166
Сўровчи гигиеник сертификатни олиш учун санитария-эпидемиологик станцияси
СЭС га сўровнома берганда, бу СЭС ветеринария ҳулосасини олишни, агар МҲ талабларига
кўра зарур бўлса, фитосанитария ѐки экологик сертификатларни олиш ишларини ҳам
ташкиллаштириши лозим.
Сертификатлаштириш бўйича идора гигиеник сертификатни, ветеринария
ҳулосасини, фитосанитария ѐки экологик сертификатларини олиш учун мос ташкилотлар
билан ҳамкорлик хизматларини кўрсатишга ҳуқуқлидир. Бунда сертификатлаштириш бўйича
идора намуналарни танлаб олиш ва уларни мос давлат идораларига тақсимлаш ва
сўровчиларга бундай хизматлар учун тарифлар тўғрисида хабар бериш масъуллигини ўзига
олади.
Сертификатлаштириш бўйича идора сўровчиларга, буларнинг талаблари бўйича,
қуйидагилар тўғрисида ахборот беради:
-
мажбурий сертификатлаштириладиган маҳсулот турларининг рўйхати;
-
бир турли маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалри;
-
сертификатлаштириш бўйича хизматлар прейскуранти ѐки тарифи;
-
танишиш учун аккредитлаш аттестати.
Маҳсулотни сертификатлаштириш қуйидаги асосий ишларни ўз ичига олади:
-
сертификатлаштиришга сўровнома бериш ва уни кўриб чиқиш;
-
сўралган маҳслотга меъѐрий ҳужжатни ва сўровномага қўшиб берилган бошқа
ҳужжатларни таҳлил қилиш;
-
сўровнома бўйича қарор қабул қилиш;
-
синовлар дастурини тайѐрлаш ва тасдиқлаш;
-
намуналарни идентификатлаш, ажратиб олиш ва лабораторияга бериш;
-
намуналарни аккредитлаш лабораторияларида синаш;
-
маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш;
-
натижаларни таҳлил қилиш ва мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида
қарор қабул қилиш;
-
мувофиқлик сертификатини бериш ва мувофиқликни тасдиқлаш Белгисини
қўлланиш ҳуқуқини бериш;
-
маҳсулотни мувофиқликни тасдиқлаш белгиси билан тамғалаш ѐки
сертификатлаштирилган маҳсулотни сотишда унга сўровчи томонидан мувофиқлик
сертификатини қўшиб бериш;
-
сертификатлаштириш
Давлат
реестрида
рўйхатга
олиш йўли
билан
сертификатлаштириш натижалари тўғрисида ахборот бериш.
Сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун сертификатлаштиришнинг баъзи
схемалари бўйича сертификат берилгандан кейин сертифиатлаштирилган маҳсулотни даврий
инспекцион текширувдан ўтказиш кўзда тутилади.
Сертификатлаштириш процедурасига хорижий ѐки халқаро идоралар берган
мувофиқлик сертификатларини тан олиш, шунингдек берилган аппеляцияларни кўриб
чиқиш, сертификатлаштиришга сўровномани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш,
маҳсулотга меъѐрий ҳужжатни таҳлил қилиш, синовлар дастурини ишлаб чиқиш,
намуналарни идентификатлаш ва ажратиб олиш, сертификатлаштириш синовларини
ўтказиш, ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш, мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш
ҳам киради.
Сертификатлаштириш бўйича фаолиятни халқаро талабларга мос келтириш
муносабати билан ―Мувофиқликни тасдиқлаш‖ тушунчаси киритилган. Бу тушунчага
маҳсулотни сертификатлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
06.07.2004 №318 Қарорига мувофиқ 01.10.2004 й.дан киритилган ишлаб чиқарувчи
томонидан мувофиқликни декларациялаш фаолияти киради.
Do'stlaringiz bilan baham: