Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш ва ҳисобга олиш



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   283
Bog'liq
(2)

9.5.
Прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш ва ҳисобга олиш
Дорихона 
муассасаларида, 
лаборатория, 
илмий-текшириш 
институтлари, олий ўқув юртларида ишлатиладиган прекурсорлар уларни 
тўлиқ сақланишини таъминлайдиган хоналарда сақланиши шарт. Бир қатор 
агрессив ва осон ёнувчи прекурсорларни (сирка кислота ангидриди, ацетон, 
этил эфири, хлорид кислота, фенилсирка кислотаси, сульфат кислота, толуол) 
сақлашда албатта уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини хам хисобга 
олиш зарур. 
Тайёр дори воситалари бўлган прекурсорлар темир шкафларда 
сақланиши шарт. 
IV Руйхатга киритилган доривор хусусиятга эга бўлган прекурсорлар 
амалдаги талабларга биноан Ўзбекистон Республикасининг «Дори 
воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Конунига асосланган 
ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан қайд этилиши зарур. 
Лабораторияларда прекурсорларни сақланишига, ҳисобга олиш ва 
тежамли фойдаланишга лаборатория мудиpи, дорихоналарда эса дорихона 
мудири жавобгардирлар. Омборхоналарда прекурсорларни сақлашга моддий 
жавобгар шахс (омборхона мудири) жавобгардир. 
Тез ўт олувчи (ёнувчи) прекурсорлар зич ёпиладиган, чидамли (пишик) 
шиша ёки металл идишларда сақланади. 
Прекурсорлар солинган бутилкалар, баллонлар ва бошқа йирик ҳажмли 
идишларни стеллажларнинг биринчи қаватида сақлаш керак, бир неча қават 
юқорида сақлаш ман этилади. Иситиш асбоблари яқинида ушбу моддаларни 
жойлаштириш мумкин эмас. Стеллаж ёки штабел иситиш асбобларидан 1 м 
дан кам бўлмаган узоқликда жойлашган бўлиши керак. 


362 
Лабораторияларда 
сақланадиган 
тез 
ўт 
олувчи 
(ёнувчи) 
суюқликларнинг миқдори суткалик эхдиёжидан ошмаслиги ва ички томони 
асбест ёки шиша тола билан қопланган металл яшикларда сақланиши керак. 
Яшикларнинг ички томонига унда сақланаётган моддаларнинг лаборатория 
мудири имзоси билан тасдиқланган рўйхати ёпиштирилган бўлиши керак. 
Идишлардаги суюқликларнинг миқдори идишнинг учдан икки қисмидан 
ошмаслиги керак. Яшик копқоғининг ташқи томонида “тез ёнувчи суюқлик” 
деган ёзув бўлиши керак. 
Тез ўт олувчи прекурсорларни минерал кислоталар (айниқса, сульфат 
ва нитрат кислоталари), сиқилган ва суюлтирилган газлар, ёнувчан моддалар 
(ўсимлик мойлари, олтингугурт, боғлов материаллари), шунингдек, органик 
моддалар билан портловчи бирикмалар ҳосил қилувчи анорганик тузлар 
(калий хлорат, калий перманганат, калий хромат ва бошқалар) билан 
биргаликда сақлаш умуман мумкин эмас. 
Прекурсорлардан фойдаланганда (қадоқлаш, қуйиш, юклашда ва х.к.) 
жуда эхтиёткор бўлиш талаб этилади, идишлар холатини, уларнинг 
бутунлиги ва зич беркитилганини доимо назорат қилиб туриш зарур. 
Идишларда камчиликлар ва нуқсонлар аникланганда, дархол уларни тузатиш 
чоралари қурилиши ёки идишдаги прекурсорни бошка бутун идишга 
ўтказилиши лозим. 
Прекурсорлар сақланадиган бочкаларнинг қопкоқларини очганда ва 
беркитганда, урилганда учқун бермайдиган юмшоқ металлардан тайёрланган 
асбоб-анжомлардан фойдаланиш зарур. Бочкаларни юмалатганда ва уларни 
сақлаш хоналарига туширишда жуда эхтиёт бўлиш, бочкаларни урилиб кетиб 
учқун чиқишидан асраш керак. Полга тўкилиб кетган суюқликни дархол 
йиғиштириб олиш зарур. 
Айрим тез ўт олувчи прекурсорлар (этил эфири ва бошкалар) сақлаш 
жараёнида статик электр заряди хосил қилиш хусусиятига эга бўлиб, учқун 
таъсирида суюқликни ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, 
омборхоналарда ана шундай суюқликларни қадоқлаш ишларини ёнғиндан 


363 
сақлаш воситалари билан жихозланган алохида хонада амалга оширилади. 
Уларни қуйиш ва қадоқлашда фойдаланиладиган металл идишлар ерга 
уланиб, химояланган бўлиши зарур. 
Прекурсорлар сақланадиган идишлар (штангласлар, тунука барабанлар, 
склянкалар ва х.к.) уларнинг буғлари хавога тарқалишини олдини олиш 
максадларида зич ёпилган ҳолда сақлаш зарур. 
Этил эфири фабрика қадоғи ўзгартирилмаган ҳолда, салқин, қоронғи 
жойда (оловдан ва иситгич асбобларидан узоқда) сакланади. 
Этил эфири билан ишлаганда уни чайқалиши, ишқаланиши ва бирор 
нарсага урилиб кетишидан сақлаш лозим. 
Калий перманганат чанг, олтингугурт, органик мойлар, эфир, спирт, 
глицерин, органик кислоталар ва бошка органик моддалар билан 
таъсирлашганда портлаш хавфи туғилиши мумкин. Омборхоналарда уни 
махсус ажратилган бурчакда тунука барабанларда, дорихоналарда эса - 
қопқоғи зич ёпиладиган штангласларда юқорида номлари айтиб ўтилган 
воситалардан алохида сақлаш зарур. Осон ўт олувчи суюқликларни ёнувчан 
моддалар билан биргаликда сақлаш мумкин эмас. Калий перманганат 
солинган тунука барабан ва штангласларни чангидан тозалашда 
эхтиёткорлик билан, урилиб кетишдан асраган холда артиш зарур. 
Сульфат кислотани сақлаш жараёнида уни ёғоч, сомон ва бошка 
органик характердаги нарсалар (моддалар) билан тўқнашишдан асраш зарур. 
Лабораториянинг сақлаш хоналарини ёнғин хавфлилигини бахолашда, 
у ерда сақланувчи ва фойдаланувчи кимёвий моддаларнинг портлаш ва 
ёнувчан хусусиятларига асосланади. Лабораторияларда ёнувчан жихозлар 
(жавонлар, столлар ва х.к.) сақланиши бу хоналарда ёнғин хавфи туғилишини 
янада оширади. Сақлаш хоналари ёнғин хавфи туғдирувчи ҳисобланиб, улар 
ўт ўчириш мосламалари (огнетушитель) билан таъминланиши шарт. Ёнғинга 
қарши ўт ўчирувчи мослама лабораториянинг барча хоналарида бўлиши 
шарт. Бундан ташқари хар бир хонада қум солинган яшиклар қўйилган 


364 
бўлиши керак, ундан прекурсорлар ёниб кетган холларда ўтни ўчириш учун 
ишлатилади. 
Дорихоналарда калий перманганатни рецептсиз 5 граммгача ва хлорид 
кислотани 1-6% эритма холида 250 мл гача сотишга рухсат этилади. 
Тиббий мақсадларда қўлланилувчи бошқа прекурсорлар фақат 
шифокор рецепти асосида берилади ва улар микдорий-буюм хисобга олиш 
учун сахифалари рақамланган, тикилган, ташкилот мухри ва рахбарининг 
имзоси билан тасдикланган махсус журналлардан фойдаланилади (15-илова). 
Илмий текшириш институтлари, лаборатория, олий ўқув юртлари, 
дорихона ва бошка ташкилотлар омборхоналарида илмий ишлар, тахлил ва 
ташхис қўйиш учун фойдаланиладиган прекурсорларни хисобга олиш шарт 
бўлиб, сахифалари рақамланган, тикилган, тегишли ташкилот мухри ва унинг 
рахбари имзоси қўйиб тасдиқланган махсус журналда хисоби ёзиб борилади
(16-илова). 
Хар 
ойнинг 
1-кунида 
прекурсорлар 
белгиланган 
тартибда 
инвентаризация қилинади ва баланс тузилади. Балансдан четланиш холлари 
меъёрдан ортиқ сарф бўлгани ёки ўтказилган инвентаризация натижалари 
бўйича баланс маълумотларига тўғри келмаслик холатлари аниқланганда 
ушбу холат юзасидан уч кунлик муддат оралиғида муассаса рахбари ички 
ишлар органларига хабар бериши лозим. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish