Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


-боб. Рецептсиз савдони ташкил қилиш. Имтиёзли рецептлар асосида



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   283
Bog'liq
(2)

8-боб. Рецептсиз савдони ташкил қилиш. Имтиёзли рецептлар асосида 
дори воситалари билан таъминлаш 
8.1. Рецептсиз савдони ташкил қилиш.
8.2. Беморларга консултация бериш тартиби.
8.3. Мустақил даволаниш концепция моҳияти ва пайдо бўлишни иқтисодий 
шарт-шароитлари. 
8.4. Дори воситаларини имтиёзли бериш тартиби.
8.5. Дори воситаларини имтиёзли ажратиш тартиби. 
8.6.Дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш бўйича харажатларни 
молиялаштириш (ҳақ тўлаш) тартиби. 
 
8.1.Рецептсиз савдо ишини ташкил қилиш 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги “Дори воситалари 
ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” ги Қонуннинг 2 боб 6-моддасида 
“Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини йилига камида бир 
марта тасдиқланади” деб белгиланган. Унга кўра “Шифокор рецептисиз 
сотиладиган дори воситаларининг рўйхати” мунтазам равишда “Ўзбекистон 
Республикасида қайд этилган дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат 
реестри” га мувофиқ ишлаб чиқарилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
томонидан тасдиқланади, ҳамда Адлия вазирлигида белгиланган тартибда 
давлат рўйхатидан ўтказилади. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 октябридаги “Рецептсиз 
сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 50-
сонли буйруғи Адлия вазирлигида 2018 йил 12 ноябрдаги 3087-сонли давлат 
рўйхатидан ўтказилди. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
2017 
йил 19 октябрь “Шифокор рецептисиз сотиладиган дори 
воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Адлия вазирлигида 2017 
йил 8 ноябрь 2946-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган 113-сонли 
буйруғи бекор қилинди. 


299 
Янги рўйхатни шакллантиришда дори воситалар моно –ва мажмуавий 
дори воситаларга ажратилган. Моно дори воситаларга савдо номидан қатъий 
назар бир компонентдан ташкил топган дори воситалар халқаро 
патентланмаган номи билан киритилган. Мажмуавий дори воситалар рўйхати 
савдо номи бўйича тузилган. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дорихона 
шароитида “Ангро” маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация 
қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 октябрда рўйхатдан 
ўтказилди, рўйхат рақами 3082. Тошкент шахар, 2018 йил 30 октябрь, 51-сон 
буйруғи тасдиқланди. Дорихоналар томонидан дори воситаларини сақлаш, 
қадоқлаш, 
ўраш 
ва 
маркировка 
қилиш 
СанҚваМ 
0337-16-сон 
“Дорихоналарни жойлаштириш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилишнинг 
санитария қоидалари ва нормалари” билан ўрнатилган талабларга жавоб 
берадиган хоналарда амалга оширилади. 
ОТС воситалар (Over the counten drugs) шифокор рецептисиз 
сотиладиган дори воситалар гуруҳидир. Буюкбританияда бундай дори 
воситалар икки категорияга бўлинади - фақат дорихона орқали сотиладиган 
(“РОМ” гуруҳи – Phrmacy only medicines) ва умумий савдо тармоқ орқали 
сотиладиганлар (“GLS” гуруҳи – General sales list, инг ) 
Рецептсиз сотиладиган воситалар бозори 1970 йилларда АҚШ, 
Буюкбритания ва бошқа, Ғарбий Европа давлатларида фаол ривожлана 
бошлаган эди. ОТС воситалар бозорини вужудга келишини қуйидаги асосий 
сабабларини айтиб ўтиш лозим: 

умумтерапевтик тажрибада ишлатиладиган воситаларни чиқарилиш 
шакллари 
ва 
ассортиментларини 
кенгайиши 
(гиёҳванд 
бўлмаган 
анальгетиклар, яллиғланишга қарши ностериод воситалар, витаминлар, 
метаболизм стимулляторлари, антацид воситалар ва бошқалар); 

тиббий хизматларни, шифокорга ташрифни қимматлашиши, ташҳис 
қўйиш, рецептларни ёзиб беришга тўловлар ва бошқалар; 


300 

ижтимоий умумтаълим даражасини ўсиши ва аҳолини бандлигини, 
ҳамда шахсий соғлиққа бўлган масъулиятни ошиши; 
Турли давлатларда рецептсиз сотиладиган дори воситаларга талаблар 
турлича, аммо улар орасида қуйидаги фармакотерапевтик, маълумотли, 
иқтисодий ва информацион талабларни ажратиш мумкин (2 - расм): 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish