Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи



Download 2,78 Mb.
bet117/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Илм-фан. Тарихнавислик. Сўнгги ўрта асрларга келиб Ўрта Осиёнинг деярли барча ҳудудларидаги илм-фан, таълим ва маърифат соҳаларида диний таълимотлар ҳукмронлик қила бошлади. Бошланғич мактабларда ҳам, мадрасаларда ҳам асосий эътибор диний таълим беришга қаратилган. Диний фанларни ўқитиш мадрасаларнинг асосий вазифаси ҳисобланиб, дунёвий фанлар, айниқса, табиий фанлар тараққиётида бир мунча турғунлик кузатилади. Маданий ҳаётда юзага келган бундай вазият Қўқон хонлигидаги илм-фаннинг аҳволига, айниқса, бу соҳа ровожининг бирёқламалик хусусиятига сабаб бўлган эди.
Бу даврда аниқ ва табиий фанларнинг хўжалик ва маиший ҳаётда, яъни амалиётда қўлланиладиган соҳаларигагина эътибор қаратилган. Кундалик турмушда тиббиёт, меъморчиликда математика ва ҳандаса, суғорма деҳқончиликда ўсимликшунослик, гидрология ва муҳандислик илмидан фойдаланилган. Шунга кўра, хонликда аниқ ва табиий фанлардан тиббиёт, география, табиатшунослик фанлари билан шуғулланган олимларни кўрсатиш мумкин.
Тошкентлик Муҳаммад Солиҳ (Қарохўжа эшон домла) ўлкашунос-географ, табиатшунос-зоолог олим сифатида ижод қилган. У ўзининг “Тарихи жадидаи Тошканд”(“Тошкентнинг янги тарихи”) асарида Тошкент шаҳри ва воҳасининг географияси, топонимикаси, ўсимлик оламини ёритган. Табобат билан шуғулланган Мулло Аваз Муҳаммад тиббиётга оид “Маварих ал-қулуб”(“Қалблар сурури”) номли асар муаллифидир. У табиб сифатида беморларини ўтлар (гиёҳлар) ёрдамида даволаш билан ҳам машҳур бўлган.
Хўжандлик Ҳожи Юсуф Ҳайъатий эски мактабда таҳсил олиб, ўзи мустақил равишда астронимия, табиат, география фанларини ўрганган. Дунёнинг кўпгина мамлакатларига саёҳат қилган Ҳожи Юсуф узоқ йиллар давомида ўзининг “Фалакиёт”номли асарини яратган. Аммо ушбу асар бизнинг кунларимизгача етиб келмаган. Қўқонлик Муҳаммад Ҳакимхонтўра ўзининг “Мунтахаб ут-таворих” (“Сайланган тарихлар”) асарида Туркистонга оид географик ва сейсмологик маълумотлар бериб, 1823 йилда Фарғонада юз берган зилзила ҳақида батафсил баён қилган. Унинг географияга оид маълумотлари эса Ўрта Осиё географик адабиётининг саргузашт-саёҳат жанри бўла олади.
Умуман олганда, хонликда аниқ ва табиий фанлар ўз ривожида давр талабларидан орқада қолиб кетган бўлса-да, ижтимоий -гуманитар фанлардан тарих ва тарихнавислик, адабиёт кўпроқ ривожланди. Қўқон тарихнавислик мактабига мансуб асарлар шеърий ёки қисман шеърий услуб йўлида ёзилганлиги билан ажралиб туради. Гарчи бу даврда яратилган тарихий асарларда мақтов, баландпарвоз гаплар, ҳукмдор шахсини улуғлаш каби хусусиятлар кўзга ташлансада, бу асарлар ўз даврининг маҳсули сифатида, ўша давр ҳақида маълумот берувчи муҳим манбалар сифатида жуда қимматлидир.
Булар қаторига Ниёз Муҳаммад Ҳўқандийнинг “Тарихи Шоҳруҳий”, Мирза Олим ибн Мирза Рахим Тошкандийнинг “Ансаб-ул салотин ва таворих ул-хавоқин”, Отабек Фозил ўғлининг “Муфассал тарихи Фарғона”, Акмал Шермуҳаммад Хўқандийнинг “Амирнома”, Фазлий Фарғонийнинг “Умарнома”, Мирзо Қаландар Мушрифнинг “Шоҳномаи Нусратпаём”, Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг “Мунтахаб ат-таворих”, Мулло Аваз Муҳаммаднинг “Тарихи жаҳоннамойи”, Тожири Хўжандийнинг “Ғаройиби сипоҳ” каби кўплаб тарихий асарларни киритиш мумкин.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish