Бош илмий методик маркази Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


II боб. Бақтрия ва Марғиёна давлатчилигининг моддий асослари



Download 0,52 Mb.
bet8/13
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#51230
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Холиков З. ТерДУ Битирув иш

II боб. Бақтрия ва Марғиёна давлатчилигининг моддий асослари.
2.1 Қадимги Бақтрияда илк деҳқончилик маданияти ва Бақтрия подшолиги.

Турли қадимги тиллар ёзма манбаларидаги Бахди, Бақтриш, Бақтриёна, Бақтрия, Бахди, Бахлика (ҳинд манбаларида) йирик ўлка ва давлатнинг номидир. Бақтрия – бу Баҳди, Бақтра дарёси (ҳозирги Балхоб) номи билан боғлиқ бўлган тушунчадир. Рим тарихчиси Курций Руф бундай хабар қилади: «Бақтра дарёси номидан шаҳар ва вилоятнинг номи келиб чиққан».


Дастлабки босқичда бу сўз ягона воҳанинг номи бўлиб, кейинги даврларда кенг ҳудудга тарқалган Бақтрия тарихий–маданий вилояти, Бақтрия давлати (бир неча дарё воҳалари ва вилоятлари) маъноларида ишлатилган. Тарихий маълумотларга кўра, қадимги давлатларнинг номларига одатда дарё, қабила, халқ ва марказий шаҳарлар номлари асос солган. Ўрта Осиё халқларининг тарихида дарёлар муҳим ҳаёт манбаи вазифасини бажарган. Ҳозир ҳам Ўзбекистоннинг вило­ятлари, асосан, дарё ва шаҳарлар номлари билан белгиланган. Демак, Бақтра, Бақтрия сўзлари – бу географик тушунчалардир.
«Бақтрияликлар», «Бақтрия халқи» сўзлари қадимги манбаларда тилга олиниб, битта халқни ёки бир неча қариндош қабилаларни бирлаштирган тушунчани беради. Одатга кўра, бақтрияликлар ёзма манбаларда босқинчиларга (Оссурия подшоси Нин, Кир II, Македониялик Александрга қарши) турган халқ сифатида назарда тутилган.
Тарихий маълумотларга кўра, Бақтрия ерлари — бу Афғонистоннинг шимоли–шарқий қисмини, Жанубий Тожикистон, Сурхондарё вилоятини ўз ичига олган. Бақтрия ҳудудида энг қадимги одамлар тош давридан бошлаб ёйилган. Ўзбекистон ҳудуддига қарашли Бақтрия қисмида – Тешиктош, Мачай ва Зараутсой тош асри ёдгорликлари узоқ ўтмиш ҳаёти ҳақида далолат беради.
Ўзбекистонда энг қадимги пахса ва хом ғиштдан қурилган (аҳоли ўтроқ деҳқончилик хўжалигига эга) ёдгорликлар Сурхондарё воҳасидан топиб текширилган. Улар бронза даврига оиддир. Бронза даврида Бақтрия ҳудудида давлатчилик тизимига ўтиш жараёни бошланган. Мазкур даврга оид сарой, ибодатхоналар топилган ҳамда юксак бинокорлик, ҳунармандчилик ва зироатчилик маданияти излари аниқланган.
Мил.авв. IX–VIII асрларга келиб, Бақтрия тупроғида ҳарбий аҳамиятга эга сиёсий бирлашмалар ташкил топган. Бу Ўрта Осиё аҳолисининг бир қисми кўчманчи чорвачиликка ўтган даврга тўғри келади. Сиёсий қарама–қаршиликлар авж олиб турган бу жараёнларда қуролланган отлиқларнинг ҳужумлари катта аҳамиятга эга бўлган. Бу босқичнинг тарихи ва ҳарбий йўлбошчиларнинг сиёсий қурашлари “Авесто”да тасвирланган.
Мил.авв. 700–540 йиллари қадимги Бақтрия давлатининг ривожланган даври бўлиб, унинг ҳудудий чегаралари: Ҳиндуқуш тизмаси, Бадахшон ва Ҳисор тизмасига бориб тақалган (дарё воҳалари – Балхоб, Қундуз, Панж, Вахш, Кофирнихон, Сурхон). Бу илмий хулосани исботлаш тарихий географияга оид учун махсус мақолалар чоп этилган.
Юқорида кўрсатилган ҳудудий чегаралари бўйича Бақтрия давлати Ўрта Осиёда ривожланган дастлабки давлатлар ичида энг йириги бўлган. Қадимги Бақтрия ҳудудларига Ўрта Амударёда Хоразм ва сак–массагетларнинг ҳарбий–сиёсий уюшмасига тегишли ўлкалар чегарадош эди.
Марғиёна қадимги Бақтрия давлатининг таркибига кирган. Бундан ёзма манбалар далолат беради. Подшо Доро I нинг Марғиёнадаги қўзғолонни тор–мор қилиши ҳақида Беҳистун ёзувларидаги қуйидаги хулоса мавжуд: “Мана нималарни мен Бақтрияда қилдим”. Доро III даврида Бақтрия ва Суғдиёна бирлаштирилган ўлка бўлиб, унда Бесс исмли сатрап ҳокимлик қилган. Марғиёна ва Бақтрия аҳолисининг урф–одатлари ҳамда маданияти бир–бирига анча ўхшаб ривож топган.
Видевдат китобида Бақтрия «энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бири баланд байроқли, “гўзал ўлка” сифатида ёритилган. Сўнгги юнон манбаларида Бақтрия – «минг шаҳарлар давлати» деб аталган. Бу тарихий анъаналарга нималар асос солган? Аҳамонийлар давлатида Бақтрия энг қудратли ўлкалардан бири ҳисобланганлигими ёки унинг табиий бойликларими, жасур жанговар отлиқ ва пиёда қўшинлари, йирик шаҳарлари ва қадимги замонларга оид тарихи, халқи ва давлатими? Балки шу сабабларнинг ҳаммаси биргаликда ва шубҳасиз жуда қадимги замонларга оид Бақтрия халқининг тарихий анъаналаридир.
Геродотдан аввал «Бақтрия халқи» тушунчасини буюк Эсхил «Форслар» деган фожиасида ишлатган (саҳнада мил.авв.472 йилда ижро этилган). “Форслар”да ёш бақтриялик жангчилардан Тенагон ва Аритомларнинг исмлари тилга олинган. Улар Саламин жангида ҳалоқ бўлиб (мил.авв. 480 йил) шу оролда дафн қилинган. «Бақтрия халқи ҳалок бўлди» – деб Эсхил ўз асарида хулоса қилган. Айнан қадимги форс ёзувларида «Бақтрия» ва бақтрияликларнинг тилга олиниши мил.авв. 522 йилдан сўнгги даврларга оиддир. Бу расмий даражада, аммо олдинги замонларда ҳам Бақтрия ҳақида турли хабарлар Ўрта Шарқда кенг маълум эди. Шунинг учун ҳам Геродотнинг айтишича, Миср ва Бобил билан бир қаторда Бақтрия Кир II нинг ҳарбий юришларига тўсиқ бўлиб турган.
Шубҳасиз, бу Бақтриянинг муҳим ҳарбий ва иқтисодий аҳамияти ҳақида далолат беради (аҳоли, қудратли шаҳарлар ва қалъаларнинг кўплиги, табиий ашёларнинг бойлиги, муҳим марказий савдо йўлларининг чорраҳаси, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, пиёда ва отлиқ қўшинларнинг юрти ва бошқалар). Бундан ташқари, Бақтрия Аҳамонийлар давлатининг узоқ шарқий чегараларида жойлашган подшо тахтини эгаллаш мақсадини ўз олдида қўйилган аҳамонийлар сулоласи вакиллари учун норасмий сургун жойи ҳам бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас (аҳамонийлар саройидан четлаштириш ва подшо тахтидан узоқлаштириш жараёнида). Маълумки, Смердис – Бардия подшо Камбизнинг буйруғига биноан ўлдирилган, Масист ўз акаси подшо Ксеркс билан тахт учун курашиб ҳалок бўлган. Артабон подшо Артаксерксга қарши чиқиб, Бақтрия қудратига таянган, мил.авв.330 йилда Бақтрия сатрапи Бесс Доро III ни ўлдириб, ўзини «Осиёнинг улуғ подшоси» Артаксеркс IV деб эълон қилган. Бу вазиятда ҳам тарих яна қайта такрорланган. Бесс Македониялик Александрга қарши курашни муваффақиятли давом эттириш учун Бақтрия ва Суғдиёнанинг ҳарбий қудратига ишонган.
Олимларнинг фикрига кўра, қадимги Бақтриянинг бир қисми бўлган Афғонистоннинг шимоли–шарқида (Кундуз, Кўкча дарёларининг воҳалари) Арёнам Вайжо мамлакати жойлашиши мумкин эди. У “Авесто”да Арёшайёна номи билан ҳам машҳурдир. Арёшайёна Кави Виштасп подшолиги бўлиб, Дрангиана, Саттагадия, Ария, Марғиёна ва Амударё ўрта оқимидаги вилоятларни бирлаштирган. Олимлар Кави Виштасп подшолигини Марв ва Ҳирот атрофида жойлашган “Катта Хоразм” деб ҳисоблашганлар (В.Б.Хеннинг ва И.Гершевич).
Бошқа тадқиқотчилар Заратуштра таълимотининг биринчи тарафдори – КавиВиштасп давлатини Бақтрия ҳудудига жойлаштириб, тарихий анъаналар Бақтрия тупроғида давлат вужудга келиши жараёни жуда қадимги даврларга оид деган фикрни олға сурадилар.
Археология манбалар қадимги Бақтрияда дастлабки шаҳарларнинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнини аниқлаш имконини беради. Бақтриянинг шаҳар марказлари (улар асосан айрим вилоятларда ҳарбий–маъмурий ҳунармандчилик ва савдо–сотиқ аҳамиятга эга бўлган) асрлар давомида ҳаробаларга айланиб, ер остида қолиб кетган. Шундай марказлардан Боло Ҳисор (Бақтра), Олтиндилёр, Қизилтепа ва Бойтудашт ёдгорликларида археологик тадқиқотлар ўтказилган.
Бу шаҳарлар кенг майдонларда жойлашиб, қалин ва мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Ёдгорликларда ҳом ғишт ва пахсадан қурилган уй–жойлар қазиб очилган. Қурилиш ва ҳунармандчилик анча ривож топган. Шаҳарларнинг бир қисмида ҳукмдорлар қароргоҳлари қалъа–қўрғонлар жойлашган.
Бақтрия айрим дарё воҳаларидаги бешта вилоятни бирлаштирган. Сурхон, Балхоб, Кофирнихон–Вахш, Панж, Кўкча–Қундуз воҳалари шулар жумласидандир. Сурхон вилоятининг маркази Қизилтепа бўлган, Шимолий Афғонистонда йирик шаҳарлар қолдиқлари – Боло Ҳисор ва Олтиндилёрлар топиб текширилган. Боло Ҳисор ўрнида қадимги Бақтра жойлашган. Бу шаҳар Геродот ва Ктесийларнинг таъкидлашича, Бақтриянинг маркази эди.
Ктесийнинг «Персика» асарида Бақтриянинг жуда кўп ҳарбий истеҳкомлари ва қалъалари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Ҳозирги кунда Бақтрия тупроғидан мил.авв. I минг йилликнинг биринчи ярмига оид 240 дан ортиқ уй–қўрғонлар, қалъалар ва шаҳарлар ҳаробалари топиб текширилган. Жумладан, Сурхон воҳасида жойлашган Кучуктепа, Талашқон, Жондавлат, Бандихон, Қизилча ва Шўртепа ёдгорликларини айтиб ўтиш лозим. Улар деворлар ва мудофаа буржлар билан мустаҳкамланган қалъалар ёки тўртбурчак шаклида қурилган уй–қўрғонлардир. Қадимги аҳоли суғорма деҳқончилик билан шуғулланган. Ёдгорликларда сопол идишлар, бронзадан ва темирдан ясалган пичоқлар, ўроқлар, бронза идиш парчалари ҳамда ўқ учлари, жез игна ва бигизлар, сопол урчуқлар, тошдан ишланган қуроллар топилган.
Қурилиш, ҳунармандчилик – темирчилик, кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик, чармгарлик ва суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши Бақтрияда қадимий маданият юксак даражадага тараққиётини кўрсатади.
Хараппа маданиятининг Бактрия билан маданий алокалари анча яхши урганилган. Айникса, Бактрия худудида Шуртугай ёдгорлигининг очилиши бу мавзунинг асоси булиб хизмат килганлигини юкорида мухокама қилдик.
Шуни таъкидлаш зарурки, Сополли маданияти ашёвий манбалари асосида хам Бактрия ва Кадимги Хиндистон маданий алокалари маълум даражада урганилган. Хусусан, Кузали даври моддий маданиятининг шаклланишида Хараппа маданиятининг урни А.А. Аскаров томонидан курсатиб берилган булса1, меъморчиликдаги ухшашликлар Т.Ш. Ширинов томонидан урганилган2.
Сополли маданиятининг кулолчилигида жуда катта янгилик, породокс хол юз берадики, яьни, Кузали даври сополлари ясалиш техникаси, идишлар шакли буйича хронологик жихатдан узидан олдинги, Жаркутон даврига умуман ухшамайди, бу узгаришни академик А.А.Аскаров Хараппа маданиятидан излайди. Бу давр вазалари "балчикрок" рангда булиб, оёкчалари жуда чиройли килиб ясалган. Шу сингари сополлар мажмуаси Хараппа маданиятининг Хараппа, Калибанган каба шахар типидаги ёдгорликларда учраши кайд этилган. Шу ухшашликлар асосида тадкикотчи Сополли ва Хараппа маданиятлари уртасидаги алокалар, маданиятларнинг
узаро таъсири масаласини еритган .
Жаркутон ва Калибанган саройларининг меъморий ечимлари, квадрат услубида курилганлйги, айникса бурчларнинг шакллари ва жойлашишидаги ухшашликлар, меъморий параллелликнинг кузатилишидир3.
1994-2003 йиллар мобайнида Дитрих Хуфф ва Ш.Б. Шайдуллаевлар бошчилик килган Узбекистан-Германия Бактрия экспедициясининг Жаркутонда олиб борган изланишлари натижасида хам Бактрия ва Хараппа маданий алокаЛари хусусида янги маълумотлар тупланган. Хозирги вактда Уз.Р. ФА Археология институтида сакланаётган ушбу ашёлар хусусида тухталмокчимиз, зеро бу маълумотлар фанимизни янги манбалар билан бойитади.
Германиялик археолог Кай Канют урганган №5 тепаликдан иккита фил суягидан ясалган, квадрат шаклдаги предмет топилган булиб, биринчисининг кулами 4x4x0,5 см, кора, иккинчисиники 4,5x4,5x0,5см булиб, ок рангда. Иккала предметнинг юзасида айлана шаклли 9 та безак чизилган, улар учтадан уч каторда жойлашган (раем) ш.
Худди шу сингари фил суягидан ясалган предметлар Хараппа маданиятида жуда куп таркалган. Улар Месопотамия худудларида хам кенг таркалган булиб, Месопотамия ёдгорликларидан топилган ушбу предметларни тадкикотчилар, Хараппа типидаги ёдгорликлардан келган деб Хисоблайдилар. Фил суягидан ясалган ушбу предмет Урта Осиёда энг купи Жанубий Туркманистоннинг Алтин депе ёдгорлигидан топилган4.
Юкорида эслаб утганимиздек, фил суягидан ясалган ушбу топилманинг таркалиш географияси жуда кенг - Хцндистон, Месопотамия, Эрон, Урта Осиёнинг жанубий худудларини у3 ичига олади. Тадкикотчилар бу топилмани «болалар уйинчоги» ёки «фолбинлик куроли» (астроголик предмет) деб хисоблайдилар5. Бизнинг фикримизча, ушбу топилманинг фил суягидан ясалганлигининг узи кимматбахо эканлигидан далолат беради.
Ш.Б. Шайдуллаев ушбу топилма Хараппа маданияти ва унинг маданий таъсир доирасида булган худудларда тулов воситаси вазифасини бажарган деб хисоблайди6. Бу фикрнинг исботи сифатида Алтин депеда учратилган битта сопол идиш ичида 11 та квадрат, 2 та айлана ва 8 та таёкча шаклдаги фил суягидан ясалган топилмани асос килиб олади. Бу топилмалар юзасида ифодаланган айлана шаклдаги «безак»лар сони билан фар к кил адм. Таёкча шаклдаги топилмалар да 1-3 тадан айлана чизилган булса, дойра шаклидаги предметларда 6-7 та, квадрат шаклидаги фил суягидан ясалган мазкур предметларда 8-10 та айлана чизилган. Яна бир эътиборли томони шундаки, 8 та квадрат шаклдаги ушбу предметларнинг марказида битта йирик айлана бор. Айлана атрофи эса ромб шаклидаги параллел чизикдар билан тулдирилган . Ш.Б. Шайдуллаевнинг фикрича, айланалар сони ушбу предметнинг кийматини билдирган. Ушбу фикрни давом эттириб, эътиборингизни яна бир холатга жалб этишни истар эдикки, бу Кадимги Шарк иероглификасида, хусусан Миср, Урартуда айлана шакли ракамни билдирган7. Юкорида келтириб уттан маълумотлар асосида яна бир бор айтамизки, фил суягидан ясалган ушбу предметлар Хараппа маданияти таъсири доирасида булган худудларда савдо ишларида тулов воситасини бажарган булиши эхтимолдан йирок эмас. ,
Савдода тулов воситаси тугрисида ran кетганда В.М. Массоннинг фикрлари хам уринли. У кимматбахо металлар - олтин, кумуш, кимматбахо тошлар - лазурит, агат, зумрадлар тулов воситасини бажарган, дейди. Шу билан бир каторда В.М. Массон узаро товар айирбошлаш савдода бош ролни бажарганлигини уктириб утади8. Бу фикрларни инкор этмаган холда савдода гулов воситаси сифатида ишлатилган яна бир предмет хусусида фикр билдирмокчимиз. Бу предмет археология фанида «пряслица» (урчук бош) номини олган конус шаклидаги предмет булиб, диаметри буйлаб тешиги бор. «Пряслица» купинча ок, кора, кизил рангли юмшок таркибли тошлардан, ҳар хил рангли хлорид, лазурит тошлардан хамда сополдан ясалган. Улар шакл жихатдан бир хил булиб, катта-кичиклиги билан хам деярли фарк килмайди .
Тадкикотчилар бу предметларни мунчок деб хам атайдилар, лекин бироз катталигини инобатга олиб «пряслица» деб аташга одатланиб колишган9. Ушбу предметларнинг марказида жойлашган тешикчаларнинг диаметри 0,5 см булиб, биронтасида хам урчук таёгига кийдирилганда коладиган силликланганлик белгиси учрамайди. Бу ушбу предметнинг урчук бош эмаслигининг биринчи аломати. Иккинчидан, урчукбошларнинг асосий вазифаси урчук айланганда огирлик маркази вазифасини бажаради. Одатда урчукбошлар ипни йигириш учун маълум бир вактгача фойдаланилади, яъни ип калавасининг огирлиги урчукбош огирлигидан ошганидан сунг урчукбош уз вазифасини утаб булади ва олиб куйилади. Огирлик маркази вазифасини йигирилган ип, калаванинг узи бажаради. Фанимизда «пряслица» деб ном олган предметнинг огирлиги эса 100-200 граммдан ошмайди. Шундай экан, бу предметнинг огирлик маркази, яъни урчукбош вазифасини утамаган деб, аник ишонч билан айтишимиз мумкин.
Бу предмет хам бизнинг фикримизча, савдода тулов воситасини бажарган. Савдогарлар уни ипга тизиб юришган ва тулов воситаси сифатида ишлатишган. Уларнинг киймати ясалган ашё турига караб белгиланган. Улар лапс-лазурит, мармартош, хар хил рангдаги оддий тошлардан ва сополдан ясалган. Фил суягидан ясалган предметлар сингари бу предметда хам айлана белгиларнинг булиши характерлидир, Айланалар сони хам унинг кийматини белгилаган булиши мумкин.
Жаркутон ёдгорлиги аркидан фил тасвирланган терракот-хайкалчанинг топилиши жаркутонликларнинг Хараппа маданияти билан узвий маданий алокада булганлигини тасдикловчи яна бир ашёвий манба булиб хизмат килади . Ш.Б. Шайдуллаевнинг таъкидлашича ушбу терракот хайкалчанинг лойи, пиширилиш услуби Жаркутон кулолчилигига хосдир. Фил эса Урта Осиё хайвонат дунёсига хос эмас. Демак, жаркутонликларнинг филни, аникроги, хараппаликларни билганликларидан, маданий алокасидан дарак беради.
Жаркутон ёдгорлиги №4 тепалигидан, Жаркутон даври маданий
катламларидан Сополли маданиятига хос булмаган чиннидан ясалган ва сир билан копланган идиш парчаларининг топилиши ривожланган Кадимги Шарк маданиятлари билан, хусусан Хараппа маданияти билан алокани курсатувчи манба булиб хизмат килади. Бу идиш сиртида Х,индистон усимлик дунёсига хос булган «pipal» усимлигининг ифодаланиши ва шу сингари идишларнинг Хараппа маданиятида кенг таркалганлиги ушбу идишнинг Хиндистон худудидан келтирилганлигини курсатади . Сирланган идишлар бронза даврида факат Х,индистон ва Месопотамия улкаларида маълум булган ва вакт утиши билан унутилган технологик жараён хисобланади10.
Шу тепалик тадкикотлари давомида худди шу технологик услубда ясалган «буйрак» шаклида ишланган митти идишнинг топилиши хам жаркутонликларнинг ташки дунё билан маданий алокаси тугрисида дарак беради. «Буйрак» шаклли идишлар Даштли 3, Тоголок 2 ёдгорликларида хам учраган11 булишига карамай ХиВД-Мееопотамия худудларига хос хисобланади. Хусусан Асмара , Теллодаги Иштар ибодатхонасидан , Тел Брак ибодатхонасидан шундай идишларнинг куплаб топилиши фикримиз далилидир. Дюринг Касперс Месопотамия худудларида «буйрак» шаклли идиш ва «pipal» тасвири туширилган идишларнинг таркалишини Хинд улкасидан, сув йули оркали Месопотамияга таркалган деб хисоблайди.
В.И. Сарианиди «буйрак» шаклидаги чиннидан ясалган идишлар жанубда (Хиндистонда) пайдо булган булса-да, Бактрияда ўзига хосс вариантда, яъни тошдан ясаш характерли булган деган фикрда. Жаркутондан тошдан ясалган, яъни В.И. Сарианиди тили билан айтганда «Бактрия варианти»даги «буйрак» шаклли топилмалар учрамаган. Жаркутон топилмалариҲиндистондан ясалган ва олиб келинган моддий маданият намуналари хисобланади.
Жаркутон ёдгорлигидан топилган, хозирги кунгача ягоналиги билан
характерланадиган, № 5 тепаликдан топилган цилиндр шаклли мухр Жаркутон ва Хараппа маданиятлари уртасидаги алокаларнинг энг кульминацион чуккиси деб бахоланса, хеч ким эътироз килмаса керак.
Мейтерчиян томонидан чоп этилган ушбу мухр ок тошдан ясалган . Унга уйиб мак шаклли усимлик ва симметрик килиб икки томондан интилиб турган охуларнинг тасвири солиб ишланган. Албатта, бу мухр хараппаликларга хос услубда ясалган, цилиндрсимон мухр ясаш хараппаликларнинг анъанаси. Лекин, биринчидан, М. Мейтерчиян таъкидлаганидек, ушбу мухр ни хараппаликлар келтирган эмас. Иккинчидан, ок тошдан эмас, гипсдан ясалган, Бу мухрнинг Жаркутонда ясалганлигига асос шуки, унда тасвирланган оху махаллий хайвонат оламига мансуб. Ушбу мухрда икки маданият Хараппа ва Сополли анъаналари симбиозми кузатилади десак тарихий хакикат ёритилади.
Топилмалар орасида энг эътиборга молик ашё, бронзадан ишланган пичок дастаси булиб, унинг гулмихлари темирдан ясалган. Тарих фанида А. Гётце ва Э. Лароша каби хеттолог олимларнинг изланишларидан сунг темирнинг пайдо булиши тугрисида янги фикрлар пайдо булди. Хетт ёзувлари шуни курсатмокдаки, хеттликлар темирдан хар хил такинчоклар, худо хайкаллари ва диний маросимларда ишлатиладиган хар хил буюмларни ясаганлар. Хеттликлар метеорит ва казилма темирлардан фойдаланишган.
Бу фикрни Аладжа-Хуюк ёдгорлигидан топилган темир киличнинг
металлографик анализи исботлайди . Сунгги йилларда фанда темирнинг пайдо булиши ва таркалиши тугрисида янги маълумотлар тупланди. Дж. Вальдбаумнинг изланишларига Караганда энг кадимги темир предмет мил.ав. V-IV минг йилликларга оид булиб, метеорит темирдан ясалган. Шимолий Ирокдаги Самарре Кабристонидан топилган курол темир рудасидан ясалган. Илк бронза даврига оид жуда куплаб темир буюмлар Месопотамия, Анадоли ва Мисрдан топилган .
Ўрта бронза даври (2000-1600 йиллар) ёдгорликларида темирдан ясалган буюмлар куплаб учрайди. Алишар II ва Кусуридан топилган буюмлар бунга мисол булади12.
Кадимги Шаркда темир жуда кимматбахо металл хисобланган. Темир олтиндан 9-10, кумушдан 35-40, кургошиндан 400 марта киммат булганлигини тасдикловчи маълумотлар бор13.
Темир тугрисидаги энг кадимги ёзма манба хам Хетт миххат ёзувларидан маълум. Энг кадимги «Анитти» тексти мил.ав. XIX-XVIII аср вокеликлари хакида хикоя килади. Унда Хуррит шахридан булган Пурусхонди хокими уз вассали Аниттени темир тахтга утказгани ва темирдан ясалган салтанат хассасини бергани ифодаланган14.
Эрон худудидан топилган энг кадимги темир мил.ав. II минг йилликнинг иккинчи ярмига оиддир. Гиан I тепалигидан топилган темир Килич ва темир пайкон, Сиалк кабристонидан топилган темир килич ва темир тугногич бу фикрнинг исботи хисобланади15.
Урта Осиё худудида темирнинг пайдо булиш вакти, таркалиши хозирча уз ечимини кутаётган муаммолардан бири хисобланади. В.М. Массой темирнинг пайдо булишини мил.ав. I минг йилликнинг бошлари деб хисоблайди ва Урта . Осиёга темир Эрон худуди оркали таркалган деб ёзади16. Далварзинтепадан топилган темир пичок ва шлак асосида Ю.А.
Заднепровский мил.ав. Х-VIII асрларни илк темир даври, деб аташни таклиф этган .
А.А. Аскаров билан В.И. Сарианидининг темирни пайдо булиши ҳакидаги фикри айнан ухшаш. Яъни, кучук II ва тилла II даврларини улар илк темир даври деб хдсоблайдилар17.А.С. Сагдуллаев эса Х-VIII асрларни сунгги бронза давридан илк темир даврига утиш, VII-IV асрларни эса илк темир даври деб аташни таклиф этади .
Жаркутондан топилган бронза пичок дастасидаги темир гулмих бу борада янги фикр юритишга мажбур этади. Эрон худудида Гиан I ва Сиалкдан топилган темир киличлар ва пайконлар ёрдамида илк темир даврининг бошланиши Урта Осиёга нисбатан карийиб 500 йилга Кадимийлаштирилган18. Жаркутон аркидан топилган бу буюм Сополли маданияти ахлининг темирни билганлигини курсатувчи ашёвий манба булиб хизмат килади. Ушбу топилманинг пайдо булиши тарихи билан кизикиб, М.В. Гореликнинг К^адимги Шаркнинг мехнат ва жанг куролларига багишланган тадкикотларига мурожаат этдик. Жаркутондан топилган пичок дастасига ухшаш пичоклар Месопотамия, Сурия ва Хетитлар ёдгорлигидан топилган19. Бактриянинг бронза даврида Сурия ва Хетитлар юрти ахли билан маданий алокада булганлиги мухрлар асосида В.И. Сарианиди, С. Салватори каби олимлар томонидан ёзилмокда20.
Шу алокалар натижасида Жаркугондан топилган пичок хам «импорт» сифатида келган булиши табиий хол хисобланади.
Бактрия билан Хараппа маданияти ахолиси уртасида маданий ва савдо алокаларининг булганлигини хеч ким инкор этмайди. Бунга ашёвий манбалар хам етарлича. Биз юкорида Жаркутон ёдгорлиги мисолида, ёдгорликдан топилган фил суягидан ясалган предметлар, фил шаклида ясалган терракот хайкалчалар, Хдндистон усимлик дунёси тасвирланган идиш парчалари, меъморчиликдаги параллелликлар мисолида Жаркутон ва Хараппа маданияти маданий алокаларини ёритдик.
Бу мавзу буйича манбалар етарли экан, Сополли ва Хараппа маданияти уртасидаги маданий ва савдо алокаларининг характери масаласини хам мушохада килиш, хулосалар чикариш керак булади. Бизнинг кузатувларимиз шуни курсатмокдаки, икки маданият уртасидаги алокалар, айрим тадкикотчилар таъкидлаётганларидек экспанция характерида эмас, балки маданий алокалар рухида, оддий савдо конуниятлари асосида олиб борилган. Агар бу алокалар экспанция, ёки уруш холатида булганда эди, маданиятга оид ашёлардан кура харбий сохага оид археологик топилмаларнинг устиворлиги сезилган булар эди. Калибанган ва Жаркутон саройларининг умумий ухшашликлари, меъморий ечимдаги параллеллик бу алокаларнинг кульминацион чуккиси, меъморий анъаналарнинг симбиозими кечганлигидан далолатдир.
2.2 Қадимги Марғиёна ва илк шаҳар давлатларнинг шаклланиши
Жанубий Туркманистон ва Хцндистон К,адимги Шарк цивилизацияларининг йирик марказларидан бири хисобланади ва бу марказларнинг узаро маданий алокалари умуминсониятнинг риожланиши ва тараккиётида мухим рол уйнаган. Бу икки макрорегионнинг тарихида жуда куп ухшашликлар мавжуд. Икки регион хам илк дехкончилик маданиятларининг шаклланган худудлари каторига киради ва шу асосда бу ҳудудларда Кадимги Шарқ цивилизациясига хос булган илк шахар маданияти шаклланган. Бу худудларга тарихий тараккиётнинг нотекис ривожланиш конунпяти характерли эканлигини Жанубий Туркманистон ва Хиндистон ёдгорликларининг асосий ижодкорлари В.М. Массон ва Б. Суббарао таъкидлаб утишган130.
Тарихий тараккиётнинг ухшашлиги, умумий маданий ареалда жойлашганлиги бу икки худуднинг кадимдан маданий алокалар урнатилишига асос булган. Бу алокалар механизми турлича булган. Албатта, доимий ривожланиб борган халкаро алокалар давомида товар алмашиш усули бош вазифани бажарган. Иккинчи жихатдан, бир гурух ахолининг узаро кучиш холлари хам юз берганлигини хам эсдан чикармаслигимиз зарур. Илк давлатлар шакллангандан сунг эса бу алокалар сиёсий, иктисодий ва маданий жихатдан тартибга туширилган.
Бу икки минтакада тарихий жараёнларларнинг кечиши хам бир-бирига монанд холда кечган ва умимийлик кузатилади. Жанубий Туркманистонда Жайтун, Хиндистонда Мергар илк дехкончилик маданиятлари саналади. Энеолит даврининг машхур Корадепенинг буялган сополлари мажмуаси Белужистоннинг Кветта маданияти билан параллел равишда ривожланган ва ухшашлиги билан характерланади. Тадкикотчилар томонидан бу ухшашликлар ахолининг гурух-гурух булиб миграцияси натижасидир деб тушунтирилади21. Айникса бу жараён Белужистоннинг Шахри Сохта ёдгорлигида яхши кузатилган. Геоксур типидаги буялган сополлар мажмуасининг Шахри Сохта ёдгорлиги куйи катламларида куплаб учраши ва Геоксурликлар, яъни Жанубий Туркманистонликларнинг Булужистонга борганлиги ва вакт утиши билан махаллий ахоли билан ассимляцияси натижасида “икки маданият ахолисининг коришиб кетиши кузатилган.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish