Ёзишмаларни рационал олиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кирув-чи почтани ишлаб чиқишни рационализациялаш учун қуйидагилар зарур:
сизнинг столингизга фақат сиз учун аҳамиятга эга бўлган ёзишмаларни қўйиш ҳақида огоҳлантириш;
котибга кирувчи почтани олдиндан навларга ажратишни (масалан, устиворлиги бўйича) ва уни махсус папкаларга жойлаштиришни топшириш;
кирувчи хатларга керакли изоҳловчи материалларни қўшиш ҳақида топшириқ бериш;
хатларни ўқишда муҳим жойларни дарҳол белгилаб қўйиш, бу сизга ва бошқаларга уларнинг кейинчалик ишлаб чиқишни осонлаштиради.
хатни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар ва мулоҳазалар билан таъминлаш;
хатни олгандан кейин дарҳол, яъни почта кўриб чиқиш вақтида ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш.
Ўзини ўзи бошқаришнинг охирги вазифаси натижалар устидан назорат ёки ўзини ўзи назарот қилишдир, у туфайли режалаштирилган ишлар бажарилганми, режаларга тегишли тузатишлар киритилганми ёки йўқми, белгиланади.
Назорат қўйдаги учта вазифани бажаради:
жисмоний ҳолатни англаб етиш. Назоратни амалга ошириш пайтига келиб нималарга эришилган?
режалаштирилганни эришилган билан солиштиринг. Қўйилган мақсадга қандай даражада эришилган?
маълум четга чиқишларга тузатишлар киритиш.
Назоратнинг вақти, давомийлиги ва мунтазамлиги ижро этилаётган вазифалар ва қўйилган мақсадларга боғлиқ. У амалга оширилаётган жараённи назорат қилиш ва натижалар назорати(мақсадий назорат)га бўлинади.
Назоратни амалга ошириш учун ўз режалари ва меҳнатни ташкил қилинишини мунтазам равишда текшириш, ўзига доимий равишда қуйидаги саволларни бериш тавсия этилади:
Ҳақиқатан ҳам мен зарур масалани ечаяпманми?
Мен бўлғувси фаолиятга унинг устиворлилигига мувофиқ тўғри келаманми?
Мен маълум вақтда режалаштирилган вазифаларни бажара оламанми?
Мен ишнинг етарлича ҳажмини бошқаларга қайта топшира оламанми?
Мен кичик ишларни ягона блокка бирлаштира оламанми?
Мен “ҳалақитлар” ва “ вақтни ютиб юборилиши” билан кураш олиб бораяпманми?
Яна фаолият ва вақтнинг таҳлилини ҳам ўтказиш зарур, у кун ва ҳафта давомидаги вақтдан ҳақиқий фойдаланишни режалаштирилган билан солиштиришни кўзда тутади. Бунинг учун маълум давр(кун ёки ҳафта) ажратилади, бу давр давомида бажарилган ишлар ва сарфланган вақт қайд этилади. Кейин фаолиятнинг ҳар бир тури меҳнат жараёнини вақтни тажаш мақсадида мувофиқлаштириш имкониятлари нуқтаи назардан таҳлил қилинади:
- Агар ушбу фаолиятдан воз кечилса, нима содир бўлади?
- Агар ушбу фаолият тўлиқлигича ёки қисман бошқаларга топширилса, нима содир бўлади?
- Агар ушбу фаолият вақтнинг қисқароқ оралиғи давомида амалга оширилса, нима содир бўлади.
Агар ҳеч нима содир бўлмаса ёки оқибатлар аҳамиятсизоқ бўлса, унда бу фаолиятдан воз кечиш, уни бошқаларга топшириш ёки қисқароқ муддатларда амалга ошириш мумкин.
Кейин ҳақиқий вақтли юкламани белгилашга, ҳамда қанча вақтни тежаш мумкинлигини, вақтни тежаш бўйича қандай чоралар кўриш кераклиги, тежалган вақтдан қандай фойдаланиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилинг.
Менежер фаолияти ўзини ўзи ташкил қилинишининг бошланғич нуқтаси қўйилган мақсадларга эришишнинг мўлжалидан иборатдир.
Мехнат натижаларини мақсадларга эришиш нуқтаи назаридан назорат қилиш вазифалари бажарилганидан кейин(якуний назорат), йирик лойихаларни амалга оширишда эса- оралиқ босқичларда (оралиқ назорат) амалга оширилиши керак,
Ўзининг йиллик, ойлик, ҳафталик ва кунлик режаларнинг қуйидаги саволларга жавоб берган ҳолда, мунтазам равишда назоратини амалга ошириш зарур:
-Қандай натижаларга эришилди?
-Нима қилинмай қолди ва нима учун?
-Қаерда вақт йўқотилди?
-Кейинги даврни режалаштириш учун қандай хулосалар чиқариш мумкин?
Шундай қилиб, менежернинг шахсий ишини рационналлаштириш унинг фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон беради,жамоани муваффақиятли бошқариш учун шарт-шароитлар яратади.