биринчидан,
ўтроқ аҳоли кўчманчи ва ярим кўчманчи
бўлган қипчоқлар ҳокимиятни тан олмаганлар. Хонлик ҳудудларидаги баъзи
вилоят ҳукмдорлари Мусулмонқўлга қарши чиқдилар.
Иккинчидан,
ҳокимиятда юқори мавқени эгаллаш ҳамда хонга таъсир ўтказиш учун
қипчоқлар орасида ҳам ўзаро курашлар борарди. Бу курашларда
қипчоқларнинг қулон уруғидан бўлган Мусулмонқули ҳам фаол иштирок
этган.
Учинчи
сабаб эса, қипчоқларнинг ўтроқ аҳолига нисбатан юритган
сиѐсати эди. Қипчоқлар ўтроқ аҳолига нисбатан беписандлик назари билан
қараб, бошқа элат ва этник гуруҳларни камситганлар.
Тўртинчидан
эса,
ташқи омил – Россия империясининг аста-секинлик билан хонлик
ҳудудларига бостириб кириши сиѐсий жараѐнларнинг янада кескинлашувига
сабаб бўлган эди.
1852 йилга келиб, Мусулмонқули ва қипчоқларга қарши кураш учун ўтроқ
мулкдорлар ва тошкентлик зодагонлар Худоѐрхон атрофида бирлашдилар. Бу
кучлар ѐрдамида Худоѐрхон Мусулмонқулини 1853 йилда қатл этиб, унинг
тарафдорларини йўқ қилгани билан тахт учун курашларга барҳам бера
олмади. Бундай вазиятда хонликнинг ички аҳволи оғирлашиб, у фаол ташқи
сиѐсатдан ҳам анча орқада қолди. 1858 йилда Шералихоннинг иккинчи
хотинидан бўлган ўғли Маллахон Худоѐрхонни тахтдан ағдариб, ўзини хон
деб эълон қилди. Маллахон ва Алиқули қирғиз бошчилигида янгидан
тикланган кўчманчилар гуруҳи узоқ ҳукм сурмади. Айнан шу гуруҳ аъзолари
Маллахонга қарши тил бириктириб, 1863 йил 25 февралда уни ўлдирдилар.
Тахтга эса Худоѐрхоннинг акаси Саримсоқбекнинг ўғли Шоҳмурод
ўтқазилди. Лекин, қўшин бошлиқлари ва саройдаги кўпчилик амалдорлар
унга қарши фитна уюштириб, Худоѐрхонга яна тахтга ўтиришни таклиф этиб,
одам юборадилар.
Бу пайда Маллахон ўлимини эшитган Худоѐрхон Амир Музаффарнинг
рухсати билан Бухородан Жиззахга келган эди. Туркистон ҳокими Қаноатшоҳ
ѐрдамида қўшин йиғиб, 1863 йилнинг март ойида Жиззахдан Тошкентга
келган Худоѐрхон Қўқонга қарши юриш учун Тошкент қўшини билан
Хўжандга келади. Бу орада амир Музаффар ҳам Бухоро лашкари билан
Хўжандга келади. Худоѐрхон Қўқонга ҳужум қилишни режалаштираѐтга
пайтда, яъни, 1863 йилнинг 5 майида шаҳар аҳолиси унга шимолий
дарвозаларни очиб бердилар. Натижада Қўқонда қирғин бошланиб,
Шоҳмуродхон ўз тарафдорлари билан Марғилонга қочди. Худоѐрхон иккинчи
марта (1863 й.) тахтни қўлга киритди.
Аммо, хонликдаги қирғиз-қипчоқлар Косон ва Чуст атрофларида қўзғолон
кўтардилар ва Тўрақўрғонга ҳужум қилдилар. Улар, ҳатто Тошкент
атрофларидаги қабила бошлиқларига нома юбориб мадад беришни сўрадилар.
Оқибатда Тошкент атрофида қозоқлар қўзғолон кўтариб, Тошкентни қамал
қилдилар. Худоѐрхон томонидан юборилган қўшинлар бу исѐнларни
бостиришга муваффақ бўлдилар. Аммо, мағлубиятга учраган қирғиз-қипчоқ
312
бошлиқлари тахт учун курашни давом эттирдилар. Хусусан, Шодмонхўжа,
Саид Маҳмудхонтўра, Алиқулилар Султон Саидхон бошчилигида Марғилон
томондан келиб Андижонни босиб олдилар ва унинг атрофларидаги Балиқчи,
Қува, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Пойтуғ мавзеларини талон-тарож қилдилар. 1863
йил 26 апрелда Султон Саидхоннинг қўшини Мингтутга келиб, Қўқонни
қамал қилди. Амир Музаффарнинг Худоѐрхонга ѐрдами туфайли қирғиз-
қипчоқ лашкари Асака томонга кетиб, Қўрағулча дарасида ҳимояга ўтди.
Қаттиқ курашлардан сўнг 1863 йилнинг 24 июлида Султон Саидхон Қўқон
тахтини (1863-1865 йй.) эгаллади. Худоѐрхон эса яна Бухорога қочди.
Хонликдаги ички низолар ташқи душманларга ниҳоятда қўл келган эди.
Бундай вазиятдан унумли фойдаланган чор Россияси қўшинлари 1864 йилда
Туркистон ва Чимкентни босиб олди. 1865 йил баҳорида улар Тошкентга
яқинлашиб, Ниѐзбек қалъасини эгалладилар. Узоқ қамалдан сўнг 17 июнда
Тошкент эгалланди.
Қўқондаги саросималиклардан фойдаланган Худоѐрхон 1865 йилнинг
ѐзида амир қўшинлари ѐрдамида сўнги марта Қўқон тахтини қўлга киритди.
Шундан сўнг у амирнинг талабларига бошқа итоат этмай қўйди. Худоѐрхон
1867 йил январ ойида Россия билан савдо битимини, 1868 йил 13 февралда
Қўқон ва Россия шартномасини имзолади. Худоѐрхон 1868-1873 йиллар
оралиғида Россия билан муносабатларини яхшилаш мақсадида Тошкентга
кўплаб совға- саломлар юборди. Шунингдек, Россия савдогарлари учун қулай
шарт-шароитлар яратиб берди. Натижада Қўқон хонлиги амалда Россиянинг
вассалига айланиб қолди.
Хонлик ҳудудида ҳукм сурган нисбий осойишталик 1873 йилгача давом
этган бўлса ҳам, ҳукмдор, унинг яқинлари ва маҳаллий ҳокимларнинг жабр-
зулми ҳамда қирғиз-қипқоқларнинг қайта бош кўтариши натижасида бу
ерларда ўзаро низолар, халқ чиқишлари бошланди. Ҳусусан, 1873 йилда
Пўлатхон (асли исми Мулла Исҳоқ Ҳасан ўғли) қирғизлар томонидан хон
қилиб кўтарилиб, у бошчилигида қўзғолон кўтарилди. Саройдаги нуфузли
амалдорлардан бири Абдураҳмон офтобачи Худоѐрхонни тахтдан ағдариш ва
унинг ўғли Сайид Насриддинбекни хон тахтига ўтқазиш мақсадида Пўлатхон
билан тил бириктирди ва Ўрдада исѐн кўтарди. Сайид Насриддинбек
Абдураҳмон офтобачи кўмагида хон деб (1875-1876йй.) эълон қилинди.
Худоѐрхон Насриддинбек фойдасига тахтдан воз кечиб, аввал, Хўжандга,
ундан Тошкентга қочди.
Насриддинбекнинг ҳокимият тепасига келиши ҳам мамлакатдаги сиѐсий
вазиятнинг кескинлигини бартараф эта олмади. Буни тушуниб етган
Абдураҳмон офтобачи хонлик аҳолисини Россияга қарши курашга сафарбар
қилмоқчи бўлди. Аммо, русларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келиб Маҳрам
яқинидаги жангда улардан енгилди. Пўлатхон ҳам русларга қарши курашиш
мақсадида Қўқонга ҳужум қилмоқчи бўлиб турган вақтда, яъни, 1875 йил 25
сентябрда Насриддихон Россия империяси ҳукумати билан битим тузди. Бу
хабар тезда бутун Қўқонга ѐйилиб аҳоли яна исѐн кўтарди ва Ўрдага ҳужум
қилди. Насриддинхон тахтни ташлаб Хўжандга қочди. Марғилонда Россия
313
империяси аскарларига қарши аҳолини сафарбар қилаѐтган Пўлатхон
қўшинига шаҳарликлар, мадраса талабалари ва кўчманчи аҳоли вакиллари
келиб қўшилди. Уларга қўзғолон вақтида босқинчилар билан ҳамкорлик
қилган қишилар ва хон оиласи вакилларини қатл этиш буюрилди.
Бу пайтда Наманганда бўлган Скобелев Россия империясининг
топшириғига асосан 1876 йил февралида Қўқон хонлигини бутунлай босиб
олишга киришди. Абдурахмон офтобачи ва Пўлатхон қўлга олинди.
Абдурахмон
офтобачи
Россиянинг
Екатеринослав
губерниясига,
Насриддинхон эса Владимир нуберниясига сургун қилинди. Шу тариқа, 1876
йил 19 февралда 150 йилдан кўпроқ ҳукм сурган Қўқон хонлиги тугатилиб,
унинг ҳудудлари Россия империяси томонидан босиб олинди ва унинг ўрнига
Фарғона вилояти ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |