Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Ҳарбий тизим ва ҳуқуқий муносабатлар



Download 2,78 Mb.
bet81/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Ҳарбий тизим ва ҳуқуқий муносабатлар. Амир Темур манбаларда ўз замонасининг машҳур саркардаси ва йирик лашкарбоши сифатида тилга олинади. Унинг ҳарбий истеъдоди ҳамда саркардалик маҳорати қўшинларнинг тузилишида, ҳарбий стратегия ҳамда тактикаларда намоён бўлган.
Қўшиннинг юрагини ва қўмондонлик ўзагинибарлос уруғи вакиллари ташкил этган. Ўша давр воқеаларининг шоҳиди бўлганларнинг гувоҳлик беришича, барлослар ҳарбий қўнимсизликка ниҳоятда чидамли, камондан ўқ узишга жуда уста, ўз ҳукмдорларига содиқ ва сабр-тоқатли бўлганлар.
Соҳибқирон қўшини ўнлик бирикмалар асосида тузилган бўлиб, лашкар туман (ўн минглик), ҳазора (минглик), хушун (юзлик) ва айл ўнлик қисмларга бўлинган. Ўнминглик лашкарни бошқариш учун мирихазора, юзликлар учун хўшунбоши ўнликлар учун эса айлбоши каби ҳарбий мансаблар жорий этилган. Қўшиндаги бўлинма бошлиқлари-амирлар Соҳибқиронга тобе бўлган қирқ аймоқ (уруғ)дан ўн иккитаси: барлос, арғин, жалойир, тулкичи, дулдой, муғул, сулдуз, тўғой, қипчоқ, арлот, тотор ва тархонлар орасидан сайлаб олинган.
XV-аср муаллифи Абдураззоқ Самарқандийнинг маълумот беришича, ҳарбий сафарда ҳар бир жангчи ўзи билан бир йилга етадиган озиқ-овқат, камони билан ўттиз ўқли садоқ (ўқдон), совут, найза ва қалқон олган. Ҳар икки суворийда битта заҳира чопқир от, ўрдагоҳдаги ҳар бир ўнлик қисмда биттадан чодир, қозон, кетмон, ўроқ, болта, бигиз, иккита белкурак, юзта игна, арқон, битта ошланган пишиқ тери бўлиши шарт эди. Ҳарбий сафарбарлик пайтида ҳар бир вилоят олдиндан белгилаб қўйилган асосий (асл) ҳамда заҳира (изофа) қисмларни тўплаб берган. Вилоятлар тошотар (сангандоз), девор бузувчи (манжаниқ), ўт отувчи (раъдандоз ва нафтандоз) каби мосламаларни ишлатишни биладиган жангчиларни тайёрлаб берган. Вилоятлардаги аскарий қисмларни тўплаш ҳамда марказга ёки тайинланган манзилга жўнатиш билан тавочи лавозимидаги амалдор шуғулланган.
Қўшиндаги ҳар бир ҳарбий-ҳоҳ амир, ҳоҳ оддий сипоҳий бўлсин белгиланган низомни қатъий бажаришга мажбур бўлиб, жангда аёвсиз ва довюрак бўлиши, омонлик истаган душманга юмшоқ муомала қилиши ҳамда адолатли бўлиши лозим ҳисобланган.
Ҳарбий сафарлар пайтида ҳар бир қўшин қисмларининг энг олдида довюрак ва ботир аскарлардан танлаб олинган хабарчи (хабаргир) деб юритилган айғоқчи-кузатувчилар бўлинмаси юрган. Уларнинг орқасидан соқчилар бўлинмаси – ясовул борган. Ундан кейин қўшиннинг авангард қисми манглай ҳаракатда бўлган. Манглайдан кейин қўмондоннинг ўрдагоҳи, унинг ён томонларида изофа (заҳира) қисмлар жойлашган. Қўшиннинг асосий жанговар қисми – марказ ҳамда ўнг қанот (баронғор) чап қанот (жавонғор)лардан иборат бўлган. Ҳар бир қанотнинг олдида қўриқчи манглай – авангард, ён томонларида ҳам қўриқчи аскарий бўлинмалар - канбуллар жойлаштирилган. Шу зайлда қўшин етти қисм - қўллардан иборат бўлиб, улардан учтаси – марказ, баранғор ва жавонғорлар мустақил; тўрттаси – икки манглай ва икки канбуллар тобе қисмлар бўлган.
Соҳибқирон биринчи марта жанг усулида қўшинни етти қисмга бўлишни жорий этган эди. Шарофиддин Али Яздий бу ҳақда шундай маълумот беради: “... ҳазрат черик (қўшин)ни етти қўл тартиб эттиким, ҳеч подшоҳ андоқ қилмайдур эрди ва эшитмайдур эрди. Ва бу етти ададида хосият кўб турур ва кўб сир янда бор эрди...”
Амир Темур давлатида махсус тайёргарликдан ўтган минглаб кишилар мамлакатнинг бош маъмурий биносини, ўрдуни чегараларни, давлатни қўриқлаганлар. Фавқулодда ҳолатларда, мамлакат учун катта хавф туғилганда армияни сафарбар этиш, зудлик билан қўшин тўплаш қоидалари ҳам ишлаб чиқилган. Шунингдек, темурийлар даврида ҳам, айниқса, Шохруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек, амирзода Умар, Ҳусайн Бойқаро даврларида ҳам давлат ҳимояси яхши йўлга қўйилган. Аммо, ҳокимият учун бўлиб турган ўзаро курашлар бу жараённинг заифлашувига олиб келган эди.
Таъкидлаш лозимки, Соҳибқироннинг қатъий ва мустаҳкам ҳарбий тизимни шакллантиришдан асосий мақсади, энг аввало, мамлакатни ички ва ташқи душманлардан ҳимоя қилиш, тобе ҳудудлардаги тартибсизликларни олдини олиш, адолат, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, мазлумларни золимлардан ҳимоя этиш, инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларига амал қилиш ҳамда кенг тарқатиш, қонун устиворлигига эришиш, мамлакатларни тараққиёт йўлига солиш, ислом дини ва байналминал келишувчиликни таъминлаш, зўравон давлатлар ва гуруҳларнинг ғаразли мақсадларини амалга оширишга йўл қўймаслик эди. Амир Темур ҳарбий юришларидан кўзлаган мақсади ҳақида “Тузуклар”да шундай баён қилинади: “Бирон мамлакатда жабр-зулм ва фисқу-фасод кўпайиб кетар экан, асл подшоҳлар адолат ўрнатиш, фисқ-фасодни, зулмни йўқотиш ниятида ана шундай мамлакатга ҳужум бошлаши лозим.”
Шунингдек, “Тузуклар”да келтирилишича, Амир Темур қўшинига асли тоза, ақл-фаросатли, баҳодир, довюрак, тадбиркор, сергак, эҳтиёткор, олди ва кетини ўйлаб иш тутадиган, жанг сир-асрорларини биладиган уч юз ўн уч амирлар раҳбарлик қилиб, уларнинг кичиги каттароғига бўйсунган. Бу амирлардан юз нафари ўнбоши, юз нафари юзбоши ва юз нафари мингбоши бўлган. Жанг пайтида амир ул-умаро амирларга, амирлар мингбошиларга, мингбошилар юзбошиларга, юзбошилар ўнбошиларга бошчилик қилган ҳамда буйруқлар сўзсиз бажарилган.
“Тузуклар”га кўра, ҳар бир ҳарбий мансабдорнинг аниқ вазифаси белгиланган. Бирорта оддий навкар қилич чопиб баҳодирлик кўрсатса, унга инъом тариқасида қимматбаҳо тошлар қадалган ўтоға, камар турна беллик қиличва бир от берилган ҳамда ўнбошилик мартабасига кўтарилган. Агар бирорта амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ёки ғаним лашкарини енгса, у уч нарса: фахрли хитоб (фахрий ёрлиқ), туғ, ноғора билан тақдирланган. Ўзининг ноғорасига, туғига эга бўлган амир мажлисларда ҳурмат-иззатга эга бўлиб, хос кишилардан ҳисобланган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Соҳибқирон армиясида мунтазам қўшинга хос бўлган кўпгина белгилар мавжуд эди. Қўшин сон жиҳатидан аниқ ва пухта ташкил этилган, унинг жанговар тартиби-ясол такомил даражасига кўтарилган. Қўшин ўз замонасининг энг илғор қурол-яроғи, техникаси билан қуролланган. Ҳар бир қисм, бўлинма айнан бир турдаги қурол-яроғ, аслаҳа-анжом билан таъмин этилган. Бўлинмалар, қисмлар бир биридан кийим боши, кўтарган байроғи, ҳатто минган отининг туси орқали ҳам фарқланган.
Ҳуллас Амир Темур даври давлатчилигида ҳарбий тизим санъат даражасига кўтарилган бўлиб, бу тизим аввало, мамлакат хавфсизлигини, адолат ва барқарорликни кучайтириш, тартибсизликлар ҳамда бошбомдоқликларнинг олдини олиш мақсадларига қаратилган. У ҳарбий юришларда қонун устиворлигини таъминлаб, мазлумларни золимлардан ҳимоя қилган. Соҳибқирон ўз қўшини тузилишидан ихчамликни, уларнинг бир бирига узвий боғлиқлигини, бир бирига бўйсунишини, поғоналар тизимлилигини таъминлаган. Амир Темур ҳарбий соҳадаги бетакрор мероси ҳамда анъаналари темурийлар даврида ҳам давом этган бўлса-да, темурийлар кўпроқ мудофаа хусусиятидаги ҳарбий сиёсат олиб бордилар.
Маълумки, ўрта асрлар давлатчилиги тизимида ислом шарияти қонун-қоидалари етакчи ўрин эгаллаган.шу нуқтаи назардан олиб қараганда Амир Темур давлатида ҳам ҳуқуқий муносабатлар Қуръони Карим ҳамда Ҳадиси шарифда баён қилинган тартиб-қоидаларга асосланган экан. Амир Темур ва темурийлар даври давлатчилигидаги ҳуқуқ ва қонун-қоида асослари “Тузуклар”да ўз аксини топган. Бу манбада давлат юмушлари, ҳарбий соҳа, раийят ва ижтимоий тузумнинг барча қатламлари ҳақида сўз юритилиб, унда таъкидланишича, мамлакатдаги дунёвий жараёнлар олий ҳукмдорнинг ўзи, яъни, Амир Темур назорат қилган ҳамда керакли жазони ҳам айнан давлат бошлиғи берган. Шарият ишларини бошқариш шарият қозиси зиммасига юклатилган. Аммо, давлатнинг девонида, унинг турли буғинларида ҳам алоҳида қозилар, суд, жиноят ва жазо ишларини бажарганлар. Мамлакатдаги ҳуқуқ тизими қуйидагича бўлган:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish