Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Улгуржи воситачилар функциялари



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   283
Bog'liq
(2)

 
Улгуржи воситачилар функциялари
Фармацевтика бозорида улгуржи воситачилар куйидаги функцияларни 
бажаради: 


488 
-
Маркетинг – бозорни комплекс тахлили, товар сиёсати ва нарх сиёсати ва 
бошкаларни амалга ошириш; 
-
Ахборотли – керакли ахборот билан таъминотчиларни ва чакана 
ташкилотларни таъминлаш; 
-
Товарларни қабул қилиш, сақлаш ва товар захираларини бошқариш; 
-
Товарни ташиш; 
-
Ўз ҳаридорларини кредитлаш - товарларни истеъмолчиларга кредитга 
бериш; 
-
Режалаштирилмаган ҳаражатлар хавф-хатарини қайта тақсимлаш; 
-
Товарга эгалик ҳуқуқини олган ҳолда улгуржи воситачилар, товарларнинг 
бузилиши, ўғирланиши, унга кўйилган нархларнинг пасайиши билан боғлиқ 
бўлган маълум хавф-хатардан ишлаб чиқаришни халос этадилар. 
Улгуржи сотувчилар маълум географик кўлам аҳолисининг талабларини 
қондириш учун керакли дори воситалар ассортиментини мавжудлиги билан, 
ҳамда сўралган жойга қисқа муддатда талаб қилинган дори воситалар 
миқдорини етқазишга кафолат бериши керак. Ишлаб чиқарувчилар фақат 
ўзлари 
ишлаб 
чиқарган 
дори 
воситалари 
ва 
тиббий 
буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқига эга, дори воситаларини ва 
тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган 
ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно. 
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи 
ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан 
ҳамда дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация 
қилувчи бошқа ташкилотлардан, шунингдек дори воситаларини ва тиббий 
буюмларни чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ва улгуржи реализация 
қилувчи ташкилотлардан харид қилиш ҳуқуқига эга. Четдан олиб 
келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб 
олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш, 
уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи 
назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ 


489 
бўлмаган 
миқдорларда 
белгиланадиган 
чекланган савдо устамалари 
қўлланилган ҳолда амалга оширилади. 
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва 
тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун 
лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек 
дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз 
эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига 
эга. 
Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган 
дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилишга рухсат 
этилади. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчилар ҳамда 
ташкилотларнинг қарор талабларига риоя этишлари юзасидан назорат 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга 
оширилади. 
Дорихона товарларнинг тарқатиш тизимида улгуржи воситачиларнинг 
асосий вакили улгуржи савдо ташкилотлари ҳисобланади. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish