Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


 Ўзбекистон Республикасида фармацевтикани ривожланиш тарихи



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   283
Bog'liq
(2)

1.8. Ўзбекистон Республикасида фармацевтикани ривожланиш тарихи 
Ўзбекистон Республикаси дори воситаларининг таъминоти тарихи 
Октябрь тўнтарилишигача (1917 йилгача), Собиқ Иттифоқ даври (1917-1991 
йиллар) ва мустақилликнинг дастлабки 20 йилидаги даврларга бўлинган 


31 
ҳолда Эркин Рахимович Тошмухамедов ва унинг шогирдлари томонидан 
чуқур ва пухта ўрганилган. Мазкур бўлимда Проф. Э.Р. Тошмухамедовнинг 
бир қатор илмий мақолаларида чоп этилган маълумотлар келтирилган. 
“Ўрта Осиёни Россияга қўшиб олингунга қадар Туркистон ўлкасида 
шифохоналар ва дорихоналар бўлмаган. Беморларни даволаш билан 
табиблар, бақсилар, шаманлар, эшонлар, муллалар, фолбинлар ва бошқалар 
шуғулланганлар. Булар орасида табибларнинг фаолияти эътиборга лойиқ. 
Табиблар айрим жарроҳлик операцияларини ўтказганлар, чипқон, ришта 
касалликларини даволаганлар, зулук солганлар, тишларни, синган ва чиққан 
аъзоларни муваффақиятли даволаганлар. 
Табиблар атиргуллар, ялпизлар, анис ва укропларни сув буғи орқали 
ҳайдаб эфир мойларини олганлар.
Дори воситаларини ҳалтачаларда, шиша идишларда, қутичаларда 
сақлаб, ҳар бир идиш устига араб ва форс тилларида ёзиб қўйганлар. 
Бозорларда атторлар ўз дўконларида ҳар хил дори-дармонлар билан 
савдо қилганлар, улар орасида ўсимликлардан, ҳайвонот оламидан олинган, 
минераллардан тайёрланган дори воситаларини ҳам учратиш мумкин бўлган. 
Атторлар заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалар билан ҳам, Европадан 
келтирилган дори воситалари билан ҳам савдо қилганлар. 
Р. Пальм Туркистон халқ табобатида ишлатиладиган ва табибларнинг 
дорихона дўконларида сотиладиган 200дан ортиқ дори воситаларни ёзиб 
қолдирган. Г.Г. Драгендорф – 240 дори воситаларини, Н.В. Солонин – 120, 
В.И. Кушилевскийғ 140, Б.А. Федченко эса – 35 дори воситаларини ёзиб 
қолдирган. Бу дори воситаларининг ҳаммаси Туркистон халқ табобатида кенг 
қўлланилган ва Шарқ халқлари дорихоналарида савдода бўлган.
1868 йил Тошкентда ҳарбий лазарет очилди, 1870 йили у ҳарбий 
госпиталга айлантирилди ва 415 ўринга эга эди. Кейинчалик ҳарбий лазарет 
ва госпиталлар Самарқанд, Фарғона, Андижон, наманган, Токмак, Пишпек, 
Қоракўл, Сергиепол. Норин ва бошқа шаҳарларда очилди. Ҳарбий лазаретлар 


32 
қошида дорихона бўлиб. Улар маҳаллий аҳолига ҳам пулга дори сотар 
эдилар. 
Ўша даврда маҳаллий аҳоли орасида юқумли касалликлар: чечак, ўлат, 
вабо, сил, захм, безгак, ришта, трахома ва бошқа касалликларнинг тарқалиши 
ҳарбий қисмларга ҳам хавф солар эди. Шу сабабли, Туркистон генерал-
губернаторлиги ўлканинг йирик шаҳарлари – Тошкент, Самарқанд ва бошқа 
шаҳарларида касалхоналар ташкил қилишга мажбур бўлди. 
1883-1890 йилларда маҳаллий аҳолини аёллари ва болалари учун 
Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қўқон, Хўжанд, Наманган, Марғилон ва 
бошқа шаҳарларда даволаш амбулаториялари очилди. Бу даволаш 
муассасаларида фақат аёллар хизмат кўрсатар эдилар. 
1868 йилдан бошлаб ҳар бир уезд-бўлисда касалларни қабул қиладиган 
хоналар очилди. Касаллар қабулхонасида бир нафар шифокор ва бир нафар 
доя ишлар эди. Ундан ташқари дорихона пункти ҳам бор эди. Бу дорихона 
пунктида тайёр дорилар асосан пулга, ўта камбағалларга текинга берилар 
эди. 
Ҳар битта уезд касаллар қабулхонаси 70 000 дан 130 000 гача аҳолига 
тиббий ёрдам кўрсатар эди. 
1874 йилнинг май ойида Тошкент шаҳар ҳокимият томонидан Шаҳар 
дорихонаси очилди. Дорихонада камбағал маҳаллий ва рус аҳолисига дори-
дармонлар бепул берилар эди. 1878 йилнинг сентябрь ойидан Шаҳар 
дорихонаси Шаҳар Думаси тассарруфига ўтказилди ва дориларни бепул 
бериш ман қилинди. 
1880 йил 25 январда провизор И.И.Краузе Тошкентнинг руслар 
яшайдиган қисми Собор кўчасида (Орифхўжа пассажибиносида) хусусий 
дорихона очди. Бу бутун Туркистон ўлкасида биринчи хусусий дорихона 
эди. 1901 йил Тошкентда провизор Г.Ф. Каплан хусусий дорихона очади. Бу 
дорихонанинг филиали 1903 йил Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида ҳам 
очилди. 


33 
1878 йил июл ойида Самарқанд шаҳар касалхонаси қошида дорихона 
очилди. Бу дорихона ҳам аҳолига дори-дармонларни пулга, камбағал аҳолига 
эса бепул берар эди. 
1900 йилгача Самарқанд вилоятида битта дорихона бўлиб, уездларда 
эса аҳоли дори-дармонларни касаллар қабулхоналари дорихоналаридан пулга 
сотиб олар эди. 
Фарғона водийсида биринчи дорихона 1892 йил Қўқонда, иккинчиси – 
1894 йил май ойида Марғилонда, учинчиси – Андижонда 1896 йил сентябрда, 
тўртинчиси эса Наманганда 1901 йил августда очилди. 
Бухорода биринчи дорихона 1889 йил январда Бухоронинг Эски шаҳар 
қисмида очилди. 1895 йил эса Бухоронинг Янги шаҳар қисмида “Эрманс 
савдо уйи” томонидан хусусий дорихона очилди. 1903 йил Бухоронинг Эски 
шаҳар қисмида иккинчи хусусий дорихона очилди. 
1906 йилда дорихона очишнинг янги қоидаси жорий қилинди ва унга 
биноан хар 10 000 аҳолига битта дорихона очиш мумкин бўлган (2.1-жадвал). 
1900 йилларда Тошкент темир йўли қурилиши муносабати билан 
Тошкентга Россиядан кўпчилик аҳоли кўчиб келади. 1911 йилнинг май ойида 
Туркистон генерал-губернатори Тошкентнинг руслар яшайдиган қисмида яна 
7 та дорихона очишга рухсат берди ва бу дорихоналар 1912 йил давомида 
очилди. Ушбу дорихоналар янги очилган кўчалар номига қўйилди: 
Привокзальная, Обуховская, Мариинская, Романовская, Московская, 
Сергиевская, Куйлукская ва бошқалар. 
Шундай қилиб, 1913 йил Тошкентнинг 70 000 руслар яшайдиган 
қисмида 11 дорихона мавжуд бўлган бўлса, 170 000 аҳоли яшайдиган Эски 
шаҳар қисмида фақат шу йили апрелида ягона хусусий дорихона очилди. 
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 1904 йилда, Марғилонда 
эса 1908 йил май ойида хусусий дорихоналар очилди. 
1914 йилда Ўзбекистоннинг қишлоқ ерларида 138 ўринли 23 
шифохона, 10 фельдшерлик пункти, 6 дорихона бўлиб, уларда 19 шифокор, 
48 фельдшер, 2 доя ва 6 фармацевт ишлар эди. 


34 
Хива шаҳрида биринчи дорихона 1915 йилда очилди. 
Октябрь тўнтаришига қадар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 46 та 
дорихона, жумладан 43 та шахсий дорихоналар бор эди. Тошкент шаҳар ва 
вилоятида 17 та дорихона, шулардан 12 та хусусий дорихона Тошкент 
шаҳрида, 5 дорихона уезд ва қишлоқларда жойлашган эди. Шунингдек, 64 
касалхона, 65 амбулатория мавжуд бўлган. Уларда 80 фармацевт, 102 та 
шифокор: 39 тиш шифокори ва 234 ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари 
фаолият олиб борганлар.
1.1-жадвал 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish