Боҳодир эшов


-§. Амир Темур даврида давлат бошқаруви



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

3-§. Амир Темур даврида давлат бошқаруви. 
Бошқарув асослари.
Кўплаб ѐзма манбаларнинг маълумот беришича, ўз 
даврининг йирик ҳарбий ва давлат бошлиғи бўлган Амир Темур сиѐсий, ҳуқуқий 
асосларга эга бўлган улкан давлат барпо этган эди. Ўзбекистон давлатчилиги 
тарихининг ўрта асрлар даврида Соҳибқирон Амир Темур аввало, адолатли ва 
қонунчиликка таянган давлатчилик асосларини барпо этиш билан бирга давлат 
яхлитлиги ва куч-қудратини мустаҳкамлашнинг асосий омили бўлган кучли 
мудофаа тизими яратди ҳамда темурийларга мерос қилиб қолдирди. Амир Темур 
ўз салтанатининг бошқарув тизимини яратишда ўша даврнинг йирик ва кўзга 
кўринган ҳарбийлари, амирлар ва беклар, фозиллар, олиму-уламолар, ўз 
пирларининг ўгитлари ҳамда маслаҳатларига таянган эди. Мисол учун, 
―Тузуклар‖да келтирилишича Амир Темурга пири Абу Бакр Зайниддин 
Тойободий шундай ўгит беради: ―Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида 
сақлай олмасанг, салтанатингга бундан кўп халал ва зиѐн етгай. Демак, ҳар 
кимнинг қадр-қийматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб 
олишинг ва шунга мувоффиқ иш тутишинг керак.‖
Шунингдек, ―Тузуклар‖да яна шундай маълумот берилади: ―Ўзга 
мамлакатларни забт этиш, уларни идора қилиш, ғаним лашкарни синдириш, 
душманни тузоққа тушириш, мухолифларни кўнглини топиб дўстга айлантириш, 
дўст-душман орасидаги муомала, муросаю-мадора қилиш хусусида ушбу тадбир 
ва кенгашларни қўлладим. Пирим Абу Бакр Тойободий менга ѐзмишларким: 
Абдулмансур (зафарманд) Темур салтанат юмушларида тўрт ишни қўлласин, 
яъни, 1) кенгаш; 2) машварату маслаҳат; 3) ҳушѐрлигу мулоҳазакорлик; 4) 
эҳтиѐткорлик. Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатни барча қилган ишлари ва 
айтган гаплари хато бўлган жоҳил одамга қиѐслаш мумкин: унинг сўзлари 
пўшаймонлик ва надомат келтиргай. Шундай экан, салтанатни бошқаришда 


231 
машварату маслаҳат ва тадбир билан иш юритгин, токи оқибатда надомат чекиб, 
пўшаймон бўлмагайсан.‖ 
Амир Темур ва темурийлар даврида фуқароларда давлат томонидан 
ўрнатилган қонунларни ҳурмат қилиш, уларга маъсулиятли ѐндашиш 
тушунчалари шаклланган. Бу эса давлат томонидан илгари сурилган мақсад ва 
ғояларни амалга оширишдаги кафолатлардан бири бўлиб хизмат қилган.
Аир Темур давлати марказлашган давлат бўлиб, бутун ҳокимият давлат 
бошлиғининг ихтиѐрида бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Амир Темур 
давлатининг бошқарув асослари шаклланиши ривожида
кенгашлар 
муҳим 
аҳамиятга эга бўлган. Вақти-вақти билан муҳим ижтимоий-иқтисодий, ҳарбий ва 
сиѐсий масалаларни ҳал қилишда катта ва кичик кенгашлар чақирилиб турилган. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish