Бошқариш маданияти ёхуд раҳбарлик санъати Бошқариш бу


Зиддиятли вазиятлар ва уларни бартараф этиш йўллари



Download 126,53 Kb.
bet4/26
Sana24.02.2022
Hajmi126,53 Kb.
#193031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
БОШКАРУВ психологияси 2 мавзу МАЪРУЗА МАТНИ (2) (1)

Зиддиятли вазиятлар ва уларни бартараф этиш йўллари
Низо, зиддият, қарама-қаршилик табиат ва жамиятда, шахс руҳиятида ва шахслараро муносабатда ҳар доим мавжуд. Фақат у ҳар хил сабабларга кўра кўринмасдан ётиши мумкин. Мутафаккирлар «Тараққиёт – аслида низодан келиб чиққан» деган фикрларни ҳам билдириб ўтадилар. Балки, шундайдир. Биз ҳар доим, ҳар бир фаолиятимизда турли хилдаги низоларни, зиддият­ларни, қарама-қаршиликларни бартараф қилиш билан ўз мақсадимизга эри­шамиз. Уларни қанчалик осон ҳал қилсак, ишимиз, шунчалик унумли бўлга­нидан, натижаси яхши эканлигидан мамнун бўламиз. Фаолиятимиз, ишимиз­нинг унумдорлиги вужудга келган қарама-қаршилик, зиддият, низони қанча­лик тез ва қулай йўллар билан ҳал қилганлигимизга боғлиқ бўлади.
Низоларнинг таркиби ва мазмуни.
Хар бир низо таркиби низо шароити ва тўқнашувдан иборат.
«Низо» ўзи нима? Низо – бирор тараф учун ижобий, бошқа тараф учун салбий ёки иккала тараф учун салбий ёки ижобий, аммо улар орасида ҳали ечилмаган, ҳал қилинмаган қарама-қаршилик, зиддиятдир.
Шахсий ички низо – бу инсоннинг ички қарама-қаршиликлари натижа­сида ҳал бўлмаган туйғулари. Шахсий ички низо, узоқ вақт ечилмай юрса, шахс унга ечим тополмаса, бу шахсни руҳий, психологик инқирозга, дегра­дацияга олиб келиши мумкин.
Шахслараро низо – низо шахслараро тус олган ҳолда, камида икки шахс орасида ҳал бўлмаган масалаларда кўринади.
Гуруҳлар орасидаги низо – бир неча кишилардан ташкил топган гуруҳ­лар орасида бўладиган зиддиятлар, тўқнашувлар.
Жамоада ёки шахслараро низо ва унинг моҳияти
Низо, зиддият, қарама-қаршилик табиат ва жамиятда, шахс руҳиятида ва шахслараро муносабатда ҳар доим мавжуд. Фақат у ҳар хил сабабларга кўра кўринмасдан ётиши мумкин. Мутафаккирлар Биз ҳар доим, ҳар бир фаоли­ятимизда турли хилдаги низоларни, зиддиятларни, қарама-қаршиликларни бартараф қилиш билан ўз мақсадимизга эришамиз. Уларни қанчалик осон ҳал қилсак, ишимиз, шунчалик унумли бўлганидан, натижаси яхши эканлигидан мамнун бўламиз.Фаолиятимиз, ишимизнинг унумдорлиги вужудга келган қарама-қаршилик, зиддият, низони қанчалик тез ва қулай йўллар билан ҳал қилганлигимизга боғлиқ бўлади.
Келинг, низо ва унинг шахслар орасида вужудга келувчи психологик моҳиятига бир назар ташлаймиз.
Шахслараро ва шахснинг ўзида доимо қондирилмаган иштиёқ, ечил­маган масала, ўртада бўлиниши лозим бўлган моддий объект, моддий ва баъзан маънавий объектга интилиш, инсон моҳиятида зиддиятга етакловчи хусусият сифатида мавжуд. Ушбу муаммо ва масалаларнинг ҳаракатга тушиб кетиш имкони эса ҳамма вақт тайёр ҳолатда бўлади. Бу имкониятлар маълум даражада вақти-вақти билан, поғонама-поғона уйғониб қолиши мумкин. Айни шундай пайтларда низо ва унинг ҳал қилиниши маълум маънода ўта долзарб, зарур, кечиктириб бўлмас ҳолатга тушиб қолади-да, шахснинг ички руҳиятида ёки шахслар орасида, гуруҳлар орасида фаол фазага кириб, низонинг ечим талаб қилган даври бошланиши мумкин.
Қизиғи шундаки, низо қанчалик барбод қилиш кучига эга бўлса, у бир вақтнинг ўзида кўпчилик ҳолатларда шунчалик бунёд қилиш кучига ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳар қандай низо фаоллик даврида тиғизлик, тажанглик, стресс ҳолатни келтириб чиқаради. Тиғизлик, тажанглик, стресс ҳолати эса маълум даражада энергиянинг сиқиқ, рамзий маънода айтганда, сакрашга тайёр турган куч эканлигини кўрсатади. Шундай экан низо – тараққиёт турткиси, тарих ривожининг ички ҳаракатга келтирувчи кучи, муносабатлар­ни кучга келтирувчи қувват ва шахснинг ички тараққиёти, ўсиши учун ички омил сифатида бўлиши керак бўлган хусусиятлардан бирига айланади.
Низо фаоллик босқичига кирган пайтда шахснинг руҳиятидаги ёки шахслараро моддият ва моҳиятни ялонғочлаб ташлайди. Алоқаларни кескин ҳолатда мутаносибликка чақиради, ички қарама-қарши кучларни ҳаракатга келтириб, уларни низонинг ечими тараққиёт томон етаклайди.
Аслини олганда, биз ҳаммамиз низо чиққан жойдан қочишга ва айниқса унинг сабабларини қидирмасликка ўрганиб қолганмиз. Аслида ечилмаган ҳар қандай низонинг, зиддиятнинг бир учи ўзимизда бўлишини унутиб қуямиз. Шахс сифатида биз ўз руҳиятимиз ва атрофимиздагилар билан низосиз яшай олмаймиз. Гап шундаки, низоларнинг қай бири ривожга ва қай бири руҳий ва жамиятдаги ўрнимизни инқирозга олиб келишини аниқ билишимиз ва бу низо, низовий ҳолатни бошқара олишимиз керак.
Ечилмаётган низонинг биринчи аломатларидан бири бу шахс кайфияти пасайиши, шахсда депрессия бошланиши, руҳий стресснинг кучайиши, шахс­лараро, гуруҳлараро вазиятнинг кескинлаша бошлагани, кескинликнинг нор­мадан ошганлигидир. Низони унинг энг бошланиш пайтида ушлаб олиш, ўз вақтида бартараф қилиш бу сизнинг энг катта ютуғингиз бўлади. Акс ҳолда, низо кучайиб, кейинчалик у сизни ўз ортидан етаклаши мумкин.
Психологик тил билан айтганда, низонинг манбаи талабларнинг, майл­ларнинг жиловланмаганлиги, деб айтиш мумкин. Ўз вақтида жиловланган, нормага келтирилган талаб, майл инқирозга олиб келувчи низонинг келиб чиқишига тўсқинлик қилади. Шундай экан, биз фаоллашган, бошланиб кетган низонинг моҳиятини очишга ҳаракат қиламиз.

Download 126,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish