Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Янги тиббий техника қўмитаси –



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   283
Bog'liq
(2)

Янги тиббий техника қўмитаси – 
Республикага олиб кирилаётган ва 
Республикада яратилган янги тиббий техникани таҳлил ишларини амалга 
ошириб, қайд этиш рухсатномасини тайёрлайди, бу қўмита ишида тиббий 
техника жиҳозлари ва маҳсулотлари сифатини назорат қилиш лабораторияси 
ёрдам беради. 
Янги тиббий техника қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори 
воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва 
стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар корхонасининг таркибий 
қисми бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси худудида тиббиёт амалиётида 
қўлланиладиган тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис 
воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 
уларнинг экспертизаси, стандартлаш, қайд этиш ва қайта қайд этиш 
фаолиятини олиб боради.
Тиббий техника, тиббий ашёлар ва ташхис воситалари, касалликларни 
олдини олиш, даволаш, тиббий муолажа, ҳамда ташхис куйиш мақсадида 
қўлланиладиган, асбоб, анжомлар, мосламалар, қурилмалар ва ёрдамчи 
воситалар бўлиб, улар тиббиёт мақсадларида қўллашга мўлжалланган. 
Қайд этиш жараёни маҳаллий ҳамда хорижий тиббий техника, тиббий 
ашёлар ҳамда ташхис воситаларининг ҳалкаро стандартлар ва меъёрий 
ҳужжатлар талабларига мослигини аниқлашга ва уларни тиббиёт амалиётида 


534 
қўллашга босқичма-босқич рухсат этишга қаратилган бўлиб, қуйидаги 
талабларни ўз ичига олади: 
– меъёрий-техник ҳужжатлар экспертизаси; 
– техник синовлар; 
– лаборатория синовлари; 
– тиббий синовлар; 
– кимёвий токсикологик, микробиологик тадқиқотлар; 
– кимёвий, токсикологик, микробиологик тадқиқотлар, техник 
лаборатория ва тиббий синовлар далолатномалари таҳлили; 
– тиббий ашёни ишлаб чиқариш ва тиббиёт амалиётида қўллаш 
таклифини киритиш; 
– қайд этиш гувохномасини расмийлаштириш; 
– қайд этилган ашёни Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига 
киритиш. 
Янги тиббий техника қўмитаси вазифалари

– янги тиббий техника, тиббий ашёлар ҳамда ташхис воситалари 
меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг техник талаблари ва 
синовлари лойиҳаларини белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этиш; 
– экспертлар хулосалари, лаборатория текширувлари ва техник синовлар 
натижалари асосида тиббий техника, ашёлар ва ташхис воситалари клиник 
синовларига руҳсат бериш; 
– синов натижаларини кўриб чиқиш ва улар асосида тиббий техника, 
тиббий ашёлар, ҳамда ташхис воситаларини қайд этиш ва тиббиёт 
амалиётида қўллаш масаласини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлаш; 
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис воситаларини 
ишлаб чиқариш учун тавсияномалар бериш; 
– тиббий ашёлар ишлаб чиқарилишини такомиллаштириш ёки 
тўхтатишга тавсиялар бериш мақсадида тиббий ашёлар номенклатурасини 
қайта кўриб чиқиш; 


535 
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар ва ташхис воситаларини тиббиёт 
амалиётида қўллашга рухсат этиш, эскирган ва амалиётга жорий этилмаган 
тиббий ашёларни рўйхатдан чиқариш ҳақида Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлар 
лойиҳаларини тайёрлаш; 
– янги тиббий техника, тиббий ашёлар ҳамда ташхис воситаларини 
стандартлаш ва сифат назорати бўйича услубий қўлланма, бюллетень, 
ахборот хати, йўриқнома ва бошқарув ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда 
тасдиқлашга тайёрлаш; 
– маҳаллий ва хорижий тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис 
воситалари клиник ва техник синовларини белгиланган тартибда ўтказиш 
учун таянч клиникалар, марказлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун 
тақдим этиш; 
– тиббий техника, тиббий ашёлар ҳамда ташхис воситаларининг янги 
меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, бекор қилиш, техник шароитларнинг 
амал қилиш муддатларини узайтириш ёки чегаралаш борасида ўз 
таклифларини киритиш; 
– тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий техника, тиббий 
ашёлар, ҳамда ташхис воситалари рўйхатларини мунтазам кўриб чиқиш, 
янгиларини ўз вақтида Давлат реестрига киритишни таклиф этиш, эскирган, 
муомаласи тўхтатилган ашёларни руйхатдан чиқариш; 
– тиббий техника, тиббий ашёлар, ҳамда ташхис воситалари 
экспертизасини ўтказиш учун тегишли ташкилот ва муассаса ходимларини ва 
муассаса раҳбарларининг розилиги асосида экспертиза ўтказишга жалб этиш. 
Қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
– тиббий техника, ашёлар ва ташхис воситалари сифати ҳақидаги 
тегишли маълумотлар, меъёрий ҳужжатлар ва улар наъмуналарини 
корхоналар, 
ташкилотлар, 
илмий-тадқиқот 
институтлари 
лабораторияларидан олиш; 


536 
– давлат реестрига киритилмаган ва Ўзбекистон Республикаси тиббиёт 
амалиётида қўллашга руҳсат этилмаган тиббий техника ва тиббий ашёлар 
ҳамда ташхис воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва олиб кириш, улардан 
фойдаланишни таъқиқлаш ҳақида юқори ташкилотларга хабар бериш; 
– тиббий техника, тиббий ашёлар ва ташхис воситаларини ишлаб 
чиқаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келтириб чиқарувчи 
сабабларни бартараф этиш борасида таклифлар киритиш. 
Қўмита ишларини бажариш учун шартнома асосида тегишли соха 
мутахассисларидан ташкил топган экспертлар гуруҳлари тузиб ўз иш 
фаолиятларини юритади. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish