Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   283
Bog'liq
(2)

6.3. Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар 
талаблар 
Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш учун асосан, йирик 
дорихоналарда алоҳида изоляцияланган хоналар ажратилади. 
Асептик шароитда дори воситалари тайёрланадиган хонада 
оптимал санитария гигиена шароити яратиш учун дори воситаларни 


242 
стерилизация қиладиган автоклавлар ва бошқа аппаратлар қўшни хона 
(кокторийга)га жойлаштирилади. 
Кокторий-дорихона хоналаридан бири бўлиб, унда сув хайдалади ва 
ассистент ишига боғлиқ бўлган ҳар хил фармацевтик жараёнлар: дамлама ва 
қайнатмалар тайёрлаш, дори воситаларни стериллаш, қайнатиш, буғлатиш 
ишлари ҳам бажарилади. 
Баьзи бир дорихоналарда асептик шароитда дори воситасини тайёрлаш 
учун махсуc блок-хоналар қурилади. Блоклар 3 та секциядан иборат бўлади: 
А) асептик хона 
Б) стерилизиция хонаси 
В) тамбур
Асептик хонада стерил дори воситалари тайёрланади. Стерилизация 
хонасида автоклав, 200
0
С гача иситадиган қуритгич шкаф ва бошқа 
стерилизация шкафлари ўрнатилади. 
Тамбур (боксдан олдинги хона)да фармацевт, стерилланган халат 
қалпоқча, шиппак (бахилла) ларни кийиб, сўнгра асептик хонага киради. 
Баьзи дорихоналарда асептик шароитда дори воситалар тайёрлаш учун 
маҳсус хоналар бўлмаслиги натижасида, дори воситаларни қисман асептик 
шароитда тайёрлаш имконини берувчи стол бокслардан фойдаланилади. 
Асептик блок ҳаво тортиш вентиляцияси билан жиҳозланади. Бунда 
микроблар 
тарқалишини 
камайтириш 
мақсадида 
ҳаракатланувчи 
рециркуляцион ҳаво тозалагичлар ўрнатилиши тавсия этилади. 
Асептик блокнинг тайёрлаш, дистиляция, стерилизация хоналарида 
ҳавони зарарсизлантириш мақсадида бактерицид нурлатгичлар ўрнатилади. 
Улар 1-2 соатга иш вақтидан олдин ёқилиб ишлатилади. Нурлатгичларнинг 
ўчиргичлари хонага киришда жойлаштирилади. Хонага кириш фақат 
нурлатгич ўчирилгандан 15 минут ўтгач руҳсат этилади. 
Ходимлар ишлайдиган хоналарда бактерицид нурлатгичлар ердан 1,8-2 
м баландликда ўрнатилади.


243 
Асептик блокка киритиладиган жиҳозлар олдиндан дезинфекция 
воситалари билан артилади. Асептик блокда ишлатилмайдиган жиҳозларни 
сақланиши қатъиян ман этилади. Асептик блок дорихонанинг бошқа 
хоналаридан шлюз билан ажратилади. Асептик шароитда дори воситалари 
тайёрлайдиган ходимлар шлюзга киришда стерил халат, 4-қаватли докали 
ниқоб, қалпоқча, шиппак киядилар. Докали ниқоблар ҳар 4 соатда 
алмаштириб турилиши шарт. Асептик блокдан ташқари ностерил санитария 
кийимида юриш ман этилади. 
Санитария кийимлари биксларда стерилланади ва беркитилган 
биксларда сақланади (сақлаш вақти 3 суткадан ошмаслиги керак). 
Пойафзаллар иш бошлашдан олдин ва иш куни тугагач ташқи 
томонидан дезинфекцияланиб, шкаф, ҳамда яшикларда сақланади. 
Дори воситаларни тайёрлаш учун керакли моддалар ёпиқ шкафларда 
штангласларда тоза шароитда сақланади. Штанглазлар тўлдиришдан олдин 
ювиб, стерилланади. 
Ёрдамчи материаллар (пахта, дока, пергамент қоғоз, фильтрлар ва 
бошқ.) биксларда ёки оғзи беркитиладиган шиша идишларда ёпиқ ҳолда 3 
сутка сақланади. Очилган материаллар 24 соат мабайнида ишлатилиши 
зарур. 
Бикслар ҳар сафар очилгандан сўнг, герметик беркитилиши зарур. 
Биксдан буюмни стерилланган пинцет билан олиш мумкин. Ёрдамчи 
материаллар стериллаш учун биксларга тайёр ҳолатда солинади (пергамент 
ва фильтр қоғози, керакли ўлчамларда кесилган докадан тайёрланган 
тампонлар). 
Ювилган идишларда ювиш воситаларининг қолдиғи ва тозалик 
даражаси 5-иловага биноан текширилади. Ювилгандан сўнг идишлар 
стерилланади, тиқинланади ва герметик беркитиладиган шкафларда 
сақланади. Шкафлар ички томонидан оч ранг бўёқ билан бўялади ёки 
пластик билан қопланади. 


244 
Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш ва қадоқлаш 
учун стерилланган идишлар 24 соатдан ортиқ сақланмайди. 
Катта сиғимдаги баллонларни ювилгандан сўнг 30 дақиқа давомида буғ 
билан зарарсизлантирилади. Зарарсизлантирилгандан сўнг баллонлар стерил 
тиқин воситалари билан тиқинланиб ёки стерил пергамент билан боғланиб 
тоза шароитда 24 соат давомида сақланади. 
Кўз томчиларни ва инъекцион эритмаларни тиқинлаш учун уларни 
алюминли қалпоқчалар тайёрлаш ва ювиш ўтказилади. Инъекцион 
эритмаларни ва кўз томчиларни тайёрлашда кичик механизация 
воситаларини қўллаш уларни зарарсизлантириш ёки стериллаш шарти билан 
руҳсат берилади. 
Концентрланган эритмалар, ярим-фабрикатлар, дорихона ички 
маҳсулотлари асептик шароитда тайёрлаб уларни физик-кимёвий 
ҳоссаларига ва яроқлик муддатига мувофиқ сақланади. 
Асептик блокда ишламайдиган ходимларга ушбу хоналарга кириш ман 
этилади. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish