МАЖБУРИЯТЛАРИ.
Завод бош энергетиги қуйидагиларга мажбур:
Ташкил этишга:
завод бўлинмаларидаги электр қурилмаларини, техник эксплуатация қилиш қоидалари ва техника хавфсизлиги қоидалари асосида эксплуатация қилиш хамда сифатли таъмирлаш, электр энергияси билан узлуксиз таъминланишини;
энергетик қурилмаларнинг техник хизматини, режали – огоҳлантирувчи таъмирлаш ва профилактик текширувдан ўтказиш ишларини ўз вақтида олиб борилишини;
электр ва иссиқлик энергиясини тежаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш, ишлаб чиқариш маҳсулот бирлигига энергия сарфи бўйича солиштирма сарф меъёрларини туширишни;
энергияни ҳисоб – китобли ва техник ҳисобга олишни;
энергия хизмати ходимларини ўқитиш, йўриқнома бериш, мустақил ишлашга рухсат бериш ва вақти – вақти билан билимини синовдан ўтказишни;
электр ускуналарни ёнғинга қарши анжомлар мажмуи ва ҳимоя воситалари билан жиҳозланишини;
энергетик қурилмалар ишдаги носозликлар ва авария ҳолатлари бўйича, ҳамда электр токи уриши билан содир бўлган бахтсиз ходисалар устидан ўз вақтида текширув (суриштирув) ишларини олиб борилишини;
зарурий низом ва йўриқномалар ишлаб чиқишда техник ҳужжатлар юритишни жорий қилинишини;
юқори ташкилотларга белгиланган вақтларда ҳисоботлар тақдим қилишни;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида (ХИЧО) эксплуатация қилинадиган техник қурилмаларни ўз вақтида текширишдан ўтказишни, синовини, ускуналарни профилактик текширишни ва таъмирлашни, ўрнатилган тартибда уларни экспертизаси ўтказилишида методик раҳбарлик қилиш ва тадбирлари бажарилишини назорат қилишни.
Заводни техник қайта жихозлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига комплекс – механик ва автоматлаштириш воситаларини жорий этишга, завод энергия таъминоти тизимини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш лойиҳаларини кўриб чиқилишида, амалдаги энергия объектларини тиклаш ва янги лойиҳалаштириш техник вазифаларини тузиш ишларида режа ва таклифлар ишлаб чиқилишида иштирок этиш.
Таъминлашга:
2-ГМЗ тасарруфида бўлган электр тармоғи ва ускуналарида ҳимоя воситалари ва ёнғин хафвсизлиги жиҳозларини, унинг эксплуатацияси, ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, тармоқ ва ускуналарни созлаш ва синов, амалдаги электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари, истимолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари, истимолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари, техник шарт ва звод йщриыномаси талабларига мос равишда ишга соз ҳолатда сақлашни;
ёқилғи энергия ресурслари сарфининг ҳисобга олишни;
2-ГМЗда энергетик менежмент тизими ишларини координациялаш;
Зарафшон энергия майдони (ЗЭМ) диспетчер хизмати талабларини бажарилишини;
энергия жихозларини, материалларни, эҳтиёт қисмларни олиш, ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини заводга ажратиш учун талабнома ва унга керакли ҳисоб-китоб тузиш ишларини.
Қабул қилинадиган техник қурилмаларни, ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига мувофиқлик серитификати мавжудлиги назоратини.
Маҳсулот бирлигида энергия сарфини камайтиришга тадбирлар ишлаб чиқиш ва татбиқ этишни.
Электр ускуналар ишдаги носозликларини, бахтсиз ҳодисаларни ва уларни келиб чиқиш сабабларини ва уларни бартараф этишга қабул қилинган чораларни ҳисобга олинишини ва таҳлилини.
Истеъмол шартномасига мос равишда электр тармоғи ишлаш режимига амал қилиш, энергосистеманинг юқори диспетчерлик хизмати талабларига биноан энергосистеманинг максимум нагрузкаси вақтида истеъмол қувватини камайтириш;
Ишлаб чиқариш режасини бажариш учун ёрдамчи қурилмалар, мосламалар, асбоблар, запасдаги эҳтиёт қисмлар, жиҳозларни бутловчи маҳсулотларни техник ҳужжатлари билан таъминлашга.
Қўл остидаги ишчилар лавозим йўриқномаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни.
Иштрок этишга:
Ишлаб чиқариш қувватига ва янги қурилмаларни қабул қилишда, уларни техник хавфсизлиги, меҳнат хавфсизлиги, саноат санитарияси талабларига мувофиқлигини қабул қилишда;
Заводни энергетика ускуналарини техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига комплекс – механик ва автоматлаштириш воситаларини жорий этишга, завод энергия таъминоти тизимини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш лойиҳаларини кўриб чиқилишида, амалдаги энергия объектларини тиклаш ва энергетик қурилмаларни эксплуатация қилишда янги лойиҳалаштириш техник вазифаларини тузиш ишларида режа ва таклифлар ишлаб чиқилишида;
Авария ва бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва назорат қилишда;
Таъмирлаш ишлари жараёнида, қурилмаларни синаш ва уларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштиришни жорий сифат назорати методик ва йўриқномаларни ишлаб чиқишда.
Амалдаги методик тавсияларга мос равишда иш жойларини аттестацияси ўтказишда;
Заводнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш ишчи гуруҳи ишларида;
Ўрганишга:
Яроқсиз ишлаб чиқариш, иш сифатини пасайтиришга олиб келадиган сабаблари уларни бартараф этишга тадбирлар ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш;
Барча турдаги энергия сарфини анализини амалга ошириш. Энергетик ускуналарнинг ишлаш шароити, назорат ва ўлчов асбобларининг бевақт ишдан чиқиши, емирилиш сабабларини аниқлаш, уларни ишонарли ва тежамкорлигини оширишга таклиф киритиш.
Назоратни амалга оширишга:
Заводнинг электротехник ва электротехнологик ходимларининг ишниниг бажариш ҳажмива сифатини;
ҳимоя воситалари, мосламалар ва ёнғин хафвсизлиги жиҳозларини тўлиқлиги ва ўз вақтида текширилиши, уларнинг созлиги ва нормаларга мослигини;
бошқа бўлинмалар ва бегона ташкилотлар, завод ихтиёрига командировка қилинган ишчилари томонидан меҳнат мухофозаси талабларини бажарилишини;
назорат-ўлчов асбобларини давлат, корхона текширишига ўз вақтида топширилишини;
Давлат назорати кўрсатмаси натижаларига тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишишини ташкиллаштириш.
Меҳнат хафвсизлиги ва техника хафвсизлиги бўйича электр хафвсизлиги ҳолатини яхшилиш мақсадида ойлик ва йиллик режа-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Корхона мулкини талон – тарож этилишини ва бузилишини олдини олиш тадбирларини қўллаш.
Завод раҳбарларини қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариш.
Корхонада амалдаги меҳнат мухофазаси, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги ва атроф – муҳит мухофазаси бўйича қоидалардан эгаллаб турган лавозими талаблари доирасида шахсан ва қўл остидаги ишчиларнинг ўз билимларини текширувдан ўтказиш, ҳамда ўрнатилган тартиб ва муддатларда қайта аттестациядан ўтиш.
Рахбариятга чиқариладиган ҳужжатларни (буйруқ, хат, билдирги, ҳисобот ва аналитик ёзувлар ва б.) тайëрлашда мазмуний ва услубий хатоларга йўл қўймаслик.
корхонанинг амалдаги қонунчилик, норматив ва бошқарув ҳужжатлари талабларини шахсан ўзи бажариши ва қўлостидаги ишчиларнинг бажаришини ташкиллаштириш ва назорат қилиш, шулардан:
Сифат, атроф – муҳит, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича интеграллаштирилган менежмент тизими (ИМТ) ҳужжатларини кон бошқармасида тасдиқланган программалар (жараёнлар) талабларига мос равишда, функционал мажбуриятлари даражасида бажариши;
НКМК ДК Жамоа шартномаси;
“НКМК ДК ишчилари учун ички меҳнат тартиби қоидалари”
ишни меҳнат мухофазаси бўйича ташкиллаштириш, мехнат мухофозаси бўйича ўқиш ва билимини синовдан ўтказиш, меҳнат мухофазаси қоидаси, техника хафвсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги ва атроф – муҳит мухофазаси бўйича қоидалардан эгаллаб турган лавозими талаблари доирасида;
хизмат ва тижорат махфийлигини ташкил этувчи маълумотларни сақлаш ҳамда сир тутиш тартиботи, қимматбаҳо металлар сақланиши бўйича, рухсатномалар ва объект ички тартиботи, 2-ГМЗ га товар – хом ашë материалларини олиб кириш ва олиб чиқиш, ва корхонада қабул килинган ахборот хавфсизлиги йўриқномалари талабларини шахсан бажариш, ташкиллаштириш ва назорат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |