Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   218
Bog'liq
-

14 – Амалий машғулот

Хорижий давлатларни сифатни бошқариш соҳасидаги тажрибасини 
таҳлил қилиш. 
Фойдаланилган адабиѐтлар……………………………………………………….......................... 


129 
 
 
1 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
ЎЗБЕКИСТOН РЕСПУБЛИКAСИНИНГ “МЕТРОЛОГИЯ 
ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИ ЎРГАНИШ 
Режа: 
 
1.
Умумий қоидалар. 
2.
Ўлчам бирликлари, уларни қайта ҳосил қилиш ва қўллаш. 
3.
Ўзбекистон республикасининг метрология хизматлари. 
4.
Давлат метрология текшируви ва назорати 
5.
Хулоса. 
 
Таянч сўзлар:
метрология, ўлчаш воситаси, давлат эталони, давлат метрология 
назорати, метрологик хизмат, метрологик таъминот ва бошқалар 
Замонавий педагогик технология элементларидан, масалан интерактив методини 
қўллаб дарс ўтилади.
Дарсда техник восита ва кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади (кодоскоп, 
проектор, плакат ва ҳоказо). 
Талабалар тарқатма материаллар билан таъминланадилар. 
Талабалар мустақил фикрлаши учун тўла шароит яратилади. 
 
1.
 
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
Қонун 5-та бўлим, 21 моддадан иборат бўлиб, 1993 йил 28 декабрда қабул 
қилинган.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади: 
«метрология» — ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш 
усуллари ва воситалари ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан; 
«ягона ўлчов бирлиги» — ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган 
бирликларда акс эттирилган ва хатоликлари берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчов 
ҳолати; 
«ўлчов воситаси» — ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган 
метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситаси; 
«бирлик эталони» — ўлчам бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш 
мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси; 
«давлат эталони» — ваколат берилган миллий органнинг қарори билан 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўлчов бирлигининг ўлчами сифатида эътироф этилган 
эталон; 
«метрология хизмати» — давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология 
хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга 
қаратилган фаолияти; 
«давлат метрология назорати» — метрология қоидаларига риоя этилишини 
текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият; 
«ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш» — ўлчов воситаларининг белгилаб 
қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат 
метрология хизмати органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан 
бажариладиган операциялар мажмуи; 


130 
«ўлчов воситаларини калибрлаш» — метрологик жиҳатларнинг ҳақиқий 
қийматларини ва ўлчов бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш 
мақсадида калибрлаш лабораторияси (маркази) бажарадиган операциялар мажмуи; 
«ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — ягона намуналарда 
ишлаб чиқариладиган (ѐки Ўзбекистон ҳудудига ягона намуналарда олиб кириладиган) 
ўлчов воситаларининг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида улар қўлланиш учун 
ҳаққоний эканлигининг метрология хизмати томонидан эътироф этилиши; 
«метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш» 
— метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг белгиланган аккредитация 
қилиш соҳасида ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажаришга 
ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши; 
«юридик шахсларнинг метрология хизматларини, ўлчов воситаларини калибрлаш 
бўйича калибрлаш лабораторияларини (марказларини) аккредитация қилиш» — юридик 
шахслар метрология хизматларининг, калибрлаш лабораторияларининг (марказларининг) 
белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли 
эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши; 
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐтларини метрологик аттестация қилиш» — 
ўлчовларни бажариш услубиѐтининг унга қўйилган метрология талабларига мослигини 
баҳолаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказиш;
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐти» — операциялар ва қоидалар мажмуи 
бўлиб, уларнинг бажарилиши хатолари маълум бўлган ўлчов натижалари олишни 
таъминлайди.
«синов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — синов воситаларининг 
нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив 
ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш; 
«синов воситаси» — синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник 
тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ѐки) материал.
.
Метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқаришни метрология бўйича 
миллий орган — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш 
агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) амалга оширади. 
«Ўзстандарт» агентлиги ваколатига: 
метрология соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш, метрологияга оид 
фаолиятни минтақалараро ва тармоқлараро мувофиқлаштириш; 
миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда 
уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш қоидаларини белгилаш; 
ўлчов воситалари, усуллари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик 
талабларни аниқлаш; 
давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириш; 
метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив 
ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан 
ҳамкорликда қабул қилиш; 
метрология соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайѐрлаш; 
Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги халқаро шартномаларига 
риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш; 
метрология масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш; 
Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини 
таъминлаш тизими фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчов 
тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчовлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш; 
истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф 
муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчов натижаларининг салбий оқибатларидан 
муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш киради. 
 


131 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish