир. Баҳо иккита асосий вазифани бажаради:
-ресурслар истеъмолини чеклаш имконини беради;
-ишлаб чиқариш учун туртки бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, бирор ашё (ресурс ёки товар) қанча камёб бўлса, унинг нархи шунча баланд ва бинобарин, уни сотиб олмоқчи бўлганлар шунча кам бўлади. Иқтисодчилар буни нархнинг чекловчилик самараси деб атайдилар.
Нархнинг ошиши ишлаб чиқарувчилар сафининг кенгайишига, нархнинг тушиши эса ишлаб чиқарувчиларнинг камайишига, уларнинг бир қисмини бозордан бездиришга олиб келади. Иқтисодчилар бундай таъсирни нархнинг ишлаб чиқаришга туртки вазифаси деб атайдилар.
Фойдага таъсир этувчи бу уч унсурнинг моҳиятини англаган бошқарувчигина танловни тўғри амалга ошириши ва оқил қарорни қабул қила олиши мумкин. Бошқариш санъати ва маҳорати, яъни бошқарув, шундагина намоён бўлиши, пировардда эса юқори фойда олишга эришиши мумкин.
бошқарув фани бу - бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда самарали ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Шундан келиб чиқиб, бошқарув қуйидагиларни ўрганади: