Боҳодир эшов



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/247
Sana01.07.2022
Hajmi3,92 Mb.
#725904
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   247
Bog'liq
Áî îäèð ýøîâ ¢çáåêèñòîí äàâëàò÷èëèãè âà áîø àðóâè òàðèõè

3 -§. Чиғатой улуси.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Чингизхон ҳали ҳаётлигидаёқ ўзи ташкил 
этган улкан салтанатни ўғиллари ўртасида тақсимлаб берган эди. Натижада 
муғуллар босиб олган ҳудудларда тўрта давлат, яъни, тўртта улус вужудга 
келди. Манбаларга кўра, Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойга Олтой 
тоғларининг жанубий сарҳадларидан то Амударё ва Синдгача бўлган ерлар 
берилган бўлиб, бу улус таркибига Шарқий Туркистон, Еттисувнинг катта 
қисми ва Мовароуннаҳр ҳамда ўнг қирғоқ Амударёдаги Балх, Бадахшон, 
Ғазна, Қобул каби ҳудудлар кирган. Муғуллар ўртасидаги ўзаро урушлар 
натижасида ҳудудлар қўлдан қўлга ўтиб турган бўлса-да, улуснинг ўзаги 
сақланиб қолган эди.


212 
Чингизхоннинг иккинчи ўғли бўлган Чиғатойнинг қачон туғилганлиги 
аниқланмаган. Ҳали Чингизхон ҳаётлигидаёқ Чиғатой “Ясоқлар” ва муғул 
қонунларининг ҳамда анъаналарининг билимдони сифатида шуҳрат қозонган 
эди. Чиғатой мулкларининг асосий қисми Еттисувда бўлиб, Эл Аларгу деб 
аталган. Унинг бош шаҳри Или дарёси водийсидаги Олмалиқ шаҳри эди.
Манбаларнинг хабар беришичи, Ботухон (1227-1255 йй.), Ўгэдэй (1229-
1241 йй.) ва Мункэхон (1251-1259 йй.) лар замонида муғуллар салтанати 
ижтимоий-сиёсий ҳаётда муҳим ўрин тутиб, Олтин Ўрда хонлигига асос 
солинди. Булғор вилояти, Қрим ва унга қарашли денгиз бўйи шаҳарлари, 
Кавказнинг Дарбанд, Боку шаҳарларигача, Хоразмнинг шимоли Урганч 
шаҳри билан Ғарбда Днестрдан бошланган чўллар, Шарқда эса Ғарбий Сибир 
ва Сирдарёнинг қуйи оқимларигача бўлган ерлар Олтин Ўрдага қараган. 
Чиғатой ўз ерларига мулк сифатида эгалик қилган эди. 
Рашидиддин маълумотларига кўра, муғуллар давлатида Ўгэдей 
ҳукмронлиги даврида Чиғатой бутун империяда шу қадар кучли ҳокимиятга 
эга эдики, ҳатто буюк хоннинг ўзи ҳам “унинг маслаҳати ва кўрсатмаларисиз” 
муҳим қарорлар чиқара олмас эди. Аммо, шунга қарамасдан Чиғатой бутун 
улуснинг мустақил ҳукмдори эмас эди. 
Мусулмон манбаларида бўлгани каби, Хитой манбаларида ҳам Чиғатой 
чеҳрасида кулги бўлмаган, қарамоғиларни қўрқувда ушлаб турадиган, 
зулмкор шахс сифатида тасвирланади. “Ясоқлар”нинг билимдони ва назорат 
қилувчи бўлган Чиғатой муғул қонунлари бузилишини жуда шафқатсиз 
жазолаган. Мусулмон қонунлари кўпинча “Ясоқ”ларга мос келмаслиги 
туфайли у исломга яхши муносабатда бўлмаган. Тадқиқотчиларнинг 
хулосаларига Чиғатойнинг номи қуйидагиларда сақланиб қолган: 
1.
Ўрта Осиёдаги муғул давлатининг расмий номланиши атамасида. 
2.
Чиғатой давлатининг ҳарбий кучларини ташкил этган кўчманчила 
номида. 
3.
Ўрта асрлар Ўрта Осиёда шаклланган адабий тил номида. 
4.
Жойларнинг номланишида. 
Чиғаой улуси таркибига кирган ҳудудлар ўз географик жойлашувига кўра, 
Чингизхон асос солган улкан салтанатнинг ички ва ташқи, иқтисодий ва 
маданий ҳаёти ҳамда алоқаларида, элчилик муносабатларида катта ўрин 
тутарди. Мисол учун, Чингизхон ва унинг дастлабки ворислари даврида 
салтанат пойтахти бўлган Қорақурум, кейинчалик Хонбалиқ (Пекин) 
шаҳарларини Дашти Қипчоқдаги Олтин Ўрда ва Эрондаги Хулагийлар 
давлати билан боғловчи муҳим алоқа – савдо йўллари муғуллар 
салтанатининг марказида жойлашган Чиғатой улуси ҳудудидан ўтарди. 
Чиҳатой улуси ҳукмдорлари Буюк ипак йўлининг марказий йўналишини 
назорат қилган бўлсалар, Жўжи улусига бу йўлининг шимолий йўналиши 
назорати юклатилган. Бу йўналишда Волга бўйи шаҳарлари билан бирга 
Хоразм воҳаси ҳам катта ўрин тутганлиги туфайли, Хоразмнинг ғарбий қисми 
Жўжи улуси таркибига киритилган. Умуман олганда, Чиғатой улуси даврида 


213 
Хитой, Марказий Осиё ва Дашти Қипчоқдаги кўпгина ҳудудларда турк-муғул 
зодагонлари савдо-транзит йўллари устидан ўз назоратларини ўрнатадилар.
Чиғатой улуси ташкил топгач, Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистоннинг 
маданий вилоятларини улуў хон томонидантайинланган Маҳмуд Яловач 
бошқарган. Улуғ хон шунингдек, Мовароуннаҳрдаги муғул қўшинлари 
бошлиқларини ҳам тайинлаган. Бу бошлиқлар кўп ҳолларда барлос, жалойир, 
қовчин ва орлат қабилаларидан бўлган. Ибн Арабшоҳ маълумотларига кўра, 
жалойирлар Амударёнинг шимоли Бухоранинг шарқий томонларида, 
барлослар Қашқадарё воҳасида, орлатлар Афғонистоннинг шимолида 
жойлашганлар. Маҳмуд Яловач ҳам Мовароуннаҳрда оли борган сиёсатида 
кўпинча шу қабилаларга суяниб иш кўрган. 
Муғуллар кўчманчи халқ бўлганлиги учун бошқарув ишларига нўноқ 
эдилар. Асли Хоразмлик бўлган Маҳмуд Яловачнинг Мовароуннаҳр ноиби 
этиб тайинланиши бежиз эмас эди. Чиғатой улусидаги ҳарбий бўлмаган 
ҳокимият, одатда, маҳаллий аҳоли орасидаги билимли ва юқори мавқега эга 
бўлган шахсларга берилган. Ўтроқ халқларни бошқариш, зодагонларни 
итоатда сақлаш учун бошқарувдаги зарур билимлар ва тажрибалар керак 
бўлаган ҳолларда муғуллар орасида ҳарбий бўлмаган ҳокимиятдаги олий 
лавозимларни эгаллашга қодир шахслар деярли йўқ эди. Жўвайний 
маълумотларига кўра, Чингизхон ҳаётлиги давридаёқ муғул зодагонларининг 
ёш болалари, ҳукмдор хонадонинг болалари махсус ўқитилган бўлса-да, 
Чингизхоннинг ўзи ҳам, унинг авлодлари ҳам билимли шахслрга, маъмурий 
бошқарувчилар ва амалдорларга, табиблар ва олимларга, савдогарлар 
кабиларга жуда катта эҳтиёж сезганлар. Шунинг учун ҳам Қорақурумдаги 
буюк хонва улус хонларининг саройларида бўйсундирилган халқлар 
вакиллари, айниқса, мусулмон маданияти вакиллари катта иззат-обруга эга 
бўлганлар. 
Мисол учун, келиб чиқиши мусилмон бўлган Ҳабаш ал-Ҳамид (айрим 
маълумотларда ўтрорлик, айримлари кармалик дейилади), Чиғатойнинг 
маҳслахатчиси бўлган. Чиғатой улусининг ҳарбий бўлмаган бошқаруви 
хоразмлик Маҳмуд Ялавочга, кейин эса унинг ўғли ва набираларига 
топширилган. Муғилистоннинг ўзида ва Чиғатой улусида бўлиб турган 
норозиликларга қарамай Ялавоч хонадони Мовароуннаҳр ва Шарқий 
Туркистондаги бошқарувни XIV аср бошларига қадар ўз қўлларида сақлаб 
қолдилар. Шунинг учун ҳам манбаларнинг маълумот беришича, Чиғатой 
муғул зодагонлари Мовароуннаҳрдаги маҳаллий зодагонлар, амалдорлар ва 
савдогарлар орасидан тажрибали маъмурлар, солиқ йиғувчилар ва 
бошқарувчиларни топишда қийналмаганлар. Шу сабаб бўлса керакки, аста-
секинлик билан бухоро садрлари, Термиз сайидлари, Шош, Тароз, Ўтрор, 
Хўжанд маликлари ўз мулкларига эгалик қилишни тиклаб оладилар. 
Чиғатой улусига дастлабки ноиб этиб тайинланган Маҳмуд Ялавоч 
ихтиёрида муғулларнинг таянчи бўлган солиқ йиғувчи муғул 

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish