тўрт улусга
бўлиниб,
уларга ўғил ва набираларни ҳукмдор этиб тайинлаган. Шунингдек, вилоят ва
туманларни ҳам асосан темурий шаҳзодалар ва ҳарбийлар бошқарганлар. Али
Яздий маълумотларига кўра, Амир Темур жангларда, давлат ишларида тобланган
садоқатли тадбиркор, оқил ва билимдон шахсларни ўғиллари ва набиралари
ѐнига маслаҳатчи қилиб тайинлаган ҳамда уларга йирик вилоят ва ҳудудларни
ишониб топширган. Амир Темур маҳаллий ҳокимликларни ўзига итоат этувчи
давлат маслаҳатчилари орқали ҳам мувофиқлаштириб турган ҳамда маҳаллий ва
марказий ҳокимият алоқадорлигини шу мансаб орқали ушлаб туришга ҳаракат
қилган.
Мансабларга асосланган замонавий тадқиқотларда Амир Темур ва
темурийлар даври мансаб ва унванлари ҳақида кўплаб маълумотлар мавжудки,
улар қуйидагилардир: амин, арзбеги, баковул, баковулбоши, боварчи,
бахшийлар, битикчи, вазир, дафтардор, девонбеги, доруға, додхоҳ, жарчи,
жуйбон, зобит, ихтисобчи, зинбардор, иноқ, ичкилар, иқто, йасағлик, кўкалдош,
кулу, калонтар, кутвол, кўрагон, мавкаб, маҳди улѐ (маҳди олия), мажлиснавис,
мирохўр, мироб, мухтасиб, оқо (оғо), оталиқ, парвоначи, пос (посбон), садр,
садри аъзам, соҳиби девон, тавочи, тархон, уйўғлон, фаррош, хазинадор (хозин),
хаттот, чуҳра, шайхулислом, чуҳрабоши, шиқовул, шихна, шуқурчи, юртчи,
ясовул, қозилар, қўрбоши, қушчи (қушбеги), қоровул, қопучи, ҳожиблар.
1
Ушбу келтирилган мансаб ва унвонлар Темур ва темурийлар даврида
мукаммал маъмурий тизим яратилганини, бу тизим давлат равнақи ва
фуқароларни ҳимоя қилишга ва уларнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат
қилганини кўрсатади. Бу даврда ҳар бир мансабдор ўз мансабини юқори ва қуйи
поғонадалигидан қатъий назар у мавжуд қонун-қоидалар асосида иш юритган,
қонуннинг устиворлиги тамойилига амал қилган бўлиб, уларнинг бурч ҳамда
вазифалари ҳокимият томонидан белгилаб қўйилган эди.
Ҳарбий тизим ва ҳуқуқий муносабатлар.
Амир Темур манбаларда ўз
замонасининг машҳур саркардаси ва йирик лашкарбоши сифатида тилга
олинади. Унинг ҳарбий истеъдоди ҳамда саркардалик маҳорати
1
Ушбу мансаб ва унвонлар ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун дарслик охиридаги атамалар лўғатига
қаранг.
238
қўшинларнинг тузилишида, ҳарбий стратегия ҳамда тактикаларда намоѐн
бўлган.
Қўшиннинг юрагини ва қўмондонлик ўзагини барлос уруғи вакиллари
ташкил этган. Ўша давр воқеаларининг шоҳиди бўлганларнинг гувоҳлик
беришича, барлослар ҳарбий қўнимсизликка ниҳоятда чидамли, камондан ўқ
ўзишга жуда уста, ўз ҳукмдорларига содиқ ва сабр-тоқатли бўлганлар.
Соҳибқирон қўшини ўнлик бирикмалар асосида тузилган бўлиб, лашкар
Do'stlaringiz bilan baham: |