Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Шифохонада формуляр тизимини қўлланилиши



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   283
Bog'liq
(2)

11.4.Шифохонада формуляр тизимини қўлланилиши 
Соғлиқ фуқароларнинг асосий хақ-хуқуқларидан биридир. Асосий дори 
воситаларини ўз ичига олган тиббий санитар ёрдамларидан фойдаланишнинг 
осонлиги ана шундай хақ хуқуқларидан бири хисобланади. Агар дори 
воситалари иқтисодий арзон, лозим даражада сифатли, оқилона 
фойдаланишга яроқли бўлса, саломатлик – билан боғлиқ қатор муаммоларни 
самарали, иқтисодий фойдали хал этиш имконини бериши мумкин. 


425 
Тиббий ёрдам сифати: 
– бу кўрсатилган тиббий ёрдам билан олинган натижанинг замонавий 
тиббиётнинг илмий ва амалий холатига мослигидир. 
Ҳозирги кунда дунё бўйича дори воситаларининг ўн мингдан ортиқ турлари 
мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб бормоқда.
Дори воситалари тўғрисидаги катта ахборот оқими амалиёт ўтаётган 
шифокорлар ишини мураккаблаштириб қўяди ва улар ахборот оқими ичидан 
хақиқатдан ҳам самарали, ҳавфсиз ва нисбатан қиммат бўлмаганини 
ажратишда қийналиб қолишади. 
Худди шу каби қийинчиликлар бюджет маблағларидан самарали ва тўлиқ 
фойдаланиш асосида аҳолини дори воситалари билан таъминлаш давлат 
дастурларини молиялаштирувчи соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ҳам 
муаммосидир. 
Булар қуйидаги муаммолардир: 
– дори воситалари сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг 
чегараланганлиги; 
–терапевтик муқобил даволашлар сонининг доимо ортиб бориши; 
–дори воситаларининг нотўғри кўрсатилиши ва ишлатилиши; 
–дори бозорида самарасиз ва ҳавфли таъсирга эга бўлган дори 
воситаларининг мавжудлиги; 
–дори воситалари таъсири ҳақидаги объектив ахборотнинг камлиги; 
–дори воситаларининг кенг савдо номланишидаги миқдорини сотиб олиш, 
сақлаш ва таъминлаш жуда қиммат эканлиги; 
–дори бозорида мавҳум таъсирга эга бўлган дори воситаларининг 
мавжудлиги. 
Бу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилотлари томонидан ҳаммага маълум бўлган дори воситаларининг 
самарадорлиги, ҳавфсизлиги таҳлил қилиниб, уларнинг ичидан энг 
асосийларини ажратиб рўйхат қилиш масаласи қўйилди. Бу рўйхат тавсия 
сифатида шифокорлар ва ўрта махсус тиббиёт ходимлари амалиётидаги 


426 
қўлланма бўлиб, улар фақатгина шу рўйхатдаги дори воситаларидан 
фойдаланишлари мумкин. Дунё миқёсидаги тажрибалар асосида бизнинг 
давлатимизда ҳам «Асосий дори воситалари рўйхати» ишлаб чиқилади ва хар 
икки йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
томонидан тузилган махсус комиссия томонидан тасдиқланади.
«Асосий дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги» Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 28-
сонли буйруғи ва унинг 3-иловаси бўйича ихтисослаштирилган 
марказларининг дори воситалари «Формуляр»и тузилган ва тасдиқланган.
«Асосий дори воситалари рўйхати» асосида фаолият олиб бориш давлат 
соғлиқни сақлаш тизимида дори воситаларининг тартибга солинишига, 
оқилона фойдаланишига олиб келади ва дори воситаларининг тендер 
асосидаги таъминот харажатларини маълум миқдорда камайтиради. 
Тендер асосида сотиб олиш механизми «Асосий дори воситалари рўйхати» 
бўйича дори воситалари таъминотчилари орасида энг яхши етказиб бериш 
шароитларини таклиф қилувчиларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон 
қилишни билдиради. Бунда улгуржи дистрибьютер дори воситаларини 
етказиб бериши мумкин бўлган энг паст нарх танловнинг асосий мезони 
бўлиб ҳисобланади 
Асосий дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тузишни илмий ва 
ташкилий асослари фармацевтик тизимдаги муаммоларни тўлиқ ечиш 
имконини бермайди. Бир томондан клиник таҳлилларнинг зарурлигини, 
иккинчи томондан ишлатилишининг иқтисодий нуқтаи назаридан 
шартлигини исботловчи клиник эпидемиология, фармакоиқтисодиёт ва 
бошқа соҳаларнинг пайдо бўлиши формуляр тизим концепциясининг 
тузилишига олиб келади. 
Формуляр тизим – мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланган 
ҳолда юқори малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида дори 
воситаларидан ва таъминлаш йўлларини ўзида мужассамлаштирган соғлиқни 
сақлаш тизимидаги бошқарув тадбирлар мажмуасидир. 


427 
Ўзбекистон Республикаси формуляр тизими асосини ёпиқ формуляр 
рўйхат деб номланувчи чегараланган дори воситалари ташкил қилади. 
Шифокорлар ўз амалиётида фақат шу рўйхатга киритилган дори 
воситаларидан фойдаланишлари зарур. Ўзбекистон Республикасида ёпиқ 
формуляр рўйхатдан ташқари алоҳида очиқ формуляр рўйхатлар ҳам мавжуд. 
Формуляр рўйхат билан бир қатор формуляр тизимнинг асосий 
қисмларидан бири – бу даволаш стандартларидир. Даволаш стандарти 
касаллик ва уларнинг белгиларини самарали даволашга қаратилгандир. 
Тиббиёт муассасаларининг техник воситалар (ташхис қўйиш ва даволаш) 
билан таъминланганлик даражасининг турли хиллигини, шунингдек тиббиёт 
ходимлари касб маҳоратининг ҳар хиллигини инобатга олган ҳолда, даволаш 
стандартлари барча муассасалар учун бир хил бўлиши мумкин эмас. 
Даволаш стандарти – даволаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги 
кўрсаткичларини белгилаб берувчи даволаш тартиби бўлиб, шифокорлар 
учун қўлланма вазифасини ўтайди. Формуляр рўйхат ва даволаш 
стандартлари биргаликда ишлаб чиқилиши керак. Даволаш стандартлари 
қуйидаги қисмлардан иборат: 
–даволаш мақсади; 
–даволаш самарадорлиги кўрсаткичи; 
–даволаш мониторинги. 
Даволаш стандартларида беморларни тоифаларга ажратиш, даволаш ва 
дори воситалари схемаси, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тавсиялар 
келтирилади . 
Формуляр тизим таркибий қисмларидан бўлмиш дори воситаларини 
баҳолаш дастури ва ножўя таъсирлар мониторинги дастури формулярга 
киритилган дори воситалари ишлатилиши назоратини йўлга қўйишни 
таъминлайди, формуляр рўйхат ва даволаш баённомаларига тузатишлар 
киритиш бўйича керакли маълумотларни олиш имконини беради. 


428 
Формуляр тизим ишини самарали ташкил қилишни энг асосий шартларидан 
бири дори воситаларини ажратиш ва уларни формуляр рўйхатга генерик 
(халқаро патентланмаган) номи билан киритишдир

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish