Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


-мавзу. Ўзбекистон давлатчилигининг Амир Темур ва Темурийлар даври босқичи



Download 2,78 Mb.
bet73/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

7-мавзу. Ўзбекистон давлатчилигининг Амир Темур ва Темурийлар даври босқичи.
1§. Амир Темурнинг ҳокимияти тепасига келиши ва марказлашган давлат тузиши.
Мовароуннаҳрдаги сиёсий тарқоқлик. Ўзбекистон давлатчилиги тарихининг ўрта асрлар давридаги янги босқичи буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир номи билан боғлиқдир. Амир Темур 1336йил 8 апрелда (ҳижрий 376йил, шаъбон ойининг 25 кунида) Кеш туманига қарашли Хўжа Илғор (ҳоз. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани) қишлоғида барлос бекларидан бири Амир Тарағай Баҳодир ибн Барқол оиласида дунёга келди. Темурнинг болалиги ва ўспиринлик йиллари Кеш ва унинг атрофларида ўтиб, маҳаллий амирлар, нўёнлар ва бекларнинг ўзаро урушлари, низоларига тўғри келди.
Маълумки, XIV асрнинг 40-йилларига келиб Чиғатой давлати парчаланиб, давлатнинг шарқий қисми-Шарқий Туркистон ва Еттисувни ўз ичига олган Муғулистон давлати ташкил топади. Чиғатой улусида нисбатан барқарорликни сақлай олган Қозонхон (1336-1347йй.) ўлимидан кейин давлат ҳудудлари парчалиниш, иқтисодий вайронлик сари юз тутиб, Амир Қозоғон (1347-1357йй.) даврида бу жараён янада авж олади. 1348 йилда Чиғатой авлодларидан бўлган Туғлуқ Темур Муғулистон тахтига ўтиради. У Чиғатой улусидаги сиёсий парокандаликка барҳам бериш ва Мовароуннаҳрни босиб олиш мақсадида бу ҳудудларга бир неча бор талончилик урушлари олиб боради. Хусусан Туғлуқ Темур 1360 йилда Кеш вилоятини босиб олади. бу вилоятнинг ҳокими бўлган Темурнинг амакиси Ҳожи Барлос Хуросинга қочади. Манбаларнинг маълумот беришича, Амир Темур Амударё бўйида амакисини кузатар экан амакисига шундай мурожаат қилади: “Агар икковимиз ҳам ватанни тарк этсак, меросий юртимиз шубҳасиз бегоналар қўлига ўтиб кетади. Лозим топсангиз мен подшоҳ (Туғлуқ Темурхон) хизматига борсам.”
Амир Темур меросий юртни қўлдан бермаслик мақсадида Туғлуқ Темур ишончини қозониб (Амир Ҳожи Сайфиддин ёрдамида) унинг хизматига ўтади ва Кеш вилоятининг ҳокими этиб тайинланади. Аммо, Туғлуқ Темур ўғли Илёсхўжани Мовароуннаҳрнинг ҳокими этиб тайинлангач Амир Темур унга хизмат қилишдан бош тортиб, Балх ҳокими, Амир Қозоғоннинг набираси Амир Ҳусайн билан иттифоқ тузади. Ўша даврдаги вазият тақозоси билан Темур Мовароуннаҳрни тарк этишга мажбур бўлиб, Ҳусайн билан иттифоқ тузган эди. 1361-1370 йиллар давомида Амир Темур ва Амир Ҳусайн дастлаб дўстона, кейин эса душманчилик муносабатда бўлдилар.
1363 йилда Муғулистон ҳокими Туғлуқ Темур вафот этгач Илёсхўжа Мовароуннаҳрдан ҳайдалади. Аммо, кўп ўтмасдан Мовароуннаҳр устига янгидан юришга тайёргарлик кўра бошлайди ва 1365 йилда катта қўшин билан Сирдарё томонга йўлга чиқади. Бундан хабар топган Ҳусайн ва Темур ҳарбий кучларини жангга тайёрлайдилар. Бирлашган кучлар ва Туғлуқ Темур қўшинлари ўртасидаги жанг 1365 йил 22 майда Чиноз ва Тошкент оралиғида қаттиқ ёғингарчилик пайтида бўлади ва тарихда “Лой жанги” (“Жанги лой”) номини олади. Бу жангда Темур ва Ҳусайн келишиб ҳаракат қилмаганликлари оқибатида уларнинг бирлашган қўшини мағлубиятга учрайди.айрим манбалар бу мағлубиятнинг сабабини Амир Ҳусайннинг суст ва маёқсизлик билан ҳаракат қилиши деб изоҳлайди. Темурнинг ўзи эса бу каби ҳолатларни Ҳусайннинг ҳасадгўйлигида деб билади. Хусусан “Темур тузуклари”да Амир Темур ва Амир Ҳусайннинг дўстона муносабатларини бузилишига Ҳусайннинг молпарастлиги ва ҳасадчилиги сабаб бўлганлиги таъкидланади. “Амир Ҳусайн билан муросаю-мадора қилишга шунчалик интилдимки, ҳатто унинг амирларига ҳам бу таъсир этиб, менга бўйсундилар.”
“Лой жанги” мағлубиятидан сўнг Ҳусайн ва Темур Балхга чекинадилар. Ўз ҳолича ташлаб қўйилган Мовароуннаҳр аҳолиси яна Илёсхўжа бошлив муғуллар зарбасига учраш хавфи остида қолади. Бундай шароитда Самарқанддаги сарбадорлар “Озодлик йўлида дарча осилишга тайёрмиз” шиори остида (сарбадор-форсча, боши дорда) муғулларга қарши кураш учун бутун халқни даъват этдилар.
Сарбадарлар ҳарати XIV асрнинг 30-йилларида Хуросонда (Афғонистоннинг шимоли-ғарби, Мерв воҳаси ва Эроннинг шимоли-шарқий қисми) пайдо бўлиб, бу ҳудудлардаги муғуллар ҳукмронлиги барҳам берадилар ва маркази Сабзавор шаҳри бўлган Сарбадорлар давлатига (1337-1381 йй.) асос соладилар Сарбадорлар ҳарати XIV асрнинг 50-60-йилларида ижтимоий-сиёсий ҳаракат сифатида Мовароуннаҳрга ҳам ёйилади ва унинг маркази Самарқанд эди. Сарбадорларнинг мадраса толиблари, шайхлар, умуман, оддий аҳолидан иборат эди. Ҳаракат қатнашчиларининг асосий мақсади муғул истилочилари ва зулм ўтқазувчи маҳаллий қатламларга қарши кураш эди.
Хуросонда бўлгани каби Самарқандда ҳам бу кураш ҳаракатлантирувчи кучлари таркиби бир хил эди. Илёсхўжа қўшинлари Самарқандга йўл олиб уни қамал қилганларида сарбадорлар мудофаани ташкил қилдилар. Мудофаага мадраса мударриси Мавлонзода, ҳунарманд Абу Бакр Калавий, мерган Хурдаки Бухорийлар бошчилик қиладилар. Шаҳарни осонликча эгаллашни режалаштирган муғулларнинг бир нече ҳужумлари мувафаққиятсиз чиққач, улар шаҳар атрофини ўраб олиб, узоқ вақт қамал қилиш рефасини ишлаб чиқадилар. Аммо, Илёсхўжа лашкари сафида юқумли касаллик (от вабоси) тарқалиши натижасида у дастлаб Самарқандни, кейин эса Мовароуннаҳрни ташлаб кетишга мажбур бўлади.
Бу пайтда Кешда бўлган Амир Темур Илёсхўжанинг мағлубияти ҳақидаги хабарни Амир Ҳусайнга етказади ва улар 1366 йилнинг баҳорида Самарқандга етиб келадилар. Самарқанд атрофидаги раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтади. Амир Ҳусайиннинг буйруғи билан бу ерда сарбадорларнинг бошлиқлари ва афтидан, фаол иштирокчилари қатл этилади. Тумрнинг аралашуви билан фақат Мавланзода омон қолдирилиб, Хуросонга жўнатилади. Муъиниддин Натанзий маълумотларига асосланган А. Зиёнинг фикрича, сарбадорлар ғалабасидан сўнг самарқандликлар Мавлонзода итоатига Ўтиб “уни имом ва амир (сифатида) қабул қилганлар”. Яъни, Самарқандда ҳам диний, ҳам сийсий ҳокимият Мавлонзода қўлига ўтган. Унинг бу “имомлиги ва амирлиги” Самарқанднинг ўзида деярли бир йил давом этган. Шу боис ҳам Амир Ҳусайн сарбадорлар ҳаракатининг бошлиқлари ва фаолларини омон қолдирмаслиги аниқ эди. Амир Ҳусайн учн ўз сийсий рақибларини заифлаштириш ва мавриди келса улардан қутулиш сиёсати нечоғлик муҳим бўлганини Конигил воқеасидан сўнг юз берган жараён орқали ҳам билиб олиш мумкин.
1366-1370 йиллар Амир Темур ва Амир Ҳусайн ўртасидаги зиддиятлар кучайиб, бу кураш Ҳусайиннинг ўлдирилиши билан якун топди. 1370 йил 9 апрел чоршанба куни ўз даврининг нуфузли амирларидан бўлган Шайх Мухаммад сулдуз, Кайхисрав Хутталоний, Ўлжойту апарди, Довуд дуғлот, Сарбуғо жалойир, Жоку барлос, Муаййад дуғлот, Бадахшон ҳокими Шайх Мухаммад, Ҳусайн баҳодир, Саййид Барака, термезлик ака-ука саййидлар Абу Маолий ва Али Акбар кабилар ҳузурида Амир Тумр ҳокимияти тан олинди. Мовароуннаҳрнинг амалдаги хонлиги Чингизхон авлодига мансуб бўлган Суюрғатмиш қўлига ўтди. Давдат бошқарув тизими эса Мовароуннаҳр амири номини олган Амир Тумер қўлида қолди. Темур Кеш шаҳридан Самарқандга кўчиб, уни ўз давлатининг пойтахтига айлантирди. Зеро, “Бобурнома” да маълумот берилишича, “Муғул ва турк улуси уни Семизканд дерлар. Темурбек пойтахт қилур эди. Темурбекдин бурун Темурьекдек улуғ подшоҳ Самарқандни пойтахт қилган эмастур”.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish