Боҳодир эшов


Хива қўнғиротлари сулоласининг сиѐсий тарихи



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Хива қўнғиротлари сулоласининг сиѐсий тарихи.
1763 йилдан 
бошлаб Хивада амалда қўнғирот уруғи иноқлари ҳокимият тепасига келган 
бўлса-да, 1804 йилгача Хива хонлари ҳукмдор сифатида бошқа шаҳсни хон 
қилиб эълон қилганлар. Қўнғиротлар сулоласи ҳукмдорларидан Муҳаммад 
Амин иноқ (1763-1790йй.) Хивада ҳокимиятни қўлга олгач саройдаги бир 
қанча лавозим ва амалларга ўзига содиқ ва ишончли одамларни тайинлади. 
Янги хон шу йўл билан хонликдаги муҳим сиѐсий-маъмурий, молиявий ва 
ҳарбий ҳокимиятни ўз қўлига олиб, айрим мустақил бекларни ўзига итоат 
эттирди. 
Манбалар маълумотларига кўра, шаҳарлик савдогарлар, ҳунармандлар 
ва дин пешволари ѐрдамида ўз ҳокимиятини анча мустаҳкамлаган Муҳаммад 
Амин иноқ 1770 йилда туркманлар ҳужумини, 1782 йилда Бухороликлар 
тажовузини муваффақиятли қайтарди. Унинг ҳукумронлиги даврида Хива 
хонлигида деҳқончилик, савдо – сотиқ ва ҳунармандчиликни ривожлантириш 
мақсадида маълум чора – тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий 
ҳукумдорларнинг ўзаро низомлари ва курашларига чек қўйилиши натижасида 
хонликдаги иқтисодий ҳаѐт яхшиланиб борди.
Муҳаммад Аминнинг ўғли Аваз иноқ (1790-1804 йй.) отасининг 
ишларини давом эттирган бўлса, Авазнинг ўғли Элтўзар иноқ 1804 йилда 
Хива тахтига ўтириб, соҳта хон Абдулғози V ни ҳайдаб юборди ва ўзини 
расмий хон (1804-1806 йй.) деб эълон қилди. Шу тариқа Хивада қўнғиротлар 
сулоласи ҳукумронлиги расмий қарор топди. Элтузархон хонликдаги 
мустақил ҳокимларни бирлаштириш сиѐсатини давом эттирди. Аммо, унинг 
ҳукмронлиги узоқ давом этмади. 1806 йилда Элтузархон бухороликлар билан 
бўлган жангда ҳалок бўлди. Тахтга унинг укаси Муҳаммад Раҳимхон I 
ўтирди.
Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825 йй.) марказлаштириш сиѐсатига катта 
эътибор бериб, Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказди. Хива 
тарихчиларининг маълумотларига кўра, Муҳаммад Раҳимхон I хонликдаги 
вазиятни тўғри тушуниб, шунга яраша давлат сиѐсати ишлаб чиқди ва ушбу 
сиѐсатни қатъиятлик билан амалга оширди. Хусусан, унинг бевосита 


341 
ташаббуси билан хонликда маъмурий – сиѐсий, иқтисодий ва ҳарбий 
ислоҳотлар ўтказилди. 
Душманларига, марказдан қочувчи кучларга ниҳоятда бешафқат бўлган 
Муҳаммад Раҳимхон I ўз атрофига ўзбек, туркман, қозоқ ва 
қорақалпоқларнинг нуфузли вакилларини тўплаб, уларга амаллар ва унвонлар 
берди. Хон саройи қошида доимий фаолият кўрсатувчи Кенгаш (Девон) 
таъсис этилди. Руҳонийларга ҳам алоҳида эътибор берилиб, Шайхулислом 
Кенгашнинг аъзоси ва хоннинг энг яқин масаҳатчисига айланди. Муҳаммад 
Раҳимхон I нинг мусулмон руҳонийларининг ҳалқ орасидаги мавқеини 
ҳисобга олиб сайидлардан бўлган Сайид Пирмуҳаммад Хўжанинг қизига 
уйлангани ҳам маълум. 
Бу хон даврида мамлакатнинг иқтисодий ҳаѐти жонланганлиги ҳақида 
ҳам маълумотлар талайгина. Унинг даврида маҳсус ислоҳотлар ўтказилиб, 
солиқлар таркибига солинди. Божхона ташкил этилиб, ички ва ташқи 
савдодан келадиган даромадлар кўпайиб борди. 
Муҳаммад Раҳимхон I мамлакат сарҳадларини кенгайтириш ҳамда 
бўйсунмас қабилаларни итоат эттириш мақсадида қатор ҳарбий ҳаракатлар 
олиб борди. Жуда қийинчилик билан бўлса-да, 1811 йилда Орол-Қўнғирот 
тобе эттирилди. 1812-1813 йилларда Сирдарѐ бўйидаги қозоқ ва қорақалпоқ 
овулларига кетма-кет қўшин юборилиб, улар Хива хонига бўйсундирилди. 
Шундан сўнг хонлик ҳудудларини Жанубий Туркманистон ва Хуросон 
вилоятлари ҳисобига кенгайтириш ҳаракати бошланди. Аммо, бу масалада 
Хива билан Бухоро ўртасида кураш бошланиб кетди. 1817 йилги Чоржуй 
қалъаси яқинидаги биринчи тўқнашувда Хива қўшинлари мағлубиятга 
учради. Шунга қарамасдан Муҳаммад Раҳимхон I Бухоро ҳудудларига 1820, 
1823, 1824 йилларда талончилик урушлари қилиб турди. 
Жанубий Туркманистон ва Хуросон вилоятларига ҳарбий юришлар 
Муҳаммадраҳимхондан кейин тахтга ўтирган ўғли Оллоқулихон (1825-1842 
йй.) ва набираси Раҳимқулихон (1842-1845 йй.) даврида ҳам давом этди. 
Оллоқулихон Жанубий Туркманистон ва Хуросон вилоятларида ўз 
ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун улар устига беш маротаба юриш қилди. 
1826 йилда Хива қўшинлари Шимолий Хуросондаги Оқдарбанд қалъасини
забт этдилар. 1828-1829 йилларда бу ҳудуддаги Жалқон қалъаси эгалланди. 
Оллоқулихон замонида Бухоро ва Хива ўртасида Марв вилояти учун 
тўқнашувлар бўлиб турди.
Оллоқулихон 1842 йилда вафот этгач тахтга унинг ўғли Раҳмонқулихон 
(1842-1845 йй.) ўтирди. Тахтни эгаллаган янги хон ҳам Жанубий 
Туркманистон ерларига ҳужум бошлади. Бу юришларга ҳужум қилиб, 
Хазораспни қамал қилди. Аммо, мағлубиятга учраб орқага чекинишга мажбур 
бўлди. Бу орада Раҳмонқулихон Чоржўйни қамал қилиб, унинг атрофидаги 
қишлоқларни талади. Раҳимқулихон Хуросон учун бўлган жангларнинг 
бирида ҳалок бўлгач тахтга унинг укаси Муҳаммад Аминхон (1845-1855 йй.) 
ўтирди.


342 
Муҳаммад Аминхон ҳукмронлиги даврида ҳам Жанубий Туркманистон 
ва Хуросонда тинчлик ҳукм сурмай, хонга қарши исѐнлар давом этди. 
Айниқса, Марв ва Серахс шаҳарларида кўтарилган қўзғолонлар ҳокимиятни 
ларзага келтирди. Қўзғолончилар Хива хонига бўйсунишдан бош тортиб, хон 
амалдорлари ва солиқ йиғувчиларни тутиб қатл қилдилар. Огаҳий 
маълумотларига кўра, Муҳаммад Аминхон Марв ва Серахс учун ўн маротаба 
юриш қилган, фақатгина 1854 йилда Марв қўзғолони қийинчилик билан 
бостирилади. 1855 йил Серахс остонасида туркманлар билан Хива 
лашкарлари ўртасида бўлган жангда Хива қўшинлари мағлубиятга учраб, 
Муҳаммад Аминхон, унинг ўн тўрт нафар шаҳзодалари ва сарой амалдорлари 
фожеали ҳалок бўлдилар. 
1855 йил Саид Абдуллахон (беш ярим ой – 1855 йил 20 март – 27 август) 
Хива тахтига ўтирди. Аммо, бир гуруҳ сарой амалдорлари Саид 
Абдуллахонни тан олмасдан унга қарши фитна уюштириб, ѐвмут туркманлари 
билан алоқа ўрнатдилар ҳамда уларни исѐнга чорладилар. Ёвмутлар исѐн 
кўтариб Ғозовот ва Илонли атрофларида қишлоқларни талай бошладилар. 
Саид 
Абдуллахон 
Хивадаги 
фитначиларни 
фош 
қилиб, 
унинг 
иштироқчиларини қатл эттиргач, исѐнчиларга қарши кураш бошлади. 
Даставвал, Хива қўшинлари билан бўлган жангда ѐвмутлар мағлубиятга учраб 
дашт ичкарисига чекинган бўлсалар-да, августнинг охирида ѐвмутлар Хива 
навкарлари қароргоҳига (Илонли яқинида) тўсатдан тунда ҳужум қилдилар. 
Бу ҳужумда Хива навкарлари мағлубиятга учраб, Саид Абдуллахон 
ўлдирилди. 
Бу воқеадан кейин саройдаги вазир Муҳаммад Ёқуб меҳтар 
бошчилигидаги бир гуруҳ амалдорлар Сайид Абдуллахоннинг ўн етти яшар 
укаси Қутлуғ Муродни хон қилиб кўтардилар, Ёқуб меҳтар ва Иброҳим 
қўшбеги давлат бошқарувида хоннинг энг яқин кишилари эдилар. Бу орада 
хонликдаги сиѐсий вазият яна кескинлашиб кетди. Қутлуғ Муродхонга 
бўйсунмаган туркман ѐвмутлари Ота Муродни, қозоқ ва қорақалпоқлар 
Жорлиқ Тўрани ўзларига хон деб эълон қилдилар. Қутлуғ Муродхон уларнинг 
исѐнларини қийинчилик билан бостирди. Аммо, унинг ҳукмронлиги ҳам узоқ 
чўзилмади (тўрт ярим ой). Қутлуғ Муродхон ўз укаси Ниѐзбек Муҳаммад 
томонидан ҳийла ишлатилиб уюштирилган фитна (ѐвмут туркманлари 
ѐрдамида) натижасида ўлдирилди.
Қутлуғ Муродхон ўлимидан сўнг Хива тахтига Сайид Муҳаммадхон 
(1856-1864 йй.) хон қилиб кўтарилди. У ҳокимиятга келган пайтда хонликда 
сиѐсий вазият кескинлашган, иқтисодий аҳвол ниҳоятда оғир бўлиб, кўпчилик 
вилоятларда очарчилик ҳукм сурган, юқумли касалликлар тарқалган эди. 
Вазиятни тўғри баҳолай олган Сайид Муҳаммадхон юз бераѐтган исѐнларни 
тинч йўл билан ҳал қилиш, тинчликни қарор топтириш, иқтисодиѐтни тиклаш 
чораларини кўрди. У авваламбор Бухоро ва Россия билан савдо алоқаларини 
яхшилади. Деҳқончилик, ободонлаштириш ва қурилиш ишларида қатор 
тадбирлар ўтказилди. Аммо, хонликдаги ички нотинчлик тўхтамади. 
Хонликда фақат ўзбек уруғларигина эмас балки, ярим кўчманчи ва чорвадор 


343 
аҳоли бўлган туркман, қозоқ, қорақалпоқ ва бошқа халқлар оғир солиқлар ва 
турли тўлов ҳамда мажбуриятларга тортилганлиги боис хонликнинг турли 
шаҳар ва вилоятларида норозиликлар, исѐнлар бўлиб турди.
Сайид Муҳаммадхон 1864 йил 10 сентябрда касалланиб вафот этгач 
тахтга унинг ўғли Сайид Муҳаммадхон Раҳимхон II (1864-1910 йй.) ўтирди. 
Соний ва Феруз номлари билан ҳам маълум бўлган бу ҳукмдор Хива хонлари 
орасида энг адолатпарвар ва маърифатпарвар ҳукмдор бўлганлиги боис ҳам 47 
йил давомида мамлакатни идора қилган.
Унинг замондошлари бўлган Огаҳий ва Баѐнийлар асарларида Сайид 
Муҳаммадхон Раҳимхон II (Феруз) фаолиятида адолатпарварлик ва 
ҳақгўйлик, қаттиққўллик ва талабчанлик билан, маърифатпарварлик эса 
ташаббускорлик билан уйғунлашиб кетганлиги ҳақида маълумотлар 
берадилар. Бу хон ўзининг бутун ҳукмронлиги даврида эл-юрт фаровонлиги, 
тинчлик-осийишталиги учун курашди. Хонликда деҳқончилик, суғориш 
ишлари, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик тараққий этди. Бу даврда Хоразмда 
айниқса илм-фан, адабиѐт ва санъат, меъморчилик юксалди. Хоннинг ўзи 
―Феруз‖ тахаллуси билан ижод қилиб ўзбек мумтоз адабиѐти ривожига катта 
ҳисса қўшди. 
Замонавий Хоразм тарихчилари Сайид Муҳаммадхон Раҳимхон II 
ҳукмронлигини икки босқичга ажратадилар. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish