Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Хитойда фармацевтиканинг ривожланиши



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   283
Bog'liq
(2)

1.4. Хитойда фармацевтиканинг ривожланиши 
Хитой доришунослиги дунёдаги энг қадимийлардан биридир. Бизгача 
сақланиб қолган китоблар қадимги Хитой шифокорлари эрамизгача 2-3 
асрларда якка доривор ўсимликларни ва улардан терапевтик фойдаланишни 
тасвирлашга киришганлигини кўрсатади. Бизнинг эрамизнинг биринчи 
асрларида ёзилган тиббий китобларда кўпгина тиббий препаратлар 
тасвирланган. 2-3 асрларда яшаган таниқли хитойлик шифокор Джан Цун-
джан ўзининг “Терламали иситма тўғрисида мулоҳаза” асарида 116 рецептни 
беради. Улар орасида иситма туширувчи, диуретик, седатив ва бошқа 


22 
воситалар мавжуд. Ўша даврнинг машҳур китобларидан "Шеньон ўт-
ўланлари"да 240 доривор ўсимликларни тасвирланган.
652-йилда Сунн Су-Сиаонинг "Мингта олтин дорилар" китоби чоп 
этилди. 659-йилда Хитой расмий давлат фармакопеясини эълон қилди, бу 
дунёда биринчи фармакопея эди; бу ерда 53 та жилдда 844 та дорилар 
тасвирланган. 
Асрлар мобайнида тўпланган доришунослик ҳақидаги маълумотлар 
махсус ўсимликлар солномалари ва рецептлар тўпламларига бирлаштирилди. 
Кўплаб дорилар, асосан доривор ўсимликлар Хитой анъанавий 
тиббиётида ҳозирда ҳам ишлатилади. Хитой тиббиёти дорилар арсенали 
жуда бой бўлиб, ўсимлик, ҳайвонот ва минераллардан олинган моддаларни 
ўз ичига олади. Турли ҳолатларда (сил, анемия, безгак касалликлари ва 
бошқалар) ишлатиладиган женьшень доривор ўсимликлар орсида махсус 
ўринга эга. Лимонник, кофур, ровоч, занжабил, ҳинд кўкнориси, ёш бамбук 
куртаклари, чой, пиёз, саримсоқ, смола, аконит, ипекакуана, қарағай, 
қалампир, чиннигуллар ва бошқалар ҳам ишлатилган. Мандрагора, опий, 
наша ва бошқалардан олинган ажратмалар оғриқсизлантирувчи сифатида 
фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. 
Ҳайвонлардан олинган дори воситаларига йўлбарс тирноғи, қони, 
жигари ва юраги, фил териси, тошбақа боши, қуритилган калтакесаклар ва 
бошқалардан ташқари бир қаторда янги воситалар - пантлар 
(рағбатлантирувчи сифатида ишлатилган ёш холли кийикларнинг шохи) ва 
мушк анбарлар ишлатилган. 
Мамлакатнинг жўғрофий ландшафти ва флорасининг хилма-хиллиги 
ишлатиладиган дори воситаларининг ассортиментига катта таъсир кўрсатди. 
Женьшень илдизи бизнинг эрамизгача 5-6-асрлардан кечикмай қўлланила 
бошланди. Денгизчилар ва балиқчилар қадимдан бўқоқни денгиз сувўтлари 
ёрдамида даволашган. Тунг ёғи тери касалликларини, бетел ёнғоқлари - 
қуртларга қарши, туя (камелия) гуллари - куйишларда, шафтоли гуллари - 
сийдик хайдовчи сифатида, ич қотишида ва ўсмаларни даволашда 


23 
ишлатилган. Зуптурум, лотос, қирққулоқ, момақаймоқ, кофур, ҳинд 
кўкнориси, занжабил, лимонник, ипекакуана уруғлари тиббиётда кенг 
қўлланилган. Хитойда амилофил ўсимликларининг 300 дан ортиқ тури 
мавжуд. Улардан кўпчилиги (гуруч, гаолян, шакар қамиш) касалликларни 
даоловчи восита сифатида хизмат қилган. Мушк билан юрак касалликларини, 
ипак қурти пилласи билан болалар тутқаноғини, тошбақа қобиғи билан 
цингани, денгиз балиқларининг янги жигари билан шабкўрликни 
даволашган. 
Ўсимлик бўёқлари кўплаб тери касалликлари, безгак ва қон 
касалликларини даволашда ишлатилган. Сурма, туз, калай, қўрғошин, мис, 
кумуш ва айниқса, симоб (киноварь) бирикмалари жуда кўп ишлатилган. 
Қадимги қабристонларда топилган "Симоб тошлар" нафақат муқаддас номга 
эга бўлган, балки сифилисни даволашда ҳам ишлатилган. Милоддан аввалги 
бир неча асрлар ичида дори воситаларини уларнинг фармакологик 
хусусиятларига кўра таснифлаш ишлари олиб борилди. 365 та доривор 
ўсимликларнинг таърифини ўз ичига олган, дунёдаги энг қадимий 
фармакопеялардан бири "Илдизлар ва ўтлар тўғрисида трактат" ("Шень-
нуна", милоддан аввалги 11 асрдан илгари бўлмаган ва беш асрдан 
кечикмаган)да шифокорлар қонни тозаловчи, ич сурувчи, аксиртирувчи 
воситаларни алоҳида гуруҳларга ажратишган. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish