Борлик фалсафаси



Download 27,61 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi27,61 Kb.
#42107
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
фалсафаси

Борликнинг атрибутлари. Муайян жисмнинг айнан шу жисм эканлигини белгиловчи хусусиятлари унинг атрибутлари булади. Борликнинг хам бир канча атрибутлари мавжуддир. «лар: харакат, фазо, вакт, инъикос, онг ва бошкалар. Борлик узининг хоссалари, хусусиятлари оркали намоён булади. Энди борликнинг атрибутлари, яъни ажралмас туб хусусиятлари хакида тухтаб утайлик.
Харакат. Борликнинг атрибутлари ичида унинг асосий мавжудлик усулини ифода этувчи хусусияти харакат хисобланади. Чунки борлик харакатсиз узининг структуравий яхлитлигини саклай олмайди.
Буни моддий борлик мисолида караб чикайлик. Фараз килинг, каршимизда бирор жисм турибди. Агар харакат булмаганида эди, ёруКлик нурлари шу жисмга урилиб бизга кайтмаган булар эди, яъни биз уни курмаган булар эдик. Шунингдек, бу жисмнинг яхлитлигини саклаб турган молекулалар, атомлар, элементар заррачалар уртасидаги узаро таъсирлар хам булмасди. Натижада бу жисмнинг структуравий бирлигига путур етган булар эди. Теварак-атрофимиздаги предметлар ва ходисалар харакат туфайли узининг муайян тартибини ва бирлигини саклаб туради, шу туфайли, усиш, улКайиш, равнак топиш, ривожланиш мавжуддир.
Харакат, бир томондан, моддий жисмлар уртасидаги ва уларни ташкил этувчи элементлар уртасидаги алокадорликларнинг натижаси, бошка томондан эса, улардаги узгаришлар сифатида содир булади. Шу нуктаи назардан хам фалсафанинг харакат бу умуман хар кандай узгаришдир, дейилган таърифи жуда уринлидир. Харакатнинг манбаи хакида гап кетганда, ана шу узгаришларнинг асосида ётувчи узаро таъсирлар ва улар орасидаги муносабатлар назарда тутилади.
Демак, хар кандай харакатнинг манбаи шу системадаги ички узаро таъсирлар экан, хар кандай жисмнинг мавжудлигини, энг аввало, унинг ички алокадорликлари таъминлайди.
Харакатнинг турлари хакидаги мулохаза, асосан, узгаришларнинг хусусиятига асосланган. ¤згаришлар оддий фазовий силжишдан тортиб, мураккаб ижтимоий узгаришларгача такомиллашиб борган. Шу туфайли харакатга факатгина фазовий силжиш, деб карамаслик лозим. Бундай караш оламдаги барча жараёнларга механик харакат нуктаи назаридан ёндашишни вужудга келтиради. Аслида оламда узгаришнинг хилма-хил куринишлари мавжуд булиб, улар бир-биридан сифатий фарк килади.
Механик, химиявий, биологик, физик узгаришлар билан ижтимоий узгаришларни асло таккослаб булмайди. ТуКри, бу узгаришлар учун умумий булган фазовий силжишлар харакат шаклларининг хаммасида хам, у ёки бу куринишда намоён булиши мумкин. Лекин хамма узгаришни хам, факатгина фазовий силжишдан иборат, деб булмайди. Масалан, Ернинг Јуёш атрофидаги, Ойнинг Ер атрофидаги харакатини фазовий силжишнинг яккол куриниши дейишимиз мумкин. Лекин Ер баКрида руй бераётган мураккаб геологик жараёнларни, Ер сиртидаги биосферанинг яшаш усулини биргина механик силжиш билан изохлаб булмайди. Харакатнинг шакли канчалик мураккаб булса, у билан боКлик булган узгаришлар хам шу кадар мураккаб булади. Материянинг ташкилий структура даражаси канчалик юкори даражада булса, унда фазовий силжиш хам шу кадар кам сезилади.
¤згаришларнинг шундай бир шакли борки, уни фалсафада ривожланиш деб аталади. Ривожланиш бу — муайян системанинг муайян вакт ва фазодаги яхлит, комплекс, оркага кайтмайдиган, илгариланма йуналишга эга булган, микдорий ва сифатий узгаришидир.
Шу жихатдан харакатнинг икки хил тури бир-биридан фарк килинади. Харакатнинг биринчи тури жисмда унинг сифати ва турКунлигини саклаган холда руй берадиган ички узгаришларни уз ичига олади. Яъни хар кандай жисмда бетухтов ички узгаришлар руй бериб туради, лекин бу узгаришлар шу жисмнинг ташки сифатига жиддий таъсир курсатмайди.
Атрофимизни куршаб турган хар бир жисм молекулалардан, молекулалар эса атомлар ва элементар заррачалардан ташкил топган экан, бу жисмларнинг молекуляр ва атом тузилиш даражасида хам бетухтов узгаришлар руй бериб туради. Шунингдек, хар бир жисм узининг атрофидаги бошка жисмларнинг ва улардан таркалаётган нурланишларнинг таъсирига хам учраб туради. Бундай ташки таъсирларни узида инъикос эттириш жараёнида руй берадиган узгаришлар хам бу жисмнинг сифатий узгариб кетишига олиб келмаслиги, унинг турКунлиги ва асосий сифати сакланиб колиши мумкинлиги хакида хулоса чикариш мумкин.
Биз юкорида кайд этган ички ва ташки таъсирлар окибатида руй берувчи узгаришлар аста-секин тупланиб, кейинчалик жисмда кескин сифатий узгаришнинг вужудга келишига хам сабаб булиши мумкин. Мана шундай узгариш, яъни жисмнинг сифатини узгартирувчи харакат иккинчи турдаги харакатга киради ва у ривожланиш деб аталади.

Download 27,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish