Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


 Дори воситаларини сақлашда ўзига хос хусусиятлари



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   283
Bog'liq
(2)

14.5. Дори воситаларини сақлашда ўзига хос хусусиятлари 
Дори 
воситаларини 
сақлаш 
махсулот 
харакатининг 
барча 
босқичларида, яъни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етиб боргунга 
қадар амалдаги меъёрий хужжатлар талаблари асосида олиб борилиши керак.
Мазкур талабларга риоя этмаслик, дори воситалари ва тиббий буюмлар 
сифатини бузилишига ва натижада беморларнинг соғлиғига салбий таъсир 
етқазилишига олиб келиши мумкин. Товарларни сақлаш талабларига риоя 
этмаслик лицензия талаблари ва шартларини кўпол равишда бузилиши деб 
бахоланади. 
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни саклашни ташкил этишда 
куйидагиларни таъминлаш керак: 
- тегишли бинолар, ускуналар мавжудлиги. 
- етарли сақлаш шароитини яратиш; 
-товарларни гурухлар бўйича жойлаштириш (тизимлаштириш) 
14.6. Дори воситаларини сақлаш хоналарига қўйиладиган талаблар 
Дори воситалари ва тиббий буюмларни саклаш хоналари уларнинг 
хавфсизлигини таъминлаши керак. Хоналар деворларининг устки қисми,
хона шифтлари силлиқ бўлиши ва нам латта билан тозалаш ишларини олиб 
бориш имкониятини таъминлаши керак. Дори воситаларини сақлаш
хоналарида хавонинг маълум бир хароратни ва намликни сақлаш имконияти 
мавжуд бўлиши керак, бу дори-воситаларини бирламчи ва иккиламчи 
(истеъмолчи) қадоқларига жойлаштирилган йўриқномалар асосида ишлаб 
чиқарувчилар талабларига мувофиқ сақлаш имконини беради. Омборхонада
хаво харорати ва намлик хар куни махсус электрон дастурда ёки саҳифалари 
рақамланган, тикилган ва муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) журналда 
қайд этилиши лозим. 
Шу мақсадда дори-воситаларини сақлаш учун хоналар кондиционер 
билан жихозланган бўлиши ёки хоналарни панжарали ойналар 


499 
(форточкалар) ва иккинчи панжарали эшиклар билан жихозланиши тавсия 
этилади.
Омборхонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар стеллажларда 
ва тагликларда жойлаштирилади. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни 
полда тагликларсиз сақлашга йўл қўйилмайди. Товарларни стеллажларнинг 
баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда 
жойлаштирилади. Дорихона омбори бажарадиган функцияларидан келиб 
чиқиб, тегишли жиҳоз ва инвентарлар билан таъминланиши лозим. Дорихона 
омборида бўлиш лозим бўлган 
жиҳозлар ва асбоб ускуналар руйхати
:
-стеллажлар, поддонлар, товар ости мосламалари; 
-музлаткич камералари; маиший музлатгичлар; 
-юкни юклаш-тушириш механизация воситалари; 
-ҳаво кўрсаткичларини ўлчов асбоблари (гигрометр, термометр 
эектрон
-гигрометрлар ёки психометрлар); 
-ёғоч ва металл шкафлар (сейфлар); 
-ишчи стол ва стуллар;
-маҳсус ва устки кийимлар, пойафзалларни алоҳида сақлаш учун 
шкафлар; 
-санитар ҳолатни сақлаш учун инвентар ва дезинфекцияловчи 
воситалар.
Омборхоналарнинг дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш 
хоналарида фармацевтик маҳсулотларни физик ва кимёвий хусусиятларига 
боғлиқ муайян шароитлар асосида сақлаш амалга оширилади. Сақлаш 
шароитларининг (хаво харорати ва намлиги) асосий кўрсаткичларининг 
назоратини олиб бориш учун хар бир хонада термометр ва гигрометр бўлиб, 
улар хоналарнинг ички деворларида эшикдан, иситкич асбобларидан ва 
деразадан 3 метр масофада хамда полдан 1,5-1,7 метр баландликда
ўрнатилади. Хаво харорати ва намлиги бир кунда камида 1 марта 
текширилиши хамда махсус электрон дастурда ёки саҳифалари рақамланган, 


500 
тикилган ва муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) журналда қайд этилиши 
лозим. 
Сақлаш хоналарнинг сони алоҳида хоналарда сақланишни талаб 
қилувчи дори воситалари гуруҳларига караб белгиланади. Одатда, 
омборхонанинг иш ҳажми қанча бўлишидан қатъий назар қуйидаги сақлаш 
бўлимлари бўлиши кўзда тутилади: қуруқ дори воситалари, суюқ дори 
воситалари, тайёр дори воситалари, санитария ва гигиена товарлари, боғлов 
материаллари, заҳарли ва гиёҳванд дори воситалари (агарда уларни сақлаш 
учун алоҳида лицензия бўлса). Бундан ташқари дорихона омборида 
транспорт бўлими ва бошқа ёрдамчи бўлимлар ташкил қилиниши мумкин 
Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлаш хоналари ўз тузилиши, 
таркиби, майдон ўлчамлари ва жиҳозланиши жихатдан амалдаги меъёрий 
техник 
ва 
лицензиялаш хужжатларида 
дорихона 
омборлари 
ва 
дорихоналарига келтирилган хамма талабларига жавоб бериши керак. 
Хоналарнинг тузилиши, эксплуатация ва жиҳозланиши дори воситалари ва 
тиббиёт буюмларлари бутлиги физик – кимёвий хоссаларини сақлаб 
беришни таъминлаши зарур. Бунинг учун хоналар қўриқлаш ва тегишли 
ёнғинга қарши воситалар билан таъминланади. 
Дори воситаларни сақлаш хоналарда стеллажларда, завод тараларнинг 
стандарт идиш тагликларида, товар тагликларида, элеватор стеллажларининг 
тарасида (майда товарлар) жойлаштириш мумкин. Стеллажлар ташқи 
девордан 0,6-0,7 м узоқликда, хона шифтидан 0,5 м, полдан 0,20 м узоқликда 
жойлашган бўлиши керак. Стеллажлар орасидаги масофа товарлар олдига 
бемалол келишни таъминлаб берадиган ва 0,75м дан кам бўлмаслиги, 
стеллажлар оралиғи ёритилган бўлиши керак. Сақлаш хоналари тоза бўлиши, 
улар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда тозаланади.
Сақлаш 
хоналарида 
дори 
воситалар 
кўрсатилган 
меъёрий 
хужжатларнинг талабларига мувофиқ жойлаштирилади:
• дори воситаларининг физик-кимёвий хусусиятлари; 
• фармакологик гурухлар; 


501 
• фойдаланиш усули ички,ташқи); 
• фармацевтик моддаларни агрегатлаш холати (суюқлик, газсимон). 
Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва 
захарли моддаларни алохида техник жихатдан мустахкамланган, белгиланган 
тартибда жихозланган хоналарда сақланади. Уларни жойлаштиришда 
компютер технологиясидан фойдаланишга (алифбо тартибида тартибида, 
кодлар билан)рухсат берилган. 
Барча дори воситаларини ва тиббий буюмларни ўрамларда 
тамғаланиши 
ташқи 
томонга 
қаратилган 
ҳолда 
тахланиши 
ва 
жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация 
қилувчи ташкилотларда дори воситаларининг ҳисоби яроқлилик муддатлари 
бўйича электрон ёки қоғоз шаклида юритилади.
Сакланаётган дори воситалари сўкчак варакаси ёрдамида дори 
воситаси хақидаги маълумот ,дори воситасининг номи, шакли ва 
дозаси,серия рақами,яроқлик муддати ишлаб чиқарувчи хакидаги маълумот. 
Компютер ва электрон қурилмалар технологияси ёрдамида кодлар
идентификацияланади.
Сақлашни ташкил қилишни мухим жихати чекланган сақлаш муддати 
бўлган дори воситаларини хисобга олишдир. Бундай дори воситаларини ўз 
вақтида амалга оширишни мониторинг қилиш компютер техникаси 
(архивлаш),стеллаж карталарида ёки хисоб дафтарларида яроклик 
муддатлари олиб борилиши керак.
Муддати ўтган дори –воситаларни идентификациялашда уларни махсус 
белгиланган (карантин) зонага бошқа дори воситаларидан алохида сақлаш 
керак. 
Керакли сақлаш режимини яратиш. 
Сақлаш тартиби –товарни сақлашни таъминлашни сақлашни 
таъминлайдиган иқлимий ва санитария талаблари мажмуи. Иқлим талаблари 
назорат, хавонинг нисбий намлиги,ёруғлиқ, хаво алмашинуви ва хаво 
газсимон таркиби хисобланади. Санитария ва гигиена талабларига 


502 
ифлосланишнинг (товарлар, деворлар, хаво, ускуналар ва хоказо) ва атроф 
мухитнинг (микробиологик, биологик ва хоказо)жойлашуви билан боғлиқ 
тозалик кўрсаткичлари киради. 
Термолобил дори воситаларини сақлашда улар тамғаланиши ёки 
қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган ҳарорат режимига риоя этилиши 
керак. 
Омборхонада ҳашаротлар, кемирувчи ва бошқа турдаги ҳайвонлардан 
сақланадиган шароитларни яратиш ва уларга қарши қўлланиладиган 
воситалар билан таъминланиш талаб этилади. Бунда кучли таъсир этувчи 
воситалар ишлатилиши тақиқланади. 
Омборхоналарнинг дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш 
хоналарида фармацевтик маҳсулотларни физик ва кимёвий хусусиятларига 
боғлиқ муайян шароитлар асосида сақлаш амалга оширилади. 

Ёруғликдан ҳимоя қилишни талаб қиладиган дори воситалари қоронғи 


хонада ёки қора рангга бўялган, эшиклари зич ёпиладиган шкафларда ёхуд 
қопқоғи зич ёпилган яшикларда сақланиши керак. 
Ёруғликка алоҳида сезгир дори моддалари (кумуш нитрат, прозерин ва 
бошқалар)ни сақлаш учун шиша идишга қора қоғоз елимлаб ёпиштирилади. 
Саклаш шароити ёруғликдан ҳимояланадиган идишларда (қўрғир ранггли 
шиша идишлар, металл идишлар, алюминийли фольга, қора, кулранг ёки 
зарқалдоқ рангли полимер материаллар); 
Атмосферадаги сув буғлари ёки намликка сезгир бўлган дори 
воситалари салқин жойларда герметик ёпилган, сув буғлари ёки намлик 
ўтказмайдиган матодан ясалган, шиша, метал, алюминий, пластмасса идишда 
сақланиши лозим.

-
куйдирилган гипс яхши ёпиладиган идишларда сақланади (масалан 


махкам ёпиладиган ичига ёпиладиган полиэтилен пленка солинган ёғоч 
кути ёки ёғоч бочкаларда; 
-
хантал кукуни ичи лакланган темир бочкаларда сақланади; 


503 
-
хантал махкам беркитилган идишларга солинган полиэтелен пленка ёки 
пергамент қоғози ўралган холда сақланади. 
Учувчан дори воситалари (спирли дамламалар, суюқ спиртли 
концентратлар , йодоформ, водород перикс (водород пероксид)), учувчан 
моддалар (эфир мойлари, аммиак эритмалари, формалдегид, 13% дан ортиқ 
водород хлориди, карболик кислота, турли концентратлардаги этил спирти 
ва бошқалар); салқин жойларда герметик беркитиладиган учувчан 
моддаларни ўтқазмайдиган материаллардан тайёрланган идишларда 
сақланади. 
Фармацевтик моддалар – кристалли гидратлар герметик ёпиқ шиша, 
метал ва қалин деворли пластмасса идишларда ёки ишлаб чиқарувчининг 
дастлабки ва иккиламчи (истеъмолчи) махсулотларига бу дори воситалар 
учун меъёрий хужжатлар талабларига жавоб берадиган шароитларда 
сақланиши керак. Юқори харорат таъсиридан химояланишни талаб қилувчи 
дори-воситаларини сақлаш. Юқори хароратда( термолабил дори воситалар) 
ташкилотларга ва якка тартибдаги тадбиркорларага таъсир кўрсатишдан 
химоялашни талаб қилувчи дори воситаларни сақлаш. 
Кристаллогидратлар хавонинг нисбий намлиги 50-65% бўлган салқин 
жойларда герметик ёпиладиган шиша, металл ёки қалин пластмассадан 
ишланган идишларда сақланади. 
Органопрепаратларни қуруқ шароитда ёруғликдан сақланган холда 1-
+15
0
С гача бўлган хароратда сақланади. ( бошқа кўрсатма берилмаган 
бўлса). 
Тиббий ёғлар одатда +4-+12
0
С гача сақланади. 
Газлар таъсиридан сақланиши шарт бўлган дори воситалари герметик 
ёпиладиган газларни ўтказмайдиган материаллардан ишланган идишларда 
иложи борича тўлатилган ҳолда сақланади. Ҳаво кислороди билан тез 
оксидланадиган дори воситаларини парафин билан қуйилган герметик 
ёпиладиган шиша идишларда сақланади.


504 
Турли фармакотерапевтик гурухга мансуб бўлган дори воситаларини 
сақлашда хидли ва бўёвчи дори воситалари гурухи хам ажратилади. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish