Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

“деҳқонлар
қўлида тўплана бошланган эди. Бунинг натижасида 
қишлоқ жамоасининг эркин деҳқонлари маълум даражада зодагон деҳқонлар 
асоратига тушиб,уларга қарам бўлган 
“кадивар”
ларга айланиб боради. 
IV-V асрлар Ўрта Осиѐнинг пул муомаласида сезиларли ўзгаришлар 
бўлиб ўтади. Бу ўзгаришлар тангалар зарб этишнинг марказлашуви ҳамда 
минтақанинг турли ҳудудларида зарбхоналарнинг пайдо бўлиши билан 
боғлиқ эди. Бу даврнинг бошларида Э.Ртвеладзенинг тадқиқотларига кўра, 
шимолий Тохаристонда кушон тангалари ва уларга тақлид қилиб зарб этилган 
тангалар муомалада бўлган. Бутун V аср давомида Термизда маҳаллий 
ҳукмдор тасвири туширилган мис тангалар зарб этилган. Чағаниѐнда 
шаханшоҳ Перўз (459-448йй) давридан бошлаб жуда кўплаб сосонийларнинг 
кумуш тангалари кириб келади. 
Бухоро Суғдида ўнг томонида соқолдор ҳукмдорлар тасвири 
туширилган кумуш ва мис тангалар зарб этилган бўлса, Самарқанд Суғдида 
V-VI асрларда терс томонида тик турган камончи тасвири туширилган кумуш 
тангалар зарб этилган. Қарши воҳасида ўнг томонида подшо бошини тасвири 
туширилган маҳаллий кумуш ва мис тангалар муомалада бўлган. Хоразмда 
эса ўнг томонида ҳукмдор боши, терс томонида отлиқ чавандоз тасвири 
туширилган кумуш ва мис тангалар зарб этилган. 
Евросиѐ минтақасидаги умумий вазият ва кушон давлатининг инқирози 
халқаро савдога бирмунча салбий таьсир кўрсатган эди. Сосонийлар Эрони 
билин муносабатлар кўп ҳолларда урушларга айланиб кетиши туфайли ўзаро 
савдо алоқаларига путур етган эди. Буддавийликнинг инқирози туфайли Ўрта 
Осиѐнинг Ҳиндистон билан муносабатлари ҳам ѐмонлашган эди. Аммо, 


139 
Хитой билан савдо муносабатлари аввалгидек яхши эди. Илгари бўлганидек, 
V-VI асрларда ҳам Хитойга рангдор шишалар, қимматбаҳо тошлар олиб 
кетилган бўлса, Хитойдан асосан ипак ва атир-упа келтирилган. Бу даврда 
Византия билан ҳам савдо алоқалари тараққий этади. Халқаро савдода 
айниқса суғдийларнинг аҳамияти катта эди. Манбаларнинг маьлумот 
беришича, Шарқий Туркистонда суғдийларнинг қишлоқлари ҳам бўлган. 
Юртларидан узоқда яшаган суғдийлар ўз ватанлари билан доимий алоқа 
қилиб турганлар. 
Археологик 
тадқиқотлар 
(тангашунослик 
маьлумотлари, 
ҳунармандчилик буюмлари) бу даврда Ўрта Осиѐда халқаро савдо билан бир 
қаторда ички савдо ҳам тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврда 
Ўрта Осиѐ шаҳар ва қишлоқларида олтин, кумуш, Бадахшон лаьлиси
ҳунармандчилик буюмлари, ҳарбий қурол-яроқлар, турли тақинчоқлар,рангли 
шиша ва шиша буюмлар, турли хил мевалар, ип-газлама, қоракўл, зотдор 
отлар билан савдо қилинарди. Термиз, Нахшаб, Кеш Самарқанд, Пойканд, 
Бухоро, Чоч, Варахша кабилар ўша даврдаги йирик савдо-сотиқ марказлари 
эди. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish