1
бирликнинг
ўртача
сотиш баҳоси
959,25
«Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини
(хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари»га мувофиқ тайёр
овқатларга калькуляция варақачаларини тузиш мажбурий ҳисобланмайди.
Калькуляцион варақачаларни ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни
сотиш
баҳоларини чамалаш учун тузадилар. Калькуляцион варақачалар одатда,
таомларнинг турлари бўйича уларнинг 100 бирлигига тузилади. Калькуляция
варақачаларни тузишга 100 порция таомнинг рецептураси, унинг чиқиш
фоизи, сарфланадиган масаллиқларнинг савдо ва умумий овқатланиш
устамалари билан биргаликда топилган сотиш баҳолари асос бўлади.
Калькуляция варақачалари асосида топилган сотиш баҳолари умумий
овқатланиш корхонаси томонидан тузиладиган менюда кўрсатилади.
2.Умумий овқатланиш корхоналарида товар операцияларини
хужжатлаштириш ва улар бўйича ҳисоботни тузиш
Умумий
овқатланиш
корхоналарида
товар
операцияларини
ҳужжатлаштириш ва моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботларини
тузиш
ушбу корхонларнинг ички тузилмаларига, улар бўйича белгиланган моддий
жавобгарликка ва бошқа омилларга боғлиқ. Махсус омборлар, музлаткич
хоналари, ошхоналари, савдо заллари ва буфетлари бўлган
йирик умумий
овқатланиш корхоналарида товар операцияларини ҳужжатлаштириш ва моддий
жавобгар шахсларнинг ҳисоботларини тузиш ушбу бўлинмалар бўйича
алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Кичик умумий овқатланиш корхоналарида
товар операциялари корхона бўйича умумий ҳолда амалга оширилади,
жумладан барча ички алмашув операциялари битта моддий жавобгар шахс
томонидан турли ҳужжатларсиз олиб борилади, масалан товарларни омбордан
ошхонага ёки буфетга берилиши ва шу каби бошқа операциялар.
Таъминотчилардан товарлар счёт-фактуралар, кузатув ва сифат
ҳужжатлари асосида сон ва сифат жиҳатидан кирим қилинади. Ҳисобдор
шахсларга маҳсулотларни бозордан сотиб олиш учун олдиндан бўнак кассадан
берилади. Олинган бўнак ва сотиб олинган маҳсулотлар бўйича ҳисобдор
шахслар бўнак ҳисоботи тузадилар. Бўнак ҳисоботига бозордан харид қилинган
маҳсулотларни харид далолатномаси, бозор
маъмуриятининг нархлар
тўғрисидаги маълумотномалари илова қилинади. Ҳисобдор шахслар харид
қилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини омборга ёки ошхонага топширадилар.
Омбор хўжалиги мавжуд корхоналарда кирим қилинган товар моддий
бойликларнинг омбор ҳисоби сотиб олиш баҳоларида савдо устамалари билан
биргаликда олинган баҳоларда омбор ҳисоби варақачаларида ёки китобида
юритилади. Омбордан товарлар ошхонага ва буфетга “Олиш варақаси” ёки
ички юкхати билан берилади. Омбор хўжалиги бўлмаган ва корхона бўйича
ягона моддий жавобгар шахс белгиланган ҳолларда бундай ҳужжатларни
тузиш зарурияти бўлмайди. Омбордан товарлар ошхонага бош ошпазнинг
талабномасига кўра керакли миқдорда берилади. Омбор мудири ўз
маъсулиятида бўлган товар-моддий бойликларлар учун тўлиқ
жавобгар
ҳисобланади. Корхона раҳбарияти омбор мудири жавобгарлигида бўлган
бойликлар бутлигини назорат қилиш мақсадида белгиланган муддатларда
уларнинг инвентаризациясини ўтказиб туриши лозим. Омбордаги товар моддий
бойликларнинг инвентаризациясини ўтказиш тартиби ва расмийлаштирилиши
улгуржи савдо корхоналаридаги тартибга тўлиқ ўхшайди. Инвентаризация
натижасида камомадлар аниқланганда товарларнинг бузилиши,
табиий
камайиши ҳисоб-китоблари тузилади. Омбор мудирлари корхонада
белгиланган муддатларда икки нусхада товар ҳисоботини тузадилар. Бу
ҳисобот ҳам худди улгуржи савдодагига тўлиқ ўхшайди. Товар ҳисоботига
барча кирим ва чиқим ҳужжатлар илова қилинади ва бухгалтерияга
топширилади. Товар ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатлар омбор бўйича
товар операциялари ҳисобини юритишга асос бўлади.
Ошхоналарга товар моддий бойликлар омборлардан шунингдек, бевосита
ҳисобдор шахслардан кирим қилинади.. Ошхонага овқат тайёрлаш
учун керак
бўлган масаллиқлар, маҳсулотлар бош ошпазнинг талабномасига қараб
берилиши лозим. Омбордан бош ошпазнинг талабномаси асосида берилган ёки
бевосита ҳисобдор шахслардан кирим қилинган товар модлдий бойликларига
юк хати тўлдирилади. Ошхонада қозонларда тайёрланаётган овқатлар ҳисобга
олинмайди, яъни ишлаб чиқариш ва тугалланмаган ишлаб чиқариш алоҳида
ҳисобга олинмайди. Тайёр маҳсулотлар ошхонадан хизмат залига буюртма,
счёт ёки официант варағи, чек , чипталар билан берилади. Кун охирида
ошхонадан залга берилган овқатлар миқдори юқоридаги ҳужжатлар асосида
топилади. Ошхонада суюқ бўлмаган овқатлар буфетларга юкхати ёки олиш
варақалари орқали берилади. Ошхонадан ўз ходимларига берилган овқатлар
тарқатиш қайдномаси
билан расмийлаштирилади, ой тугагач тарқатиш
қайдномаси бош ошпазнинг ҳисоботига илова этилиб бухгалтерияга
топширилади. Ошхонада тайёр овқатлар майда улгуржи тарзда ҳам сотилиши
мумкин (болалар муассасалари, ўқув юртлари, шифохоналар ва бошқаларга).
Майда улгуржи тарзда сотилган тайёр овқатларга харидор тамонидан берилган
ишонч қоғози асосида счёт-фактура расмийлаштирилади. Тайёрланган, лекин
сотилмасдан қолган ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган овқатлар
кейинги
кунда сотилиши мумкин эмас. Бундай овқатлар “Тайёр таомларни ҳисобдан
чиқариш далолатномалари” билан расмийлаштирилади ва сотилмаган
овқатлардан кўрилган зиён корхона зарарига олиб борилади. Бош ошпаз
белгиланган муддатларда барча кирим ва чиқим хужжатлари асосида тузилган
товар ҳисоботи ёки товар - пул ҳисоботини икки нусхада тузади ва бир
нусҳасини бирламчи хужжатлар билан бирга корхона бухгалтериясига тақдим
этади..
Буфетга товарлар омбордан ва ошхонадан берилади. Омбордан ва
ошхонадан кирим қилинган маҳсулотларга юк хати тўлдирилади. Буфетдан
товарлар фақат нақд сотилади. Сотиш ҳажми, чеклар, счётлар, чипталар билан
тасдиқланади. Буфетчи ҳам белгиланган муддатларда товар-пул ҳисоботини
икки нусхада тузади. Ошхона ва буфет бўлинмалари
ажратилмаганда товар
ҳисоботи ёки товар -пул ҳисоботи умумий ҳолда тузилади.