Бош мия пўстлоғининг сенсор қисмлари. Ишдан мақсад



Download 32,5 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi32,5 Kb.
#553195
Bog'liq
Бош мия пўстлоғининг сенсор қисмлари


Бош мия пўстлоғининг сенсор қисмлари.
Ишдан мақсад: Бош мия пўстлоғининг сенсор қисмларининг жойлашган ўрни ва функцияларини ўрганиш.
Ишни бажариш учун намуна: Бош мия ярим шарларининг ҳар бирида соматик (тери ва мушак- бўғинлардан) ва висцерал (ички аъзолардан) сезгиларнинг бирламчи соҳалари бор. Улар биринчи ва иккинчи соматосенсор соҳалар деб аталади.
Бош мия пўстлоғининг орқа марказий пуштасида биринчи соматосенсор соҳа жойлашган бўлиб, юзаси иккинчи соматосенсор соҳаникидан анча катта. Бу соҳада қўл кафти, товуш аппарати, юз вакилликлари кўп жойни эгаллаган бўлиб, бадан ва оёқлар вакилликлари анча кам жой эгаллаган. Иккинчи соматосенсор соҳа Сильвий эгатининг латерал қисмида жойлашган бўлиб, унга электр токи таъсир эттирилганда босим, тегиш ёки иссиқ сезилади.
Соматосенсор соҳалар олиб ташланганида сезгиларни шакллайдиган таъсиротлар кучидаги фарқ деярли билинмайди. Соматосенсор соҳаларнинг асосий вазифаси таламуснинг ўзига хос ядроларидан келадиган маълумотларни баҳолаш ва бирлаштиришдан иборат. Бу ерда шаклланаётган сезгилар кучини солиштириш баданнинг таъсирланаётган қисмларини фазодаги муносабатини аниқлаш, сезгиларнинг ўхшашлиги ва фарқларини баҳолашдан иборат. Бу иккала соматосенсор соҳалардан ҳаракатлантирувчи эфферент толалар чиққанлиги сабабли, улар сенсомотор соҳалар деб ҳам юритилади.
Миянинг энса қисмида кўрув анализаторларининг ўзаги жойлашган (17соҳа). Ярим шарлардаги кўрув анализаторларининг марказида иккала кўз тўр пардаси, яъни чап ярим шардаги марказга иккала кўз тўр пардасининг ўнг ярми, ўнг ярим шардаги марказга - иккала кўз тўр пардасининг чап ярми проекцияланади. Бирламчи кўрув маркази бўлган 17-соҳа ёнидаги 18- ва 19соҳалар ҳам кўрув сезгисига даҳлдор. 18-ва 19-соҳалари шикастланган одам, ёзилган сўзни англамайди. Бу соҳалар кўз соққаси ҳаракатларини бошқаришда иштрок этади.
Мия устки чакка пуштасининг ўртасида эшитув анализаторининг марказий ўзаги жойлашган (41- ва 42- соҳалар). Бу соҳаларга электр токи таъсир этилганда одам товушни сезади. Эшитув марказининг бир томони шикастланса одам бутунлай кар бўлмайди, аммо яхши эшитмайдиган бўлиб қолади. Товуш келган томонни аниқлаши ва товушларни вақтга боғлаши қийинлашади. Чап ярим шардаги эшитув марказининг маълум қисми нутқни тушинишга ёрдам беради. Агар шу қисм шикастланса, одам гапира олмайди ва гапга тушунмайди. Мия пўстлоғида ҳид ва таъм билиш анализаторларининг марказлари ҳам жойлашган.
Download 32,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish