Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Чиғатой давлатининг бошқарув тизими



Download 2,78 Mb.
bet71/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Чиғатой давлатининг бошқарув тизими.1

Қоон ёки хоқон




хон




ноиб




Ҳоким (бек)




Ёрғучи

XIV асрнинг бошларига келиб Чиғатой давлати хонлари ўз хазиналарини сақлаш учун шаҳарлар танлай бошлайдилар ёки ўзлари янги шаҳарларга асос сола бошлайдилар. Чиғатой хонларидан биринчи бўлиб Кебекхон (1309, 1318-1326 йй.), маданий ҳаётга яқинлашиб, ўтроқ турмуш тарзига ўтган эди. У Наҳшаб шаҳри атрофида ўзига сарой қурдирди ва бу сарой (Қарши) кейинчалик Кебекхон ва унинг атрофдагиларнинг доимий қароргоҳига айланди. Шу тариқа Чиғатой зодагонлари Мовароуннаҳрдаги марказларига ўтроқлашиб бордилар.
Ўз даврида Кебекхон давлатни идора этиш, унинг маъмурий тузилишини қайта ташкил этиш, иқтисодий ҳаётни қайта тартибга солиш мақсадида икки хил: маъмурий ва молиявий ислоҳатлар ўтқазди. Маъмурий ислоҳатга кўра, маҳаллий тузилмалар туманларга, вилоятларга айлантирилди. Маҳаллий ҳокимлар – маликлар, садрларнинг ўринлари туркий-муғул уруғ бошлиқлари қўлига ўтди. Ноиблик эса меросий бўлиб қолди. Бу ислоҳат давлатни бирмунча мустаҳкамлашда ўзининг ижобий самарасини берди.
Маъсудбек даврида амалга оширилган пул ислоҳатани такомиллаштириш, савдогарларнинг пул муомаласидаги айрим бошдоқларига барҳам бериш мақсадида Кебекхон пул ислоҳатини ҳам ўтказади. Бунга қадар танга пуллар Чиғатой улусининг кўплаб шаҳарларида маҳаллий зодагонлар номидан зарб этиларди. Кебекхон Хулагийлар ва Олтин Ўрда тангаларига тақлидан икки хил: йирик кумуш танга – динор ва майда кумуш танга – дирҳам зарб эттиришни йўлга қўйди. Кебекхон томонидан ягона умудавлат пуллари муомилага киритилиб, улар Кебекхон номидан (кепакий) асосан Бухоро, Самарқанд ва Ўтрор зарбхоналарида зарб этилган.
Чиғатой далатида улус ҳукмдорлари ва Чингизийлар XIV асрнинг бошларига қадар кўчманчилар ҳукмдорлари бўлиб қолдилар ва Мовароуннаҳрнинг ички бошқарувига бевосита аралашмаганлар. Чиғатой улусида умуман олганда, илгариги ижтимоий тузим сақланиб қолган ва айрим вилоятлар ҳамда шаҳарлардаги (Бухоро, Ўтрор, Шош, Хўжанд, Фарғона, Талас) маҳаллий бошқарувда муғулларгача бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари турган. Улар Кебекхон давригача маликлар унвонида бўлиб, мустақил бошқарувни амалга оширганлар ва ўз вилоятларида тангалар зарб этганлар.
Манбалар маҳаллий ҳокимлар ва Чиғатой улусининг ўтроқ вилоятлари олий ҳукмдорлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида тўлиқ малумотлар бермайди. Шунингдек, улусдаги маликлар ва садрлар ҳамда муғуллардаги доруғачилар ўртасидаги муносабатлар ҳам унча аниқ эмас. Афтидан, доруғачилар бўйсундирилган шаҳарларни маҳаллий ҳокимлар билан билгаликда бошқарганлар. Мовароуннаҳр босиб олинганидан сўнг Чингизхон барча шаҳарларда доруғачиларни қўйиб, кейинчалик уларга аҳолини рўйхатга олиш, маҳаллий аҳоли орасидан қўшин йиғиш, почта алоқаларини йўлга қўйиш, турли солиқлар, ўлпонлар ва йиғинлар тўплаш ҳамда уларни саройга етказиш вазифаси юклатилган.
Чиғатой улусининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим даврлардан бҳлиб қолган сиёсий ҳаётдаги бундай тизим XIV аср бошларига қадар сақланиб қолди. Муғул шаҳзодалари мусулмон маданияти анъаналарини қабул қила бориб, аста-секинлик билан кўчманчилар анъаналари билан алоқани узиб, Мовароуннаҳрнинг турли вилоятларига жойлаша бошлайдилар. Мисол учун, Илоқ водийсининг Оҳангарон деб атала бошлаши ва бу ерда ўзбек – қурамаларнинг пайдо бўлиши муҳуллар даврига тўғри келади. Чиғатой ўзбеклари деган тушунчанинг юзага келишига сабабчи бўлган Муборакшоҳ (Чингизхоннинг набираси, Чиғатойнинг ўғли) 1246 йилда ҳозирги Оҳангарон шаҳри яқинидаги Шавкат (қад. Сакокат) деган шаҳаочада қароргоҳ қуриб, муғул ҳукмдорлари орасидан биринчилардан бўлиб мусилмончиликнинг қабул қилади ва маҳаллий аҳоли билан жуда яқин қавм-қариндошлик алоқасига киришади. У ҳаттоки, ўзи мансуб бўлган олмалиқ уруғи вакилларининг катта қисмини муғилистондан кўчириб келтириб, Сакокатнинг қаршисидаги дарёнинг сўл соҳилида, серўт адирларга жойлаштиради. Ўша қавм туфайли Олмалиқ деган шаҳар ҳозир Ўзбекистонда ҳам, Муғулистонда ҳам мавжуд.
Ўз даврида Кебекхон ўтказган ислоҳатлар ўтроқ ҳаёт, маҳаллий аҳоли билан яқинлашувга кўпдан бери қарши бўлган гуруҳларнинг ҳам фаолиятини кучайтириб юборади. 1326-1334 йилларда ҳукмронлик қилган Тармаширин Муборакшоҳ ва Кебекхон сиёсатини давом эттиради. У бутун Мовароуннаҳр, Еттисув ва Шарқий Туркистондаҳукмронлик қилиш жараёнида исломни расмий дин деб эълон қилади ва мазкур ҳудудлар аҳолисини исломга мажбуран даъват этади. Тармаширин сиёсатидан норози бўлган кўчманчи муғул зодагонлари исён кўтариб, 1334 йилда уни ўлдирадилар.
Хуллас, XIV асрнинг 40-йилларига келиб, ўзаро урушлар натижасида Чиғатой давлатининг инқирози кўзга ташланиб қолган эди. Давлатнинг сўнгги хонларидан бири Қозонхон (1343-1346 йй.) марказий ҳокимият таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилиб, ўзига амир унвонини олиб, давлат бошқарувида қаттиқ сиёсат олиб борган бўлишига қарамай авж олиши натижасида Кеш (Шаҳрисабз) ва унинг атрофидаги ерлар Ҳожи Барлос бошчилигидаги барлос уруғи, Хўжанд Боязид Жалоирий бошчилигидаги жалойирлар қўлига ўтди. Балх ва унинг атрофидаги ерлар Қозонхоннинг набираси Амир Ҳусайн қўлига ўтди. Шибирғонда Муҳаммадхўжа Аиверди ҳокимиятни қўлга олди. Шунингдек, Бухорода садрлар, Хутталондан маҳаллий ҳокимлардан бўлган Кайхусрав, Термизда сайидлар, Чоч ва Фарғонада маликлар, Бадахшонда маҳаллий ҳукмдорлар ҳокимиятни қўлга олдилар. Улар ўртасида доимий равишда курашлар ва низолар бўлиб турди.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish