Тошкент шаҳар Думаси
ташкил этилиб, Сирдарѐ ҳарбий
губернатори бошчилигида махсус ҳайъат тузилади. Ҳаѐъат сайловчилар
рўйхатини тузиш, шаҳар жамоатчилик бошқарувига сайлов ўтказиш бўйича
иш олиб борди. Сайловда 25 ѐшга тўлган, шаҳарда кўчмас мулки бўлган рус
фуқаролари, савдо ва косибчилик гувоҳномалари бўйича шаҳар солиғини
тўлайдиган, қарзлари бўлмаган ва судланмаган шахслар иштирок этишлари
мумкин бўлган. Думада овоз берувчилар сони 72 кишидан ошмаслиги керак
эди. Уларнинг учдан бир қисми маҳаллий аҳоли, қолгани эса ―Янги шаҳар‖да
истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари бўлиши шарт эди.
Сайловлар тўрт йилда бир марта бўлиб ўтган ва унда асосан савдогарлар,
йирик
саноат
корхоналари
ҳамда
уй
эгалари
иштирок
этган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, янги ташкил этилган Дума биринчидан,
шаҳарни мустамлакачилар қўлида сақлаб туришни, иккинчидан, Думага
сайланган маҳаллий аҳоли вакилларини ҳокимият таянчига айлантиришни
мақсад қилиб қўйган эди.
Генерал – губернатор томонидан тайинланган Тошкент шаҳри бошлиғи
бир вақтнинг ўзида Дума раиси ва шаҳар ҳокими (ҳоким тўра) вазифаларини
ҳам бажарган. Шаҳар ҳокими вазифасини турли йилларда қуйидаги шаҳар
бошлиқлари бажарганлар:
1
1.
В.Ю.Мединский – 1874-1877 йй.
2.
Е.Т.Пукалов – 1877-1883 йй.
3.
С.Р.Путинцев – 1884-1890 йй.
4.
А.Т.Тверитинов – 1891-1898 йй.
5.
И.А.Ладиженский – 1898-1901 йй.
6.
В.Ф.Киселѐв – 1901-1904 йй.
7.
В.Н.Рибушин – 1904-1905 йй.
8.
С.Р.Путинцев – 1905-1907 йй.
9.
Н.Г.Маллицкий – 1907-1917 йй.
Туркистондаги мустамлака бошқаруви 1898 йилгача ―ҳарбий-халқ
бошқаруви‖, ундан кейин эса ―маъмурий полиция бошқаруви‖ деб аталган
бўлса ҳам унинг моҳияти мазмунан ўзгармаган. Барча ваколатлар аввало,
генрал-губернатор, қолаверса, у бошчилигидаги рус маъмурияти қўлида
тўпланган бўлиб, Россия империяси Ўрта Осиѐда ўзбек давлатчилиги ва
бошқарувининг барча кўринишларини бутунлай йўқотиш ва русча идора
1
Исмоилова Ж. Х1Х асрнинг биринчи ярми..., 22-23 бб.
382
усулини қатъий жорий этиш бўйича изчил фаолият олиб борди. Маъмурий
бошқарув тизими ана шу мақсадга қаратилиб, бунинг учун барча чоралар
кўрилган эди.
Туркистон ўлкасида 1867 йилдан 1917 йилгача ўн бешта генерал –
губернатор ҳукмронлик қилган бўлиб
1
, улар қуйидагилар эди:
1.
К.П.Кауфман – 1867-1882 йй.
2.
М.Г. Черняев – 1882-1884 йй.
3.
Н.О. Розенбах – 1884-1888 йй.
4.
А.Б.Вревский – 1889-1898 йй.
5.
С.М. Духовский – 1898-1901 йй.
6.
Н.А. Иванов – 1901-1904 йй.
7.
П.Н. Тевяшов – 1904-1905 йй.
8.
Д.И. Суботич – 1906 й.
9.
Н.И. Гродеков – 1907-1908 йй.
10.
П.И. Мишенко – 1909 й.
11.
А.Б. Самсонов – 1909 -1913 йй.
12.
Флуг, Мартсон ва Ерофеевлар – 1913-1916 йй.
13.
А.Н. Куропаткин – 1916-1917 йй.
Чор Россияси маъмурлари ўзларининг Туркистондаги мустамлакачиликка
асосланган мақсадларини кенг қўламда амалга ошириш учун ўлкани
руслаштириш сиѐсатига алоҳида эътибор берганлар. Маълумотларга кўра,
Туркистонда очилган давлат муассасалари, судлар, банклар ва бошқа
ташкилотларда иш юритиш фақат рус тилида олиб борилган. Маҳаллий аҳоли
(асосан бойлар, савдогарлар, қозилар ва оқсоқоллар) нинг болаларини рус
тилига ўргатиш учун рус – тузем мактаблари очилган. Бундан кўзланган
асосий мақсад чоризм маъмуриятига садоқатли амалдорларни тайѐрлаш ва
келажакда ―сиѐсий аҳамиятга эга бўлмаган бошқарув ишларигагина маҳаллий
аҳолини жалб қилишдан ‖ иборат эди.
Х1Х асрнинг охирларига келиб Туркистон генерал-губернаторлигининг
умумий майдони 1.738.918 кв.км.ни ташкил этган. 1897 йилги биринчи
Бутунроссия аҳолини рўйхатга олишнинг тўла бўлмаган маълумотларига
кўра, Туркистон генерал-губернаторлигининг бешта вилояти аҳолиси
қуйидагича эди:
1.
Каспий бўйи вилояти – 383 минг киши.
2.
Самарқанд вилояти – 860 минг киши.
3.
Сирдарѐ вилояти – 1.478 минг киши.
4.
Фарғона вилояти – 1.572 минг киши.
5.
Етттисув вилояти – 988 минг киши.
Жами – 5.281 минг киши
1
.
Россия статистика бошқармасининг 1914 йилда тўплаган маълумотларига
кўра бу кўрсаткич 6.492.604 кишидан иборат бўлган. Юқоридаги
1
Тиллабоев С. Туркистон ўлкасининг ..., 13-б.
1
Мусаев Н. Туркистонда саноат ..., 11-б.
383
маълумотлардан кўриниб турибдики, Туркистон генерал-губернаторлигининг
учта вилояти (Самарқанд, Сирдарѐ ва Фарғона) да аҳоли зич яшаган.
Туркистон аҳолисининг умумий миқдорида ўзбеклар, қозоқлар,
қирғизлар, тожиклар, туркманлар ва қорақалпоқлар кўпчиликни ташкил этган.
Фоиз ҳисобида улар қуйидагича бўлган:
Ўзбеклар
35,7
қозоқлар ва қирғизлар
44,66
Туркманлар
4,98
Тожиклар
6,73
Қорақалпоқлар
2,26
Руслар
3,75
бошқа халқлар
2,15
Ўлкадаги рус, украин ва белорус аҳолисининг сони 1897 йилда 197.240
киши бўлган бўлса, 1911 йилда уларнинг сони 406.607 кишига етган. Бундан
ташқари, Туркистон аҳолисининг этник таркибини татарлар, бошқирдлар,
грузинлар, арманлар, латишлар, литваликлар, поляклар, қошғарликлар,
уйғурлар, таранчилар, форслар, ҳиндлар, курдлар, афғонлар кабилар ҳам
тўлдирганлар.
Туркистон генерал-губернаторлигининг қишлоқ жойларида маҳаллий
аҳолининг 86 фоизи, маҳаллий бўлмаган аҳолининг 17 фоизи яшаган бўлса,
шаҳарларда маҳаллий аҳолининг 14 фоизи маҳаллий бўлмаган аҳолининг эса
83 фоизи яшаган. Шаҳар аҳолисининг улуши Тошкент, Қўқон, Верний,
Андижон, Самарқанд, Марғилон каби йирик савдо-саноат ва маъмурий-
сиѐсий марказларда нисбатан юқори бўлган.
Туркистон Россия тожидаги бебаҳо жавоҳир эканлигини қайта-қайта
таъкидлаган чоризм маъмурлари, кўрилаѐтган чора-тадбирлар ўлкада
мустаҳкамланиб олиш учун етарли эмаслигини билиб, бу ерга Россиянинг
марказий районларидан ―ортиқча‖ нотинч аҳолини кўчириш сиѐсатини олиб
бордилар. Чоризм турли йўллар ва воситалар билан маҳаллий халқларнинг
ерларини рус мужиклари фойдасига мусодара қилишга уринди. Ерга солиқлар
миқдорини ҳаддан ташқари ошириб юбориш ана шундай воситалардан бири
бўлди. Натижада аҳоли ўз ерларини сотишга ѐки ундан бутунлай воз кечишга
мажбур бўлди.
Россиядан Туркистонга ―ортиқча‖ аҳолини кўчириш чоризм учун бу
ерда стратегик жиҳатдан мустаҳкамланиб олиш, мустамлакачилик
тартибларини ўрнатиш, ўлкада таянч пунктларини кучайтириш учун зарур
эди. Дастлаб русларни Туркистонга кўчириб келтириш сиѐсати мажбурий
амалга оширилган. Кейинчалик, ихтиѐрий кўчиб келувчиларнинг сони тобора
кўпайиб борган. Расмий маълумотларга кўра, кўчиб келганларнинг 43,1 фоизи
мол-мулксиз, 37,8 фоизи пулсиз эдилар. Кўчиб келган деҳқонларга ўртача 38,8
сўм миқдорда пул берилган.
384
Марказий Россиядан Туркистонга доимий яшаш учун кўчиб
келувчиларнинг сони йилдан – йилга кўпайиб борди. Жумладан, манбаларга
кўра 1875 йилдан 1890 йилгача Туркистонга 1300 та оила кўчирилиб, 19 та
рус қишлоғи пайдо бўлган бўлса, 1891-1892 йиллар Россияда очарчилик
кучайган вақтда бу қишлоқларнинг сони 25 тага етди. Х1Х асрнинг
охирларида ўлкада 116 та рус посѐлкалари қурилиб, уларда 70.745 киши
яшаган бўлса, ХХ аср бошларига келиб, Туркистондаги рус аҳолисининг сони
197.420 кишига етган.
Туркистон ўлкасида русийзабон аҳолига жуда кўплаб имтиѐзлар берилган
бўлиб, бундай имтиѐзлар маҳаллий аҳолига тегишли бўлмаган. Рус
мустамлакачилик тартиблари, идора услуби ва руслаштириш сиѐсатидан
норозилик қуйи маъмурият сайловларида очиқдан – очиқ сиѐсий чиқишлар
шаклида намоѐн бўлди. Мустамлака шароитидаги миллий ва синфий
тенгсизлик ҳамда рус ишчиларининг имтиѐзлари ва уларнинг маҳаллий
ишчилардан кескин фарқланувчи ҳукмрон мавқеи, чоризмнинг руслаштириш
сиѐсати, кўчириб келтирилган рус аҳолисига маҳаллий аҳоли ерларининг
бўлиб берилиши миллий – озодлик ҳаракатларига сабаб бўлган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |